• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Опа-сингиллар» 10 ёшда: сериал қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд?

    Кейинги пайтларда янги номдаги сериаллар тез-тез эфир юзини кўряпти. Баъзан уларнинг кўплиги ва актёрлар жамоасининг бир-бирига ўхшашлигидан томошабин ҳам чалкашиб кетади. Аммо 10-15 йиллар аввал телеканаллар ҳам, уларда намойиш этиладиган сериаллар ҳам кам эди. Режиссёр Замира Бегимқулованинг «Гулхан атрофидагилар», «Туташ тақдирлар» ва «Опа-сингиллар» каби ижодий ишлари сериал тақчиллиги даврида эфир юзини кўрганди. Шу боис ўзбек томошабинлари орасида бу сериални билмайдиганлар деярли топилмаса керак.

    2022 йилда «Опа-сингиллар» сериали илк марта телевидение орқали намойиш этилганига 10 йил тўлди. Шу муносабат билан «Дарё» мухбири Наргиза Муродова сериал режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Замира Бегимқулова билан суҳбатлашди. Режиссёр суҳбат давомида сериалнинг суратга олиниши билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни ошкор этди.

    Сериал олинишига ўғил кўролмасликда айбланган аёллар сабаб бўлган

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    — «Туташ тақдирлар» сериали намойиш этилганидан сўнг, Назар Эшонқул «Опа-сингиллар» сериали ғояси устида ишлашни таклиф этди. Ўша йиллари қиз фарзанд кўргани учун ажримлар сони ортгани, ўғил фарзанд кўролмаётган аёллар руҳий тушкунликка тушиб қолгани ҳақидаги гап-сўзлар тез-тез қулоққа чалинарди. Назар Эшонқулнинг асосий қаҳрамони Нафиса (Гавҳар Шарипова ижро этган) бўлиши керак эди. Аммо сценарий ёзилиш жараёнида қўшимча персонажлар ҳаёти ҳам очилган. Масалан, сериал аввалида Нафисанинг сингиллари Насиба ва Шаҳнозага алоҳида эътибор берилмаганди. Аммо улар орқали маълум бир муаммоларни олиб чиқишимиз мумкинлигини ҳисобга олиб, бу персонажларнинг ҳам сериалдаги ўрнини кенгайтирганмиз.

    «Тўрт йил дам олишсиз ишладим»

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    — 2010 йилда «Опа-сингиллар» сериалини суратга олишни  бошлаганмиз. 2012 йили эса унинг илк қисми экран юзини кўрган. Ижодий гуруҳ 4 йилда 140 қисмли сериал суратга олишга муваффақ бўлган. Ҳозирги баъзи сериалчилар назарида бу узоқ муддатдек туюлиши мумкин, аммо ўша вақтдаги шароит ва бадиий савияга бу жуда яхши натижа эди. Биринчи фаслининг овозлаштириш ишлари якунланмай туриб, эфирдан олиб ташланган турк сериали сабаб ярим тайёр ишимиз эфир юзини кўрган. Куним дубляж, монтаж ва съёмка майдончасида ўтадиган бўлиб қолган. Тўрт йил давомида ҳеч қандай дам олиш кунисиз ишлашимга тўғри келган. Агар ҳозирги «Ўзбектелефильм»даги тартиб бўйича ишлаганимизда, 140 қисмли сериал учун камида 6-7 йил ишлашимиз керак эди.

