• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда биогазга қизиқиш ортиб бормоқда. Бу нима ва мамлакатда муваффақиятли намуналари борми?

    Энергетика вазирлиги биогаз, уни олиш йўллари, Ўзбекистонда ушбу йўналишнинг афзалликлари ва истиқболлари ҳақида маълумот берди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Биогаз қурилмаси – бу биологик ва органик чиқиндиларнинг анаэроб (кислородсиз) шароитда бактериялар ва бошқа микроорганизмлар ёрдамида қайта ишлаш (ферментация қилиш) учун махсус қурилмалар тизими бўлиб кўллаш натижасида биогаз ажралиб чиқади.

    Биологик чиқиндиларни тўғридан-тўғри ёқиш йўли билан энергия олишдан ташқари биогаз ҳам олиш мумкин. Биогаз ҳар хил биологик маҳсулотларни кислородсиз муҳитда ферментация-ачиши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотдир ва у турли газлар аралашмасидан иборат бўлади.

     

    Унинг асосий ташкил қилувчилари: метан (CH4) - 55-70 фоиз, углерод диоксиди (CO2) - 28-43 фоиз ва оз миқдордаги масалан, 500 промилл водород сулфид (H2S) ва бошқа газлардир. Биогаз ва органик ўғитлар ҳосил бўлиш жараёни махсус биореакторларда амалга оширилади.

    Биогаз олишда афзал томонлари бу қўллашда электр энергия талаб қилмаслиги, ишлаш принципининг мураккаб эмаслиги ва ишлаш жараёнида чиқиндилар ўрнига ўғит ҳосил бўлиши.

    Чиқиндиларни биоконверсия жараёни энергетик муаммони ҳал қилишдан ташқари яна иккита масалани ҳал қилади.

    • Биринчидан, биогаз қурилмасидан олинган ўғит одатдаги ўғитга қараганда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини 10÷20 фоиз оширади.
    • Иккинчидан, чиқиндилар ачиган вақтда ўғит таркибида кўп миқдордаги бегона ўтларнинг уруғлари, ҳар хил микроблар бирикмалари, гелминтин уруғлари ва ёқимсиз ҳидлар йўқотилади.

    Ўзбекистоннинг 60 фоиздан кўпроқ аҳолиси қишлоқ ҳудудида истиқомат қилади. Биогаз технологияларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири маҳаллий фермаларда дастлабки биогаз заводларини яратиш ва уларни амалда синаб кўриш. Бу амалий фойдани ва биомасса энергиясини кичик ва ўрта чорва фермаларда ишлатиш фойдасини намойиш қилади.

    Фото: МyClimate

    Фото: МyClimate

    Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Самарқанд, Фарғона вилоятларида биогаз қурилмалари қурилган ва ҳозирда ишламоқда. Қурилмалардан фақатгина ўз хўжаликлари учун кифоя қиладиган биогаз ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинмоқда.

    Ҳозирда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги «Мilk-Аgro» наслчилик фермер хўжалигида ишга туширилган биогаз ишлаб чиқариш қурилмасининг умумий ҳажми 120 м3 ни ташкил этади (2 та 60 м3 ҳажмли биореактор). Ҳосил қилинган биогаз 60 м3 ҳажмли газголдерда сақланади. Ускунанинг қўллаш натижасида кунига 300 м3 биогаз ва 10 тонна суюқ биоўғит олинмоқда.

    Ҳозирда мамлакат ҳудудларида турли хил қувватга эга бўлган 8 дона биогаз қурилмалари ишлаб турибди. Шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган сифатли табиий ўғит қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини янада оширади, кимёвий ўғитлар ўрнини босиб, фермерлар харажатларини тежашга ҳамда экологик тоза маҳсулотлар етиштиришга хизмат қилади.

    Агросаноат комплексида экологик тоза ва энергиядан самарали фойдаланувчи технологияларни жорий қилиш мақсадида, биогаз қурилмаларини эксплуатация қилувчи ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни тақдим этишни кўзда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмаларини қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Қарор билан, «Ҳамкорбанк», «Туронбанк», АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», «Халқ банки», «Ипак йўли», «Ўзсаноатқурилишбанк»ларга Глобал экологик фонд (ГЭФ) грантларини, шунингдек, кредитларни республикамизнинг қишлоқ хўжалиги корхоналарида биогаз қурилмаларини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ташаббусчиларига Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаларида ажратиш тавсия этилган.

    20.04.2022, 17:46   Изоҳ (0)   6163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нега ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишга шошилмаяпти?

    20.04.2022, 17:10

    «Инқироз ҳали узоқ давом этади» — EY таҳлилчилари Россия компанияларига бошқа мамлакатларга кетишни тавсия қилди

    20.04.2022, 16:44

    Ўзбекистонликлар сўнгги 3 ойда «чиройли» авторақам сотиб олишга қанча пул сарфлагани маълум бўлди

    20.04.2022, 15:05

    Қозоғистонда камбағаллик даражаси ортиб бормоқда

    20.04.2022, 00:35

    Россиядаги ўзбекистонликлар қайси хизматлар орқали уйга пул юборишлари мумкин?

    19.04.2022, 22:15

    Чет элликлар оқими туфайли Тошкентда уй ижара нархлари 15 фоизга ошди

    19.04.2022, 21:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.