Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳрида 18 апрель куни кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилаётгани боис шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

«Сиздан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 18—20 апрель кунлари Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши, ҳафта бошларида кучли ёмғир ва дўл ёғишидан огоҳлантирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар