Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бирор марта бўлса ҳам эришган нарсангизга лойиқ эмаслигингизни ҳис қилганмисиз? Агар жавобингиз ҳа бўлса, сизда «ёлғончи» синдроми бўлиши эҳтимоли катта. Гап шундаки, бундай синдромга чалинган одам ўзини бошқалар олдида ёлғончи, фирибгардек ҳис қилади. Гўёки у ҳаммани алдаб юрибдию, кун келиб барчаси ошкор бўлади — худди Натали Портман, Пенелопа Круз, Том Харди, Кара Делевин ва бошқа машҳур шахслар каби.

Пенелопа Круз (CBS телеканалига берган интервьюсида): «Ҳар сафар янги лойиҳа суратга олинаётганида биринчи марта суратга тушганимдаги туйғуни ҳис қиламан. Ҳар сафар мен ишдан бўшатишади деган қўрқувни ҳис қиламан. Ҳазиллашаётганим йўқ, чиндан ҳам шундай. Навбатдаги фильмни суратга олишнинг биринчи ҳафтасида ўзимни ҳайдаб юбориладигандай ҳис қиламан».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кейт Уинслет (The Mirror нашрига берган интервьюсида): «Бошқалар мен ҳақимда нима деб ўйлашлари мен учун ҳалигача муҳим. Мен рол ўйнашни яхши кўраман ва ҳар доим бор кучимни беришга ҳаракат қиламан. Аммо ҳозир ҳам катта саҳналар мени қўрқитади. Менда дарҳол: «Худойим, мен истеъдодли эмасман, энди буни ҳамма билиб қолади. Улар кастингда мени танлаб нотўғри қилишди», деган ўй пайдо бўлади».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жоди Фостер («Айбланувчи» фильмида энг яхши аёл роли учун «Оскар» мукофотини қўлга киритгани ҳақида): «Мен буни шунчаки тасодиф деб ўйладим. Йeл кампусига биринчи бор кирганимда ҳам худди шундай туйғуни ҳис қилгандим. Ҳамма нарса ҳозир ошкор бўлади ва улар «Оскар»ни қайтариб олишади деб ўйлаганман».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Эмма Уоцон (Rookie’га берган интервьюсида): «Менимча, мен қанчалик яхши иш қилсам, ўзимни шунчалик ёмон ҳис қиламан, чунки ҳар доим кимдир менинг «фирибгар» эканлигимни ва бунга лойиқ эмаслигимни тушуниб қолиши мумкин, деб ўйлайман. Мен ҳар доим ҳам бошқаларнинг ўзимга бўлган умидларини оқлай олмайман. Ажабланарлиси шундаки, баъзида муваффақият ҳаётни ҳайратланарли даражада ўзгартириб юборади, лекин баъзида бу жуда асабийлаштиради: сиз ўзингизни қандай қабул қилаётганингизни ва бутун дунё сизни қандай қабул қилишини тушунишга ҳаракат қиласиз».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кара Делевин (Time, Моttо): «Қилаётган ишингиз билан одамларни хурсанд қилиш учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилсангиз-у, аммо улар ҳамон сиздан норози бўлса, ўйлаб қоласиз: «Мен қўлимдан келганини қилдим. Мен бутунлай чарчадим. Сизга доимо бошқаларнинг ҳафсаласи пир бўлаётгандай туюлади, кейин савол туғилади: «Мен ўзи нима қилмоқчиман? Буларнинг барчаси ким учун? Бироз вақт ўтгач, иш ва бошқаларнинг эътирофи ҳаётдаги энг муҳим нарса эмаслигини тушуна бошладим. Албатта, карьера муҳим, аммо бу ҳамма нарса дегани эмас. Ҳа, мен ўз ишим билан фахрланаман, лекин ундан чексиз бахтни ҳис қиламан, деб айта олмайман».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Натали Портман (Гарвард талабалари олдидаги нутқидан парча): «Бугун, ўқишни битирганимдан 12 йил ўтиб, тан олишим керакки, мен ҳали ҳам ўзимни қадрлай олмайман. Ҳозир ҳам 1999 йилда Гарвардда ўқий бошлаганимдаги каби туйғуни ҳис қиляпман. Ўшанда менга нимадир нотўғридек туюлган – мен бу ерда бўлишга лойиқ эмасман ва ҳар сафар гапириш учун оғиз очганимда, шунчаки аҳмоқ актриса эмаслигимни исботлашим керак эди. Баъзида ишончсизлик ва тажрибасизлик сизни бошқа одамлар томонидан қўйилган стандартлар ва умидларга интилишингизга олиб келади. Аммо сиз тажрибасизлигингиздан ўз йўлингизни топиш учун фойдаланишингиз мумкин — бу бошқалар томонидан айтилмаган, лекин сиз белгилаган йўл».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Том Харди (Esquire нашрига берган интервьюсида): «Менимча, одамлар нега мендан интервью олишларига ҳайрон бўлишса керак. Бу тишлари қийшиқ соқолли одам ким экан, деб ўйлашади, назаримда. Сизга бир гап айтаман: ҳеч ким муқовасида соқолли одам расми бор журнални сотиб олмайди».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Изоҳ
Асосий янгиликлар