Спорт оламида энг яхшиларни аниқлаб келадиган Laureus Awards нуфузли мукофотлари ўз эгаларини топди.
Йилнинг энг яхши спортчиси номига Формула-1 чемпиони Макс Ферстаппен лойиқ кўрилди.
Нидерландиялик спортчидан ташқари ушбу совринга Том Бреди (америкача футбол), Калеб Дрессел (сузиш), Элиуд Кипчоге (энгил атлетика), Роберт Левандовски (футбол) ва Новак Жокович (теннис) даъвогарлик қилганди.
Laureus—2022 нинг бошқа лауреатлари билан танишинг:
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси — Элейн Томпсон (энгил атлетика)
Энг яхши жамоа — Италия миллий терма жамоаси (футбол)
Йилнинг энг яхши экстремал спортчиси — Бетани Шривер (BMX, веломотокросс)
Йил ўсиши — Эмма Радукану (теннис)
Йилнинг энг яхши параспортчиси — Марсель Ҳаг;
Йил қайтиши — Скай Браун (скейтбординг);
Энг яхши спорт ҳамжамияти — «Реал Мадрид»
Ўзига хос натижалар учун махсус соврин — Роберт Левандовски (футбол)
Спорт рамзи — Валентино Росси (мото пойга)
Изоҳ (0)