Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Турк киносининг энг гўзал ижодкорлар Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен ўғлининг туғилган кунини нишонлади. Кичкинтой Каран уч ёшга тўлди. Юлдузли жуфтлик ўзларининг шаҳар четидаги уйида пойга тарзида байрам уюштирди.

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен фарзандининг туғилган куни муносабати билан уюштирган байрамнинг ранг-баранг суратлари билан бўлишди.

«Туғилган кунинг билан, менинг севгим», — дея изоҳ қолдирган Фаҳрие суратга.

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Туғилган куннинг кичкина эгасини катта сюрприз қарши олди. Машҳур жуфтлик туғилган кунни пойга тарзида уюштирди. Меҳрибон ота-она Каранга ёқиши учун ҳамма нарсанинг майда деталларигача ўйлаб кўрди — у учун аталган ғолиблик кубоги, пойга машинаси, пойгачи ва кубокли торт ҳамда шоҳсупа ҳам ажойиб тарзда ташкиллаштирилган.

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Кичик меҳмонлар учун ўйин майдони ташкил қилинди, батут шиширилди, уларни ширинликлар ва қизиқарли ўйинлар кутарди. Шуни таъкидлаш керакки, Караннинг туғилган куни катталар учун ҳам қизиқарли тарзда ўтди. Фаҳрие Instagram саҳифасида эри ва ўғли билан қандай қилиб тепадан пастга тушганини кўрсатди.

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Юлдузли жуфтликнинг мухлислари жажжи Каранга энг яхши ниятлар, шунингдек, уларнинг аҳил оиласига бахт тилашди. «Ойисининг ва дадасининг дилбанди, туғилган кунинг билан. Биз ҳам сени яхши кўрамиз!», «Мен бу оилани жуда ҳам яхши кўраман», «Туғилган кунинг билан, болам Каран, бахтли бўл», «Фаҳрие жуда ҳам гўзал», «Бизнинг севиклиларимиз», — дея фойдаланувчилар табрик билдирган.

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Фото: Instagram / @evcenf

Изоҳ
Асосий янгиликлар