• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Асл моҳиятини фақат катталар тушуна оладиган мультфильмлар (фото)

    Барча болалар мультфильмларни яхши кўради. Катталар эса улардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади. Мультфильм орқали фақатгина болаларни чалғитиб, ўз ишлари билан шуғулланиш учун эмас, балки мураккаб мавзуларга ҳам секингина тегиниб ўтиш мумкин. Масалан, атроф-муҳит муаммолари ёки ҳатто яқин ва азиз одамларинг ҳам баъзан зарар етказиши мумкинлиги ҳақида.

    «Музлик даври»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мультфильмдаги бир оз ақлдан озган, ўткир тишли олмахон Скрат доимо ўзининг жозибали ёнғоғи кетидан қувади. Аммо бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, жониворнинг ҳаёти жуда драматик. У ягона хазинасини сақлаб қолишга ҳаракат қилади ва деярли ўзи сабаб бўлган музликларнинг қулаши қурбони бўлади.

    Шундан сўнг Ер аҳолиси бир қатор муаммолар — озиқ-овқат танқислиги, айрим турдаги жонзотларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфига дуч келишади. Бундан ташқари, ҳаёт тажрибаси Скратга ҳеч нарса ўргата олмайди: 20 минг йилдан кейин муздан эриган олмахон яна ёнғоққа ёпишиб олади ва яна табиий офатни қўзғатади — бу сафар вулқон отилишига сабабчи бўлиб қолади.

    Мавзуга доир: Намойишидан 20 йил ўтиб ҳам томошабинларнинг севимли мультфильми бўлиб қолаётган «Музлик даври» картинаси ҳақида қизиқарли маълумотлар

    «Музюрак»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Элза — сеҳр қила оладиган кам сонли Disney маликаларидан бири. У болалигида ўйин пайтида тасодифан синглиси Аннани жароҳатлаб қўяди. Шундан кейин ундаги сеҳр кучини кўрган ота-онаси Элзани алоҳида хонада қулфлаб сақлашади, бировга зиёни етмасин деб ҳис-туйғуларини бошқаришни ўргатишади ва у бошқалар учун хавфли эканини уқтиришади.

    Ота-онасининг вафотидан сўнг қатъиятли Элза «ҳамма учун яхши қиз» бўлишни тўхтатиб, ўзини борича қабул қилади ва Аренделле мамлакатининг муносиб маликасига айланади. Бунда унга синглиси Анна ёрдам беради. Аслида гўдакдек туюлган меҳрибон синглиси ҳайратланарли даражада жасур қиз бўлиб чиқади.

    Мавзуга доир: Кўп марта кўрган бўлсангиз ҳам севимли мультфильмларингиздаги сиз пайқамаган ҳолатлар (фото)

    «Музюрак-2»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Одатда Disney мультфильмларининг давоми омадли чиқмайди, лекин «Музюрак-2» бундан мустасно. Мультфильмнинг 2-қисмида Элза ўзининг кимлигини билиш учун хавфли саёҳатга чиқади. Қиз ўзининг шахсий мақсадлари учун тахтни тарк этади ва охир-оқибат ундан бутунлай воз кечади. Аслида Элза бурчдан кўра шахсий бахтини афзал кўрди.

    Ўз навбатида Анна ўзини анча масъулиятли тутади: у опасини шошма-шошарлик билан қўйилган қадамдан, кейин эса ўлимдан қутқаришга ҳаракат қилади. Элзанинг ўз ички дунёсини билиш истаги туфайли саройда беташвиш яшаш ва севганига турмушга чиқиш ўрнига жиддий синов ва ҳақиқий тушкунликдан ўтиши керак эди. Натижада айнан Анна Аренделле маликасига айланади, чунки у учун олдига қўйилган вазифа шахсий ҳаётидан муҳимроқ эди.

    Мавзуга доир: Болалар учун ишланган машҳур мультфильмлардаги фақат катталар тушунадиган кадрлар (фото)

    «Коко сири»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мультфильмда болалар ва катталар ҳам яхши дўст бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Картинанинг яна бир эслатмаси: инсон эслансагина тирик. Лекин бу ижодкорлар айтмоқчи бўлган ҳамма нарса эмас.

