• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик имом-хатиблар Пенсильванияда истиқомат қилувчи ватандошлар билан учрашди

    Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ташаббуслари билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимларидан иборат делегация ва Филаделфия шаҳри (Пенсильвания штати)га ташриф буюрди ва Рамазон ойига бағишланган бир қатор маросимларда, жумладан, 800 кишилик ифторлик, таровиҳ ва хатм намозларида қатнашди.

    Хусусан, мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, ифторлик маросими Филаделфия шаҳрида жойлашган «Исабет Ислом ўқув маркази» қошидаги махсус бинода 800 дан ортиқ ватандошлар билан биргаликда бўлиб ўтди. Маросим аввалида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобовнинг Рамазон ойи муносабати ватандошларга йўллаган табриги элчихона ходимлари томонидан ўқиб эшиттирилди. Ушбу табрикда ватандошларимизни муқаддас Рамазон ойи билан алоҳида табриклаган ҳолда, сўнги йилларда юртимизда янги давлат ва жамият қуриш учун тарихий ишлар амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Янги Ўзбекистонда демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умум эътироф этилган принципларга қатъий амал қилган ҳолда, давлат ва жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий илдизлари мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

    Бундан ташқари, ватандош уюшмалар билан кўп қиррали ишлар олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб, улар Ўзбекистоннинг АҚШдаги мавқейини ошириш, миллатимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қўшиб келаётган ҳиссалари учун ташаккур билдирилди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари томонидан юртимизда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқароларимиз диний эркинларини таъминлаш йўлида ташкил этилган имкониятлар ҳақида сўзлаб берилди. Ҳукуматимиз раҳбари томонидан бу каби ўзбек делегацияларининг турли давлатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан биргаликда Рамазон ойи тадбирлари амалга ошириш бўйича имкониятлар яратилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Тадбир давомида Пенсильвания штатидаги ватандош ташкилот раҳбар ва фаоллари сўзга чиқиб, ушбу сафарни ташкиллаштириш учун янги имкониятлар яратган юртбошимизга эзгу тилаклар тилаб, мамлакатимиз томонидан хориждаги ватандошларимизга қаратилаётган катта эътибор ҳақида таъкидланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан янги «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилгани ватандош уюшмалар билан фаол мулоқот олиб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш ва тарихий ватан атрофида жипслаштириш учун янги имконият эканлиги ҳақида сўзланди.

    Жумладан, Skyline realter компанияси асосчиси ва раҳбари Акмал Холбоев ва Мубин Transportation компанияси раҳбари Абдурашид Муминов фикларига кўра, бу каби тадбирлар хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун катта эътибор белгиси эканлигини эътироф этган ҳолда ушбу маросимларни амалга оширишда қўллаб қувватлаган Ўзбекистон президенти ва масъул идоралар раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Уларнинг фикрича, келгусида ҳам шу каби тадбирларни амалга ошириш ватандошларимиз учун жуда муҳим бўлиб, Америкадаги юртдошларимизни жипслаштириш, Ўзбекистон ва Америка халқлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Таровиҳ намози ҳам айнан шу «Исабет Ислом ўқув маркази»да 600 дан ортиқ мусулмонлар иштирокида ўтказилди. Ушбу диний маросимда маъруза билан чиқиш қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари, АҚШ ҳудудида истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг ёд ғоя ва турли диний экстремистик ташкилот ва оқимларга тушиб қолмасликлари, Ўзбекистонда мавжуд бўлган анъанавий исломнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берилди. Янги Ўзбекистонда диний экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши кураш «Жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғояси остида амалга оширилаётгани тўғрисида айтиб ўтилди. Фарзанд тарбияси, миллийликни, ўзбек урф-одат ва анъаналар, маданияти ва қадриятларни сақлаб қолиш, муқаддас Рамазон ойида имкон қадат савобли амалларни бажариш кераклиги ҳақида ҳам алоҳида сўзлашилди.