    «Гавҳар Шарипова билан ишлаш қийин эди»

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    — Олдиндан Гавҳар Шарипова билан ишлаш қийин эканлигини билардим. Кўзимни юмиб бўлса-да, у билан ишлашга қарор қилганман. Раҳматли Гавҳар Шарипова яхши актриса эди, аммо феъл-атвори оғир бўлгани учун ҳамма ундан қочарди. Роллар тақсимланганида оператор Саъдулла Ўринбоев олдимга келиб: «Опа, Гавҳарнинг қандайлигини яхши билардингиз-ку, яна у билан ишлайсизми?» деганди. Ҳақиқатан ҳам «Гулхан атрофидагилар» сериалида Гавҳар билан баъзи муаммолар келиб чиққанди. Аммо Гавҳарнинг кўзларида дард бор эди. Съёмка майдончасига ўз вақтида келарди, айтилган вазифани бажарарди. Аммо шўрлик пулдан анча қийналарди. «Менга кўпроқ гонорар ёзинг, аҳволимни биласиз-ку», дерди. «Опа-сингиллар» сериалининг биринчи ва иккинчи фаслларида яхши ишлаганмиз. Аммо учинчи фасли суратга олинаётганда кўп тортишганмиз, аксига олиб у ролдан четлаштиролмаслигимни билиб, кўпроқ пул беришимни сўрарди. Мен ажратилган пулдан ортиғини беролмаслигимни тушунтирардим. Хуллас, кадр ортида мана шундай муаммолар бўлган. Сериал продюсери Музаффар Саъдуллаев («Осмондаги болалар» фильмидаги Ҳамдам сериалга продюсерлик қилган) билан Гавҳарни рози қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилгандик.

    «Расулхонни ролга чақирмайман, деб аҳд қилгандим»

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    — Икром ролига ҳам ҳам баъзи муаммолар бўлган. Расулхон Қодирхоновни «Туташ тақдирлар» сериалига таклиф этгандим. Ролга тасдиқланиб, суратга олиш ишлари бошланишига оз қолганида «Мен театрга ишга киряпман, раҳбарлар съёмкаларга боришимни тақиқлашди», деган. Шундан кейин ундан ранжиб, энди ролларга таклиф этмайман, деб аҳд қилгандим. Икром ролига Элбек Файзиевни олгандим. Аммо Назар Эшонқул «Элбекда қашқадарёлик йигитларга хос шахт ва шиддат бор. У ўзбекнинг Ромеоси ёки Отабеги бўлолмайди», деганди. Бу ҳақида узоқ ўйладим. «Ўткан кунлар»даги Отабек ҳам ота-онасига қарши чиқолмаганидек, Икром ҳам шундай бўлиши керак, деган тўхтамга келдим. Аммо «Расулхонни ролга чақирмайман», деган аҳдим сабаб бошқа актёрларни ҳам синаб кўрганман. Ижро яхши бўлса-да, улардан сценарийдаги Икромни тополмаганман. Шундай кейин Расулхон Қодирхоновни ролга чақирганман.

    «Клон» сериалидан олинган персонаж

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    — «Клон» сериалини кўрганлар бўлса, яхши билишади. Унда кўзлари айёр ва ўта устомон Алисения деган образ бор. Ролдан таъсирланиб юрганимда, худди шу актрисани бошқа фильмда ҳам учратдим. Икки рол бир-биридан тубдан фарқ қиларди. Ёш актриса Заҳро Мирзаевани мослаб, Алисенияга ўхшаш персонаж яратишга қарор қилдим. Актриса «опа-опа» деб одамларнинг ишончини оладиган айёр аёл ролини маромига етказиб ижро этган.

    Сериал «Осмондаги болалар»даги Ҳамдамнинг уйида олинган

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    — Сериал съёмкалари жуда узоқ вақт давом этади. Бу вақт мобайнида уй эгалари уй қурилиши ва жиҳозларнинг жойлашувини ўзгартирмасликлари керак. Албатта, бу нарса ҳаммага ёқмайди. «Меҳмоннинг иззати уч кун» дейишганидек, сериалчилар ҳам тезда уларнинг жонига тегиб қолади. «Туташ тақдирлар» сериалида уй-жой билан боғлиқ муаммоларга кўп учраганмиз. Музаффар Саъдуллаев муаммо чиқмаслиги учун съёмкага ўзи ва қариндошларининг уйини берган. Тўрт йил давомида улардан беминнат фойдаланганмиз.

