Марказий банк 2022 йилнинг I чораги учун тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрлади.
Бирламчи даромадлар сальдоси 261 млн доллар миқдорида ижобий бўлиб шаклланди.
Иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 1 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11 фоиз ёки 121 млн долларга камроқ бўлди.
Бунинг сабабларидан бири — меҳнат муҳожирларининг хориждаги даромадларининг камайиши.
Умумий олганда, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 1 млрд долларни ташкил этди.
Бунда савдо баланси (товарлар ва хизматлар) манфий салдоси (2,3 млрд доллар), бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий салдоси (1,3 млрд доллар) ҳисобига қисман қопланди.
Аввалроқ Ўзбекистон иқтисодиётига энди нима бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)