• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўқитувчи мажбурлаб сув ичирган, аммо барг едирмаган». Андижондаги хўрланган ўқувчи воқеаси ҳақида

    Андижон вилоятининг Избоскан туманида мактаб ўқитувчиси дарсга кеч қолган ўқувчига мажбуран сув ичиргани, нок баргини едириб, жазолагани ҳақида хабар берилганди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашганларнинг айтишича, Олий таълим муассасасининг 3-босқичида ўқувчи талаба ўқитувчи 6-синф ўқувчисига 2 литр ариқ сувини ичиргани рост.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Ўқувчини жазолаган ўқитувчининг айтишича, у дарсга кечиккан ўқувчидан қаердан келаётганини сўраган. Ўқувчи эса бунга жавобан ўқитувчига терс гапиргач, ўртада тортишув келиб чиққан.

    «Андижон давлат университетининг география факультети 3-босқич талабасиман. Ушбу мактабга 2022 йилнинг 7 февраль кунидан бери география ўқитувчиси сифатида ишга келаман. Ўша куни навбатчи эдим. Ўқувчимиз иккинчи соатнинг ўрталарида мактабга кириб келди. Сабабини сўраганимда ортиқча гапириб, гап қайтарди. Шунингдек, ўқувчининг ‘шифохонадан келяпман, уйдагилар ўқитувчимга айтиб қўйишган’, деган гапи ҳам ёлғон бўлиб чиқди. Аслида у даладан келаётган экан. Шунга қарамасдан ўқувчи саволимга ‘Сизнинг ишингиз нима?’, дея гап қайтаришда давом этди. Кейин унга ўзингни босиб ол деб, ўзим истеъмол қилаётган сувдан ичирдим. Гап қайтармаслиги кераклиги ҳақида тушунтириш бериб дарсга киритиб юбордим. Орадан маълум бир вақт ўтиб, у қорни оғриётганини айтганидан кейин қишлоқ врачлик пунктига олиб бордим. Шифокорларнинг айтган гапларига қарамасдан у тиббий кўрикдан бош тортиб, уйига кетиб қолди. Бор вазият шундан иборат. Бўлган воқеаларда ўзимни оқлаш ниятида эмасман. Ёш ўқитувчи сифатида билмасдан хато қилиб қўйганим учун барча ҳамкасбларим ва ота-оналардан узр сўрайман», — дейди ўқитувчи.

    Ўқувчига мажбуран сув ичирган ўқитувчи.

    Ўқувчига мажбуран сув ичирган ўқитувчи.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Фарида Усмонованинг айтишича, у йиғилишдан келганида дарс ўтаётган ўқитувчилардан бири ўқувчини ташқарига олиб чиққан.

    «Бу ўқитувчимиз ўша куни навбатчиликда туриб, кеч қолувчи ўқувчиларнинг кирди-чиқдисини назорат қилиб турган. Ўқувчи шу куни иккинчи соатдан ҳам кеч қолган. Воқеадан хабар топганимдан сўнг ўқувчи болани чақирдим-да, ҳолатини аниқлаштирдим. Ўқитувчидан нима қилдинг деб сўрасам, озгина сув ичирганман деди. Тезда амбулаторияга олиб чиқишни буюрдим. У ерда шифокор кўриб қўяй деса, ўқувчимиз уйига кетиб қолибди. Уйда тез ёрдамга телефон қилишган. Тез ёрдам бориб, унга биринчи ёрдамни кўрсатган. Мен бундан ҳижолат бўлиб, психолог, ‘замдиректор’, касаба уюшма раиси, ҳаттоки ‘участковой’ ҳамда маҳалла йиғинидагиларни олиб, ўқувчининг уйига бордик. Уйда эътиборсиз қолмасин деб, шошилинч тез тиббий ёрдам филиалига олиб келдик. Бу ерда Исломбек деган йигит текширув ўтказиб, боладан ҳожатга борган ёки бормаганини сўради. Ўқувчи икки-уч маротаба бордим деганида ундан ўтиб кетибди, ҳижолат бўлманглар қўрқинчлик нарса эмас деди. Онасига Пойтуғга олиб боришни таклиф қилганимда ‘опа ҳижолат бўлманг, ҳаммаси яхши, ҳозир укол қилиб қўйди’, деганди. Шу билан уйига кетишди. Бошқа салбий ҳолатлар юз бергани йўқ», — дейди Фарида Усмонова.

    Фарида Усмонова.

    Фарида Усмонова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фарида Усмонованинг қўшимча қилишича, шахсан ўзи ўқувчини туман марказида УЗИ ва бошқа кўриклардан ўтказган. Амбулатория шифокорлар даволанишга муҳтож эмаслигини билдириб, уйга жавоб берган.