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Фото: Замира Бегимқулова архивидан

    Сериалда бош қаҳрамонларни гавдалантирган актёрлар

    Ўтган вақт мобайнида «Опа-сингиллар» сериалида актёр ва актрисаларнинг ҳаёти ва фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлгани аниқ. Хўш, сериал бош қаҳрамонлари айни кунларда нималар билан банд?

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Сериалда Диёра ролини ижро этган Камола Арслонова саккиз йилдан буён Туркияда яшайди. Диёра тахаллуси билан ҳам ижод қилиб, ўнлаб қўшиқлар ижро этган актриса 2014 йилнинг декабрь ойида туркиялик Месут исмли тадбиркорга турмушга чиққан. Айни пайтда Измир шаҳрида оиласи билан бахтли ҳаёт кечираётган Камола Арслонова иккинчи фарзандига ҳомиладор. Унинг тўрт ёшли Ахсен исмли қизи ҳам бор.

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Икром ролини ижро этган актёр Расулхон Қодирхонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театрида фаолият юритади. У 25 ёшида «Опа-сингиллар» сериалида суратга тушган.

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Наргиза Шерматова 21 ёшида «Опа-сингиллар» сериалида Насиба ролини ижро этган. У ҳозирги кунда оилали ва фарзанди Ясинбекнинг тарбияси билан банд.

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Азиз Қобилов «Опа-сингиллар» сериали орқали дебют ролини ижро этган. У айни кунда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Сериалда Жавлон ролини ижро этган актёр Элбек Файзиев ҳозирги кунда суратга олинаётган кўплаб тарихий фильмларда суратга тушмоқда. У «Мендирман Жалолиддин» сериалида ҳам ажойиб ролни ижро этган.

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    «Опа-сингиллар» сериалида Мурод ролини ижро этган актёр Беҳзод Мирзаев ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларга актёрлик маҳорати фанидан сабоқ беради.

    Фото: Кадр / YouTube

    Фото: Кадр / YouTube

    Сериалдаги асосий қаҳрамон Нафиса ролини ижро этган актриса Гавҳар Шарипова 2019 йили вафот этган.

    Мавзуга доир:

    • Гавҳар Шарипова ўлимига 2 йил тўлиши арафасида «Бир жиноят изидан» кўрсатуви намойиш этилди. Унда актрисанинг шахсий ҳаётига оид фактлар ҳам бор
    • «Муҳаббат синовлари»даги Рухшона, «Опа-сингиллар»даги Насиба ва кинода «ярқ этиб», кейин кўринмай қолган бошқа қаҳрамонлар ҳозир қаерда? (фото)
    • Фаҳш саҳналар, «конфет» актёр-актрисалар, савиясиз сценарийлар. Қўзиқориндек болалаган ўзбек сериаллари ҳақида
    • «Туташ тақдирлар» сериалидаги Раъно образи билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса ҳозир қаерда? (фото)

    25.04.2022, 15:52   Изоҳ (0)   66147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жонни Депп 300 млн доллар ва миллионта алпака учун ҳам «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ролига қайтмаслигини маълум қилди

    24.04.2022, 16:55

    Фильмлардаги образлари ишончли чиқиши учун ҳаётини хавф остига қўйган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    23.04.2022, 21:57

    «Тор: Севги ва яшин» фильмининг биринчи тизери намойиш этилди

    22.04.2022, 16:46

    «‘Чархпалакъда суратга тушишни истамаганман» — актриса Тамара Ҳазратқулова украин миллатига мансуб онаси ва роллари ҳаётига кўчишидан қўрқиши ҳақида

    22.04.2022, 10:59

    Биринчи қисмиданоқ томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган турк сериаллари (видео)

    21.04.2022, 20:49

    Кўп марта кўрган бўлсангиз ҳам, севимли фильмларингиздаги сиз эътибор бермаган ҳолатлар (фото)

    21.04.2022, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.