Голливуднинг машҳур актрисаси Женнифер Энистон People Talk нашрига берган интервьюсида кўп йиллар давомида уйқусизликдан азият чекаётганини маълум қилди.
«Менимча, бу тахминан ўттиз ёшимда ёки ундан ҳам олдинроқ бошланган. Қайсидир вақтга келиб, уйқусизлик оқибатида сезишни тўхтатасиз. Балки, унда ёш бўлишингиз мумкин. Аммо уйқу билан боғлиқ муаммоларим бирдан бошланди. Бу менинг куним, ишим, миям ва ҳатто жисмоний фаолиятимга таъсир қила бошлади», — деди актриса.
Актриса ҳатто баъзида уйқусида юрганини ҳам таъкидлади: «Бу узоқ вақт давомида меъёрий уйқудан маҳрум бўлганимдан кейин содир бўлди», — деди актриса. Бироқ, шунга қарамай, Женнифер узоқ вақт давомида мутахассислардан ёрдам сўраб мурожаат қилмаган.
«Бу мен курашадиган асосий нарсага айланди. Аввал ухлаш қилинадиган ишларим рўйхатидаги охирги нарса эди. Аммо учта оддий ва муҳим қоидага амал қилмасангиз, соғлом бўлмас экансиз. Бу рационни кузатиб бориш, машқ қилиш ва яхши ухлашдан иборат. Бундан ташқари, бу уч компонентнинг барчасини бир-бирисиз амалга ошириб бўлмайди», — деди Энистон.
Изоҳ (0)