Marvel кинокомпанияси «Тор» фильмининг тўртинчи қисмига бағишланган биринчи тизерни тақдим этди.
Суперқаҳрамонга бағишланган фильм сюжетига кўра, Тор ички хотиржамликка эришиш мақсадида сафарга отланади, бироқ унинг дам олишини «Худолар қотили» номи билан танилган Горр (Кристиан Бэйл) бузади. Асгард худоси янги хавфга қарши курашишда Валкирия қироличаси, Корг ва собиқ дугонаси Жейн Фоснерни ёрдамга чақиради. Фоснер қандайдир тушунарсиз сабаб билан бу сафар «Мёлнир» болғасига муносиб кўрилиб, буюк Торнинг кучига эга бўлади.
Қаҳрамонлар биргаликда «Худолар қотили»нинг қасоси сирини аниқлаш ва уни тўхтатиш учун қизиқарли космик саргузаштга отланади.
Аввалроқ «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» барча даврларнинг энг кўп даромад келтирган фильмлар ўнталигига киргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)