• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштирмоқда

    Беларусь Тошкентда трамвайни тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Иннопром: Марказий Осиё» халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентга келган мамлакат бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «Белта» агентлиги.

    Фото: «Tramvay.uz»

    Фото: «Tramvay.uz»

    Тошкентда трамвай қатновларини қайта тиклаш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

    «Беларусь томони зарур инфратузилма, режалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр. Бу каби қарор қабул қилинса, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — дейди Головченко.

    Беларусь томони, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантиришдан манфаатдор. «Бу каби ҳамкорлик бўйича мисоллар аллақачон мавжуд. Биз Беларусь ечимлари асосида қишлоқ хўжалиги, махсус, авария ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёрмиз. Ушбу таклифларнинг кўпчилиги, Беларусь машинасозларининг илғор ишланмалари бугун кўргазмада намойиш этилади», — дея таъкидлайди Беларусь бош вазири.

    Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари таълим, илмий-техника ва инновацион соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилган. 2021 йилда Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 301,9 миллион долларни ташкил этган — бу 2020 йилга нисбатан 7,8 фоизга кўп демак. Экспорт ҳажми 245,4 миллион доллар (ўсиш 3,3 фоиз), ижобий салдо — 188,9 миллион долларга етган.

    Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — «Бешқайрағоч» даҳаси ва «Ипподром» ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилганди.

    Шавкат Мирзиёев 2022 йил 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишганди. «Менимча» кўрсатувида транспорт вазирининг тақдимоти президентга маъқул бўлмагани ҳақида сўз борган. Айнан ушбу кўрсатувда тележурналист Хайрулла Нуриддинов Тошкентга трамвай қатновини қайтариш тарафдори эканини айтиб ўтган эди. Давлат раҳбари 10 февраль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида фуқаролар мурожаати сабаб трамвайни Тошкентга қайтаришни айтиб ўтганди. «Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти», — деган эди президент.

    Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов 16 февраль куни пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Навоий кўчасида трамвай бўлмаслигини айтган эди. Транспорт бошқарма бошлиғи Анвар Жўраев эса трамвай бўйича таклифлар борлигини билдирганди.

    Мавзуга доир: Тошкентда трамвай йўлларини қуриш қачондан бошланиши маълум қилинди

    25.04.2022, 12:15   Изоҳ (0)   11462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йил бошидан бери харид чекини рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга 57,5 млрд сўм кэшбэк тўланди

    25.04.2022, 11:52

    Ўзбекистонда 26 апрель ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда

    25.04.2022, 11:13

    Ўзбекистонга уч ойда 455 та электромобиль импорт қилинди

    25.04.2022, 10:46

    Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБга янги раҳбар тайинланди

    25.04.2022, 10:34

    Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган 9 киши ушланди

    25.04.2022, 10:18

    Жиззахда 3 ойлик ҳомиладор келинчак бўйнига сим боғлаб, ўзини осиб қўйди

    25.04.2022, 09:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.