• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Оғзимизни ёпишга уринаётган кучлар ҳам бор». Комил Алламжонов Женевадаги халқаро тадбирда ўзбек матбуоти ҳақида гапирди

    Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, Европа ва Осиё давлатлари элчилари иштирокида Женевада бўлиб ўтган тадбирда ўзбек матбуотининг кечаси, бугуни ва эртанги куни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги мулоҳазаларини билдирди.

    Фото: Telegram / Комил Алламжонов

    Фото: Telegram / Комил Алламжонов

    Алламжонов ўз чиқиши аввалида Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори ўринбосари Хайнс Коллерга Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистонни қора рўйхатдан чиқаришида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.

    Ўзбекистоннинг оддий фуқароси сифатида алоҳида раҳмат. Бугун мен ўзимнинг жамоам билан шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги бугунги ҳолат, ўзбек матбуоти кеча қандай эди, бугун қандай, эртага қандай бўлади деган саволларга жавоб бериб, фойдали маълумотларни қолдириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун келдим.

    Ўзбек матбуоти кеча қандай эди? Демак бу 1991 ва 2016 йилларни ўз ичига олади. Дастлаб матбуот пайдо бўлди, кейин эса ўлди. Шу даражада ўлик ҳолга келдики, журналистика университетларини тамомлаган ёшлар савдога ёки бутунлай бошқа соҳага ўтиб кетди. Радио, телевидение ва газеталар фақат битта одам учун ишлади. Жамиятда журналистларнинг обрўси қолмади. Яқингача Ўзбекистонда 98 фоиз газеталар фақат мажбурий обуна ҳисобидан кун кўрди, чунки улар ўта зерикарли эканлигидан одамлар ўзи хоҳлаб сотиб олмасди. Давлат идоралари ёпиқ, матбуот хизматлари эса номигагина бор эди. Қайсидир вазир кўпроқ телевизорда кўринса, жазоланарди. Цензура юқори даражада эди.

    Инсон ҳуқуқлари шу даражада пастлигидан, пахтанинг қадри одамникидан баланд эди. Таълим инқирозга учради, оқибатда бир авлод билимсиз бўлиб қолди.

    Лекин халқаро ташкилотлар кўз ўнгида биз ўзимизни демократик давлат сифатида кўрсатишга уриндик. Турли шартномалар имзоланди, лекин ҳаммаси фақат қоғозда эди. Бу ҳақда яна соатлаб гапириш мумкин.

    2016 йили ҳукумат тепасига Шавкат Мирзиёев келди. Матбуотда нима ўзгариш бўлди? Президент журналистларни ўзига кўмакчи ва дўст деб атади. Аввалига кўпчилик бу гапларга унча ишонмади. Лекин амалда ҳаммаси айтилганидек бўлди. Бизга – мен ва Саида Шавкатовнага матбуотни ҳақиқий тўртинчи ҳокимият даражасига кўтариш вазифаси юклатилди.

    Бизнинг жамоа қилган энг асосийси иш барча блокланган хорижий матбуот, халқаро инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ сайтлар BBC Uzbek, Deutsche Welle, «Fergana.ru» Human Rights Watch, Amnesty International каби сайтлар блокдан ечилди. Ундан кейин 280 та давлат ташкилотида матбуот хизмати янгидан ташкил этилди ва матбуот котиблари ташкилот раҳбари ўринбосарига тенглаштирилди. Катта мақомга эга махсус АОКА ташкилоти тузилди.

    Аввалига хатолар ҳам бўлди. Матбуот билан ишлашни билмайдиган амалдорлар шарманда ҳам бўлди. Тажрибасиз журналист ва блогерлар ҳам кўзга ташланди, чунки айтганимдек, ўтган даврда таълим ўлган эди. Бизнинг фондимиз кўплаб журналист ва блогерларга ҳимоячи вазифасини ўтади. Чунки уйғониш даврида нафақат қонун балки административ ҳимоя ҳам муҳим эди.

    Қонунлар қайта кўриб чиқилди. Бизнинг фондимиз амалга оширган энг катта иш бу туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилишга эришганимиздир. Журналист ва блогерлар гапирган гапи учун қамалмаслиги керак деган ғояни ҳар доим илгари суриб келяпмиз. Амалдорлар бирон ислоҳот қилишдан олдин журналистлар нима дейди, одамлар нима дейди, деган фикрни ўйлай бошлади.

    Ўзбекистонда инсон қадри деган тушунчалар пайдо бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг сайлов компанияси «Инсон қадри учун» деган ғоя асосига қурилди. Шунинг учун ҳам халқ унга овоз берди, биз овоз бердик. Чунки қадр, ўз ҳуқуқимиз, эркинлигимиз биз учун қанчалик олий неъмат эканлигини тушундик. Биз санкциялар, дунёдан узилиш нима эканини яхши биламиз ва энг асосийси бу масалани президент яхши тушунади.

    Албатта муаммолар бор. Эски тизимни қўмсайдиганлар бор, оғзимизни ёпишга уринаётган кучлар ҳам бор. Лекин биз инсон қадри ва эркинлик нима эканлигини ҳис қилдик. Демак, биз уни йўқотишга йўл қўймаймиз. Бунинг учун охиригача курашамиз.

    Эртага матбуотимиз қандай бўлади? Сўз ва матбуот эркинлиги учун сиёсий ирода бор, қилиниши керак бўлган тадбирлар қилинди ва қилинмоқда ҳам. Мустақил ва эркин журналистикани ривожлантиришимиз керак. Айниқса, бугунги ташқи сиёсатдаги Ўзбекистонга бўлаётган босимларни инобатга олган ҳолда, хориж пропагандасининг агрессия ва зўравонлик қурбони бўлмаслик учун ҳам бу жуда зарур.

    Бизнинг матбуот ва унинг хавфсизлиги алоҳида шахсларга боғлиқ бўлиши эмас, балки қонунлар ва яратилган тизим ишлаши керак. Журналист ва блогерларимиз ҳуқуқий саводхонлиги, уларни билимини янада кучайтириш керак. Аҳолининг медиасаводхонлигини оширишга эришиш керак.

    Айнан шунинг учун ҳам хорижий ташкилотлар билан доимий ҳамкорлик керак. Биз бу йўналишдаги хорижий ташкилотларни Ўзбекистон билан биргаликда кўпроқ лойиҳалар қилишга, бизни кўпроқ қўллаб-қувватлашга, ёрдам беришга чақирамиз.

    Билингки, бизнинг миссия ҳам инсоният ҳаётини яхшиланишида бефарқ бўлмаслик ва ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат. Эътиборингиз учун раҳмат.

    Комил Алламжонов, Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси

    Аввалроқ Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Комил Алламжонов Uzmetronom сайти асосчиси Сергей Ежков устидан арз қилди
    • Комил Алламжонов Расул Кушербаевнинг давлат имтиҳон марказлари қарорга зид равишда ёпилгани бўйича фикрига раддия билдирди
    • Комил Алламжонов ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилаётган фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди

    27.04.2022, 12:31   Изоҳ (0)   11672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инсон ҳаёти ҳаракат тезлигидан минг бор қадрли эмасми?

    27.04.2022, 11:50

    Ўзбекистонда 28 апрель куни ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

    27.04.2022, 11:43

    Ўзбекистонда болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилади

    27.04.2022, 11:20

    Пекинда «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» тақдимоти бўлиб ўтди

    27.04.2022, 10:28

    Қашқадарёда айиқ боласини ўлдиргани айтилган фуқаро шахсига аниқлик киритилди

    27.04.2022, 10:15

    Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган

    27.04.2022, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.