    Шунингдек, ушбу тадбирларда қатнашаётган ватандошларимизнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда савол ва жавоб тариқасида давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Ушбу давра суҳбати жараёнида Ислом дини ва бошқа динларнинг турли фирқа, йўналиш ва оқимлари АҚШда кенг тарқалган ҳолда фаолият олиб боришини инобатга олган ҳолда, ватандошларимизга анъанавий ва фанатик Исломнинг фарқлари, шунингдек, бизнинг юртимизда мавжуд бўлган ва буюк алломаларимиз томонидан мукаммалаштириб келинган анъанавий Исломнинг асосий урф одатлари ва бошқа белгилари ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    22 апрель куни маросимларни ташкиллаштирган ўзбек ватандош жамиятлари раҳбарлари ва аъзолари, Пенсильвания шаҳридаги юртдошлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва дипломатик ваколатхона ходимлари иштирокида саҳарликка бағишланган алоҳида тадбир уюштирилиб, ушбу тадбир давомида ватандошларнинг яшаш шарт-шароитлари, эҳтиёжлари, уларни қийнаётган муаммолар ва уларни биргаликда бартараф қилиш йўллари ва бошқа мавзулар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Амалий руҳда ўтган тадбирлар АҚШдаги диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаол ватандошлар билан ҳамкорликдаги ишларни янги поғонага кўтариш, ватандошлар ўртасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларини жалб қилган ҳолда турли хил тадбирларни ташкил қилиш масалалари бўйича фикрлар алмашиниб олинди.

    Шундан сўнг ватандошларимиз, «Юртдош ўзбек — Америка ассоциацияси», «Питцбургдаги ўзбеклар жамияти» ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан учрашувлар Филаделфия шаҳрида бунёд этилаётган янги «Масжид Ал-Бухори» ислом маркази ва масжидига ташриф буюрилди. Ҳамюртларимиз илтимосларига биноан имом хатибларимиз масжид меҳробининг тамал тошларини қўйиш маросимида ҳам қатнашишди.

    Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра ушбу мажмуа нафақат ватандошларимизнинг диний эҳтиёжлари қондирувчи, хусусан, никоҳ ўқиш, жаноза ва бошқа диний тадбирларни ўтказиладиган маскан, балки Пенсильвания штатида оғир аҳволда қолган ҳамюртларимиз учун ёрдам берувчи ижтимоий ташкилот бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ватандош ташкилотлар вакиллари ушбу марказ Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва маҳаллий полиция, ҳукумат вакиллари билан алоқаларни ўрнатиб, ватандошларимиз дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда тайёр эканликларини айтиб ўтишди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари масжид барпо этиш билан боғлиқ ўзларининг тегишли маслаҳатларини беришди ва ушбу Ислом маркази фаолиятини ўзаро ҳамкорликда олиб боришга тайёр эканликларини билдиришди.

    23.04.2022, 09:05   Изоҳ (0)   16923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди

    23.04.2022, 08:51

    Самарқандда фуқарога ҳокимлик захирасидаги 0,4 гектар ерни олиб бериш учун 20 минг доллар олган шахс ушланди

    23.04.2022, 08:30

    Тошкентда вояга етмаган ўғлига рул бошқарувини берган ота жаримага тортилди

    23.04.2022, 08:09

    Ўзбекистонга йилнинг биринчи чорагида қарийб 1,5 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди

    23.04.2022, 07:50

    Ядровий қуролли Қозоғистонга мурожаат, Бухоро амирининг Ўзбекистондан сургун қилинган оқсоқоли, Покистондаги ҳарбий асирларни Тошкентга қайтариш масаласи. Ўзбек ма...

    23.04.2022, 07:30

    Ўзбекистонда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ва кафиллик берилади

    23.04.2022, 07:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15

    Буюк Британияда инсультдан кейинги реабилитацияда видеоўйинлардан фойдаланилмоқда

    Илм-фан | 9 август, 13:55

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    Дунё | 9 август, 13:45

    “Челси” 6 нафар футболчисини сотишга ҳаракат қилади

    Спорт | 9 август, 13:40

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.