Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 33-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 21 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.
«Барселона» сафарда «Реал Сосьедад» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг урган гол учрашувда ягоналигича қолди ва каталонияликларга ғалаба тақдим этди.
Хави шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 63 тага етказиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Реал Сосьедад» 55 очко билан 6-поғонани банд этиб турибди.
Ла Лига
33-тур баҳслари
21 апрель, пайшанба
«Реал Сосьедад» – «Барселона» 0:1
Гол: 0:1 – 11 Обамеянг.«Реал Сосьедад»: Ремиро, Сальдуа (Горосабел, 81), Ле Норман, Субелдия, Рико, Рафинья (Гуриди, 81), Янузай (Мартин, 87), Мерино, Субименди (Гуэвара, 90+3), Серлот, Исак (Порту, 87).
«Барселона»: тер Стеген, Дани Алвес (Дест, 66), Пике (Лангле, 82), Араухо (Эрик Гарсия, 55), Альба, Бускетс, де Йонг, Гави, Обамеянг (де Йонг, 82), Дембеле, Ферран Торрес.
Огоҳлантиришлар: Араухо (33), Гави (85), Ле Норман (90+2).
Изоҳ (0)