«Рома» Италия чемпионатининг 34-турида «Интер»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жозе Моуриньо шогирдларининг Италия чемпионатидаги 13 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди. Сўнгги бор римликлар 9 январда «Ювентус»га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан буён А Серияда 7 та ғалаба ва 5 та дуранг қайд этди.
«Интер» Италия чемпионатида кетма-кет 10 ўйиндан буён «Рома»га мағлуб бўлмаяпти. «Нераззурилар» бу орада 4 та ғалаба ва 6 та дуранг натижага эришишга муваффақ бўлган. Римликлар охирги марта 2017 йил Миланда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
«Рома» Италия чемпионлиги учун курашдан чиқди. «Бўрилар» ҳисобида 34 ўйиндан сўнг 58 очко мавжуд. Мусобақа етакчиси «Интер» эса битта ўйин захираси билан 72 очко жамғарган.
Рим жамоаси уч марта мамлакат чемпионатида зафар қучган (1941/42, 1982/83, 2000/01). Жозе Моуриньо эса охирги марта АПЛда «Челси» билан 2014/15 йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)