• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оғир вазнда бирор марта мағлуб бўлмаган ягона чемпион — бокс афсонаси Рокки Марчиано ҳақида

    Рокки Марчиано — америкалик боксчи, оғир вазн тоифасида мағлубият нималигини билмаган ягона чемпион. У ўтказган 49 жангнинг бирортасида мағлуб бўлмаган. Жаҳон чемпиони унвонини эса беш марта ҳимоя қилган. 1956 йил 27 апрелда Рокки спорт билан хайрлашганди. Қуйида шу афсонавий боксчи ҳақида сўз боради.

    Рокки Марчиано 

    Рокки Марчиано 
    Фото: Getty Images

    Болалик ва ёшлик йиллари

    Боксчининг ҳақиқий исми — Рокко Френсис Марчегиано. У 1923 йил 1 сентябрда Массачусетс штатидаги Броктон шаҳрида камбағал оилада туғилган.

    Рокки жисмоний жиҳатдан тенгдошларига қараганда анча бақувват бўлган ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Италиядан кўчиб келган, ногирон отаси кўп фарзандли оилага ғамхўрлик қила олмасди. Рокки эса оиласига ёрдам бериш учун ҳар қандай оғир ишни бажаришга ҳам тайёр эди: йигитлик чоғида қор тозаловчи, идиш-товоқ ювувчи, газ қувури ўрнатувчи ва ҳатто ер қазувчи бўлиб ҳам ишлаган.

    Бейсбол ўйинлари вақтида ҳам у тенгдошларидан олғирроқ бўлган. Келажакда профессионал бейсболчи бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик йўқ эди, аммо қўли кутилмаганда синиб, бу орзусидан воз кечишга мажбур бўлади.

    Шу орада истеъдодли йигит бокс мураббийи Жин Кажанонинг эътиборига тушади. У Роккини ўз клубидаги машғулотларга таклиф қилиб, бўлажак спортчининг жисмоний ҳолати рингда ишлашда қўл келишини таъкидлайди.

    Бокс

    1943 йил Марчиано ҳарбий хизматга кетади. Уни денгиз флотига ёзиб, Буюк Британияга юборишади. Кунлардан бирида қовоқхонада маҳаллий безори билан тортишиб қолган Рокки бир мушт билан унинг танобини тортиб қўяди. Можарони кузатиб турган қовоқхона эгаси унинг маҳоратини юқори баҳолайди ва пулли жангларда қатнашишни таклиф қилади. Шундай қилиб, Рокки ўзининг жанг санъатини ривожлантира бошлайди, кейинчалик рингда қўл келадиган янги жанг усулларини ўзлаштиради. Масалан, классик боксда урф бўлмаган паст позициядан туриб жанг қилишни ўрганади.

    Спортчининг бўйи 180 сантиметр, вазни эса 86 килограмм эди. Бундай вазиятда рақибларга қарши жанг қилиш осон кечмасди. Лекин унинг рингдаги чапдастлиги ва оғир зарбалари рақибларига жиддий муаммолар туғдирарди. Рокки ўзининг жанг услубидаги камчиликларни таҳлил қилиб, яқин масофадан қисқа зарбалар бериш маҳоратини оширади. Ўжар спортчи маҳоратини мунтазам ошириб, енгилмас ва чайир рақибга айланади.

    Марчиано ўз фаолияти давомида 49 та жанг олиб борган. Улардан 43 таси нокаут билан якунланган. Рокки бутун фаолияти давомида мағлубият нималигини билмаган. Оғир ўтган болалик уни синчков ва метин қилиб тарбиялаганди. У чекмасди, ичмасди, кундалик икир-чикирларга кўп эътибор бермай, вақтини спортга ва бу соҳада ривожланишга сарфларди.

    Мутахассислар Марчианонинг техник маҳорати ва қисқа зарбалар бериш стратегиясини юқори баҳолайди. Сувга ҳук ва апперкот зарбаларини бериш унинг севимли машғулоти эди. Рокки бу билан тинимсиз икки соат шуғуллана оларди. Меҳнатсеварлик ва яхши натижаларга интилиш ўз мевасини беради: Марчиано жангларининг 83 фоизини нокаут билан якунлайди.

    Роккининг биринчи шов-шувли жанги 1951 йилда Жо Луис билан бўлган. Рақиби ўшанда яхши формада эмасди, лекин барибир рингга чиқади. Жо Луис тез-тез ёш рақибларини мағлубиятга учратарди ва Роккини ҳам шундай истиқбол кутиб турган бўлиши мумкин эди. Дастлабки раундларда томошабинларнинг ҳам шунга ишончи комил бўлади. Бироқ Марчиано ўзини қўлга олиб, ғалабага эришади. Томошабинлар Рокки Марчиано исмини ҳали кўп бор эшитиши ойдинлашади. Кейинчалик кўплаб таниқли спортчилар рингда у билан тўқнаш келади.