    12 ёшли Мигелнинг оиласи асрлар давомида этикдўзлик билан шуғулланади, аммо бола мусиқачи бўлишни орзу қилади. Қариндошлари унга гитара чалишни тақиқлайди, ҳатто мусиқий асбобини синдириб ташлашади. Бунинг сабаби бор эди: боланинг катта бобоси — Гектор шоу-бизнесни деб хотини ва кичкина қизини ташлаб кетган. Ўликлар куни деб номланган Мексика байрамида Мигел нариги дунёга ўтиб қолади ва ўша аждоди билан учрашади. Маълум бўлишича, қариндошлари унга айтган ҳамма нарса даҳшатли хато бўлган.

    Бола уйига қайтиб, қариндошларига бу ҳақда гапирганда унга фақат бир киши ишонади — кексайган катта бувиси Коко, Гектор шон-шуҳратни деб ташлаб кетган қизи. У болалигиданоқ отасининг фотосуратини бирга олиб юрган ва у билан боғлиқ барча нарсаларни хотирасида сақлашга ҳаракат қилган. Қиз қалбининг тубида отаси унга хиёнат қилмаганига ишонарди. Хулоса шуки: баъзан ҳамма нарсани биладиган катталар эмас, балки болалар ҳақ бўлиб чиқади.

    Мавзуга доир: Ўликлар кунини нега қувонч билан нишонлашади? «Коко сири» мультфильми ҳақида

    «Рататуй»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фильм «Энг яхши анимацион фильм» номинациясида «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотларини қўлга киритади. Қишлоқда яшовчи кичик Реми нозик ҳид ва таъмга эга. У ошпаз бўлишни орзу қилади, аммо муаммо шундаки: у каламуш, ҳаттоки уни бирор-бир ресторан ошхонасига ҳам яқинлаштиришмайди. Аммо кемирувчи таслим бўлмайди ва охир-оқибат кўплаб тўсиқларни енгиб ўтиб, мақсадига эришади.

    Аслида мультфильм бошқа соҳалардаги каби пазандачиликда ҳам мавжуд бўлган камситиш ҳақида. Ошпазлар орасида аёллар кам бўлса-да, жамиятда пазандачилик айнан аёлларнинг иши, деб ҳисоблашади. «Рататуй» ижодкорлари бу муаммони мультфильм орқали кўрсатиб, «Ҳамма овқат пишириши мумкин!» деган иборани шиор сифатида қўллайдилар.

    Мавзуга доир: «Амели», «Эмили Парижда», «Рататуй»: Франциядаги ҳаёт ҳаққоний акс эттирилган энг яхши фильмлар (фото, видео)

    «Шерюрак қиз»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Pixar’нинг биринчи мультфильми бир қарашда феминизмнинг ҳақиқий мадҳиясига ўхшайди. Малика Мерида каштадўзликни ва шунга ўхшаш қизларга хос ишларни ёқтирмайди, у от минишни ва камондан отишни афзал кўради. Камига у буни кўпчилик эркакларга қараганда яхшироқ уддалайди. Қирол ва малика қизини турмушга бермоқчи, лекин қиз бу қарорга қарши чиқади. Кўринишидан, Мерида адолатсиз ҳаёт тарзи билан курашаётган ижобий қаҳрамон.

    Ғазабланган Мерида онасини фикридан қайтариш учун жодугарга мурожаат қилади. Натижада эса онасидан айрилиб қолиши мумкинлигини тушунади. Қиролича ҳам ўз навбатида қизига ўз мақсадларини амалга оширадиган буюм эмас, балки мустақил шахс сифатида қарай бошлайди

    Мавзуга доир: «Дайди тўтининг қайтиши»дан «Винни Пух»гача: Совет мультфильмларининг сиз эътибор бермаган яширин маънолари

    26.04.2022, 12:55   Изоҳ (0)   21660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ёмон йигитлар» мультфильми АҚШ прокати етакчисига айланди

    25.04.2022, 19:58

    «Опа-сингиллар» 10 ёшда: сериал қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд?

    25.04.2022, 15:52

    Жонни Депп 300 млн доллар ва миллионта алпака учун ҳам «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ролига қайтмаслигини маълум қилди

    24.04.2022, 16:55

    Фильмлардаги образлари ишончли чиқиши учун ҳаётини хавф остига қўйган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    23.04.2022, 21:57

    «Тор: Севги ва яшин» фильмининг биринчи тизери намойиш этилди

    22.04.2022, 16:46

    «‘Чархпалакъда суратга тушишни истамаганман» — актриса Тамара Ҳазратқулова украин миллатига мансуб онаси ва роллари ҳаётига кўчишидан қўрқиши ҳақида

    22.04.2022, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.