«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Арсенал»га қарши баҳсда (1:3) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ҳужумчи АПЛдаги голлари сонини 100 тага етказди. Португалиялик АПЛ ва Ла Лигада 100 ва ундан ортиқ гол урган илк футболчига айланди. Роналду Испания чемпионатида 292 та ўйинда иштирок этиб, 311 та гол урган, Премьер Лигада эса 223 ўйинда 100 та голга муаллифлик қилди.
Криштиану 2003/04 йилги мавсумдан буён топ-5 чемпионатларнинг иккитасида 100 ва ундан ортиқ гол урган тўртинчи футболчига айланди. Бунга қадар Эдинсон Кавани (Лига 1, А Серия), Гонсало Игуаин (Ла Лига, А Серия) ва Златан Ибраҳимович (Лига 1, А Серия) ушбу натижани қайд этган.
Шунингдек, Роналду «Манчестер Юнайтед» сафида АПЛда 100 та гол урган тўртинчи футболчи бўлди. «Қизил иблислар» тарихида Райан Гиггз (107), Пол Скоулз (109) ва Уэйн Руни (183) АПЛда юзлик довонни забт этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)