    Рокки Марчиано рингда Жо Луисга зарба бермоқда

    Рокки Марчиано рингда Жо Луисга зарба бермоқда
    Фото: Getty Images

    Рокки 1952 йилда Жерси Жо Уолкотт билан жанг қилади. Ғалаба қозониш имконияти кам эди, чунки у жанг давомида кучли зарба ўтказиб, кўзи яхши кўрмай қолганди. Шунга қарамай, Марчиано ўзини қўлга олиб, жангни давом эттиради ва ғалаба қозонади. Жангдан сўнг боксчининг юзи қараб бўлмайдиган аҳволга келганди. Унга бир неча ҳафталик дам ва реабилитация зарур эди. Шу йили, яъни 1952 йилда Рокки Марчиано жаҳон чемпионига айланади.

    Рокки Марчиано рингда Жерси Жо Уолкоттга зарба бермоқда

    Рокки Марчиано рингда Жерси Жо Уолкоттга зарба бермоқда
    Фото: Getty Images

    Эззард Чарльз билан ўтган жанг ҳам томошабинлар ва мухлислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлади. Беллашувда Роккининг бурун тешиги йиртилиб кетади, аммо рақибга таслим бўлмайди ва уни нокаутга учратиб, рингда енгилмас эканлигини исботлайди.

    Унинг инсоний ҳислари ҳам зарбалари каби кучли эди. Боксчи Винги Карминони нокаутга учратганидан сўнг у ҳушига келгунича касалхонада бўлади ва жангдан тушган барча даромадни унга беради.

    1955 йилда Марчиано 61 минг томошабин гувоҳлигида Арчи Мурни мағлубиятга учратади.

    Рокки Марчиано рингда Арчи Мурга қарши жанг қилмоқда

    Рокки Марчиано рингда Арчи Мурга қарши жанг қилмоқда
    Фото: Getty Images

    Мухлислар агар Муҳаммад Али билан жанг бўлиб ўтса, қандай натижа бўлиши мумкинлиги ҳақида кўп бош қотирарди. Аммо буни аниқлашнинг иложи йўқ эди, чунки Муҳаммад илк бор рингга кўтарилганида Рокки аллақачон профессионал фаолиятини якунлаганди.

    Бизнес

    Роккининг келиб чиқиши унга жиноий тўдалар билан алоқаларни четлаб ўтиш имконини бермасди. Спортдаги карьераси тамомланаётган вақтда у 4 миллион доллар сармояга эга эди. Марчиано жиноий тўдалар билан ҳамкорликда иш олиб боради ва судхўрлик бизнесига пул тикади.

    1968 йилда Рокки жиноий гуруҳ аъзоси Пьерино ди Гравио билан ишлашга ҳаракат қилиб кўради. Аммо ҳеч қандай битим тузилмайди, чунки шеригини ўлдириб кетишади. Спортчи эса солиқ органларидан инвестиция қилинган пул билан боғлиқ муаммоларни орттириб олади.

    Ҳалокат

    1969 йил 31 августда боксчи ўзининг шахсий самолётида ҳалокатга учраб вафот этади. Ҳодиса Аёва штати, Нютон шаҳри яқинида юз берганди. Учувчи бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилган. Бортдагиларнинг бирортаси омон қолмаган.

    Рокки билан боғлиқ хотиралар унинг ўлимидан кейин ҳам сақланиб қолди. Бош қаҳрамони Рокки Балбоа бўлган «Рокки» фильми енгилмас ва ўжар жангчи қиёфасини унинг издошлари учун абадийлаштирди.

    27.04.2022, 22:00   Изоҳ (0)   57030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «ОКМК» бир киши кам бўлиб қолган «Қўқон-1912» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    27.04.2022, 20:28

    «Реал» ЕЧЛда 3 йил деганда илк бор 4 та гол ўтказиб юборди ва мусобақада антирекорд қайд этди

    27.04.2022, 19:00

    Луис Суарес фаолиятини MLS’да давом эттиради

    27.04.2022, 18:12

    «ПСЖ» ёзда саккиз футболчиси билан хайрлашмоқчи

    27.04.2022, 17:11

    Пеп Гвардиола: Менга қолса ҳисоб 8:0 бўлгани яхшироқ эди, бироқ бунақаси Марсда бўлади, «Реал»га қарши ўйинда эмас

    27.04.2022, 16:22

    Карло Анчелотти: «Жавоб ўйинида энг яхши ҳимоя финалга йўл очади»

    27.04.2022, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.