Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал дастлабки баҳсларига ҳакамлар тайинланди.
«Манчестер Сити» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйинни Иштван Ковач бошчилигидаги руминиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. VAR тизимида Марко Фриц ва Бастиан Данкерт (иккиси ҳам Германия) ишлайди.
«Ливерпуль» — «Вильярреал» учрашуви польшалик Шимон Марчинякка ишониб топширилган. Видеотакрорларда унга ҳамюртлари Томаш Киатковски ва Бартош Франковски ёрдам беради.
«Манчестер Сити» — «Реал» учрашуви 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланса, «Ливерпуль» — «Вильярреал» баҳси чоршанба тунида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)