Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳсида «Реал» «Манчестер Сити»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мадридликлар Чемпионлар Лигасида 2019 йилдан буён илк маротаба бир ўйинда ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди. 2019 йил 5 март куни Мадрид клуби «Аякс»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Шунингдек, «қаймоқранглилар» учрашувнинг дастлабки 11 дақиқасида иккита гол ўтказиб юбориб, антирекорд қайд этди. Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 2-дақиқасида Кевин де Брюйне ҳисобни очган бўлса, 11-дақиқада Габриэль Жезус «шаҳарликлар»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Реал» ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасининг дастлабки 11 дақиқасида 2 та гол ўтказиб юборди.
Мадридликлар жорий мавсум иккинчи маротаба ўз дарвозасидан тўртта тўп олиб чиқди. 20 март куни «Реал» Ла Лига доирасида «Барселона»га 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Изоҳ (0)