• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Кечиккан инқилоб: Эрик тен Ҳаг Манчестерда

    Бу юз берди. Сўнгги 5 йилда «Аякс»да ишлаган Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» билан 3 йиллик келишувга эришди. Нидерландиялик мутахассис ҳали иш бошламасданоқ клуб тизимида ўзгаришлар юз бермоқда. Олдинда эса «Манчестер Юнайтед»ни инқилобий ўзгаришлар кутаётган бўлиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сэр Алекс Фергюсон ва ундан кейинги «Манчестер Юнайтед» мисоли шуни кўрсатадики, узоқ муддат бир шахсга боғланиб қолиш ҳар қанақасига – ҳатто ўтган давр жуда ёрқин ва ютуқли бўлса-да ижобий эмас, салбий жараён.

    Фергюсон клубни тарк этганига 9 йил бўлди. Бу орада Дэвид Мойес, Луи ван Гал, Жозе Моуриньо ва Оле-Гуннар Сульшер бош мураббий сифатида иш олиб борди. Райан Гиггз, Майкл Керрик ва Ральф Рангник каби лавозимга келишидан илгариёқ бу ўринда қисқа муддат ишлаши маълум бўлган инсонлар ҳам бор. Яна мана шу охирги 9 йилда «Манчестер Юнайтед»га етишмаган муҳим жиҳат – танловларда рационалликнинг мавжуд эмаслиги эди.

    Раҳбарият амалга оширадиган мураббий танлови, скаут ҳамда мураббийларнинг трансфер танлови ва бош мураббийнинг таркиб танлови сингари муҳим ўринларда ташқи босим таъсири ортиб кетганди жамоада. Шахс сифатида шотландиялик қариянинг ўзи Моесни меросхўр сифатида танлаб бошлаб берган занжир кейинги танловларга ҳам таъсир этган. Кейинчалик мухлислар ва тарихий натижалар босими юзага чиқа бошлади. Классик британча футбол тарафдори бўлган Дэвид Мойесдан сўнг қуёши сўниб бораётган тизим мураббийи Луи ван Гал, ундан кейин қарама-қарши қутбдаги услуб эгаси Жозе Моуриньо, сўнг умидсизлик оқибатида омадга таяниб жамоага қадрдон ном Сульшерга имкон берилди. Назар ташланса ҳеч бир танлов узоқ муддатли эмасди. Қўшимчасига аввалги танловлар руҳини кескин рад этарди.

    Аслида футбол клубларида салбий натижалар кузатилса мухлислар томонидан биринчи бўлиб танқидга учрайдиганлар бу — майдондаги футболчилар ва мураббийлар. Одатда шундай. Лекин «Манчестер Юнайтед»да сўнгги ўн йиллик тенденцияси бошқачароқ. Бу ерда яқин-яқингача қарорларни қабул қилувчи Эд Вудворд (собиқ бош директори) ва клубнинг эгалари Глейзерлар оиласи ҳам улкан эътироз ва катта босим остида эди. Бу ҳам мухлисларнинг асл муаммо тайинланган ва танланганларда эмас, тайинловчи ва танловчилар эканини тушуниб етганларидан эди.

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Вудворд йил аввалида лавозимидан истеъфо берганидан хабардорсиз. Эрик тен Ҳаг билан келишув ҳали эълон қилинмасидан илгари эса жамоани асосий скаутлар Жим Лоулор ва Марсель Бут тарк этди. Ҳозир барча эътибор Эрик тен Ҳагда бўлишига қарамай аслида клубда кузатилаётган ўша истеъфолар, тектоник силжишлар Ралф Рангник номи билан боғланиши лозим. Айнан у мураббий тайинлови ва таркибдаги бўлажак жиддий ўзгаришларга шароит яратди.

    «3-4 нафар янги футболчи кам, бунинг ўзи кифоя қилмайди. Дарвозабон позициясидан ташқари барча нуқталарга янги футболчилар зарур. Умуман клубни қайта қурилиш кутмоқда», — деганди сўнгги интервьюларининг бирида Рангник.

    Германиялик мутахассиснинг охирги ойлардаги фаолияти янги иншоот пойдевори учун қурилиш ҳудудини тайёр ҳолатга олиб келишга ўхшайди. Кўп эҳтимол ёзда «Манчестер Юнайтед» таркибини ўнлаб футболчилар тарк этади. Бу ўринда қарорлар тўлиқ янги мураббий ихтиёрида бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўша янги мураббийнинг ўйин услуби ҳақида билишимиз керак бўлган жиҳатлар эса бугунги «Аякс»да мужассам. Қисқа узатмаларга қурилган ҳаракатчан, тезкор ва комбинацион ўйин. Эрик тен Ҳаг 2013—2015 йилларда «Бавария»да тажриба тўплаган. Иккинчи жамоани бошқарар экан у ўша вақтда асосий жамоа мураббийи бўлган Хосеп Гвардиолани яқиндан кузатар, испанияликнинг машғулотларини ўтказиб юбормасликка интиларди. Баъзан Пеп билан узун баҳсга киришарди.

    Мавзуга доир: Эрик тен Ҳаг: «Манчестер Юнайтед»ни ўзи лойиқ бўлган муваффақиятга олиб бориш иштиёқидаман

    Албатта, Эрик тен Ҳаг Гвардиоланинг фаолиятидан таъсирланган бир мутахассис. Аммо таъсирланиш ўз йўлига. Бундай жараён исталган даҳонинг ҳаётида юз бериши мумкин. Масалан, ўша Гвардиоланинг ўзи ҳам қачонлардир айнан голландиялик Ёхан Кройфдан таъсирланган. Бунда алоҳида шахс бўлиб ажралиб чиқишнинг муҳим нуқтаси бўлиб, ҳамма ҳам бу нуқтани тополмайди, албатта. Мутахассисларнинг фикрича, Эрик тен Ҳаг ўша нуқтани босиб ўтган бўлиб, услубида фақат унинг ўзига хос бўлган чизгилар бор. Унинг севимли услуби 4-2-3-1 ҳисобланади.

    Фото: Kicker

    Фото: Kicker

    Бир сўз билан айтганда Манчестер шаҳрининг қизил қисмида бироз кечикиб бўлса-да инқилоб юз бермоқда. Ҳозир кабинетларда бошланган бу инқилоб тез орада майдонга ҳам кўчиб ўтиши мумкин.

    Ориф Толипов

    22.04.2022, 08:04   Изоҳ (0)   15743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Барселона» сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    22.04.2022, 02:32

    Леннокс Льюисга қарши аламли жангдан укасининг мағлубияти учун олинган қасосгача. Виталий Кличко фаолиятидаги асосий 5 жанг (видео)

    21.04.2022, 23:48

    Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди

    21.04.2022, 22:29

    Ўзбекистон Кубоги. «Бунёдкор» «Бухоро»ни тор-мор этди, «Металлург» «Сурхон»дан устун келди

    21.04.2022, 20:30

    Ўзбекистон Кубоги. «Турон» ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозониб, плей-оффга йўл олди, «Шўртан» «Олимпик»ни енга олмади

    21.04.2022, 19:27

    Конор Макгрегор октагонга қайтиб, чемпионлик жангида иштирок этиши мумкин

    21.04.2022, 18:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30

    Киносаёҳат: Голливуднинг машҳур фильм ва сериаллари суратга олинган локациялар

    Кино | 27 июн, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.