    «Эртаси куни ўқитувчи ва психолог билан бирга ўқувчимиздан хабар олдик. Чунки у ўзимнинг жияним. Кейин ўқувчининг дадасига қўнғироқ қилдим. У Тошкентдалигини айтди. Ундан ҳижолат бўлмаслигини ўзим турганимни айтиб, эртасига туман марказига олиб бориб, шахсан ўзим УЗИ кўригидан ўтказиб, қон ва сийдик таҳлилларини қилдирдим. Ҳаммаси яхши экан. Марказда ҳам кўрсатиб бўлиб, ёнимиздаги поликлиникага олиб кириб, педиатр врачга кўрсатдим. Врач УЗИ қоғозлари яхшилигини, даволанишга муҳтож эмаслигини айтди. Бошқа ҳеч нарса бўлгани йўқ» — дейди Фарида Усмонова.

    Лўғумбек қишлоқ врачлик пункти умумий амалиёт шифокори Зулхумор Суярованинг маълум қилишича, таҳлил натижалари тоза чиққани ва касаллик тасдиқланмагани учун ўқувчига муолажа ёзиб бермаган. Аксинча, қайта «анализ» топширишни тавсия қилган.

    «Улар 2022 йилнинг 8 апрель куни қабулга келди. Шикоят ошқозон соҳасида оғриқ эканини айтишди. Нима бўлганини сўрасам, сув ичганман деди. Кейин у болага биринчи ёрдам кўрсатиш учун оғриқ қолдирувчи дори буюрдим. Шу билан чиқиб кетишди. Орқасидан суриштирсам у бола ўша куни уколни олмасдан тўғри уйига кетиб қолган экан. Ўша пайтда ўқитувчиси ёнида эди. Эртаси куни яна қабулга аммаси ва ўқитувчи билан келди. Пойтуғга бориб УЗИга тушган бўлган, анализ қоғозлари билан келди. УЗИ қоғозида пиелонефрит деб берган. Лекин таҳлиллари тоза чиққан. Шунинг учун ҳеч қандай шамоллаш белгиларини кўрмадим. Шунда қайта анализ топширишларини сўраганман. Касаллиги тасдиқланмагани учун унга муолажа ёзмаганман. Чунки, таҳлиллари УЗИга мос келиши керак эди, мос келмаган. Аммо боладан бирор жойинг оғрияптими десам шикоят қилмаган. Яхшиман деб ёнимда ўйнаб кулиб, чиқиб кетган», — дейди Зулхумор Суярова.

    Зулхумор Суярова.

    Зулхумор Суярова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Ўқувчининг онаси «Дарё» мухбири билан суҳбатда ўқитувчи уларнинг қариндоши бўлишини, қариндошлар ўртасида ҳеч қандай адоват йўқлигини айтиб, у ўғлига арча ейишни буюрганини, аммо ўғли арча емаганини билдирган. Ўқувчининг синфдошлари ҳам ўқитувчининг синфдошига мажбурлаб сув ичирганини айтмоқда.

    Избоскан тумани ҳокимлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳолат юзасидан раддия эълон қилиниб, «ўқитувчи ўша куни мактабда навбатчи сифатида фаолият олиб борган. Шу сабабли тартиб-қоидага масъул сифатида иш кўрган. Дарсга кеч қолган ўқувчидан кеч қолганининг сабаби сўралганида ўқувчи уй юмушлари билан кеч қолганлигини айтмасдан сув ичишга чиқиб, кеч қолганлигини билдирган. Ўрганиш жараёнида бу ҳолатни унинг дўстлари ва синфдошлари ҳам тасдиқлаган», дейилади.

    Шунингдек, ҳокимлик фан ўқитувчиси ўқувчи ўз жияни бўлганлиги сабабли унга танбеҳ берганини, болада ҳеч қандай касаллик кузатилмаганини, бола шифокор кўригидан ўтишдан бош тортиб, уйига қочиб кетганини ёзган.

    Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари «Дарё» мухбири билан суҳбатда «Дарс ўқувчи учун тартиб-қоида асосида ўтилади. Бу ўқитувчи баъзи ўқитувчилардек ўқувчини саваламаган. Ўқувчининг ўз ёлғонига қарши иш қилган. Яъни чанқагандим деган, ўқитувчи сув ичирган. Бу билан мен ўқитувчининг ёнини олмайман. Педкенгашъда бу ўқитувчи масаласи кўрилган. Лекин, ўқувчи ҳам ёшликдан тартиб қоидага асосан иш кўрмаса, эртага ким бўлади? Ҳамма ўз ишини билиб қилса, бундай ҳолатлар бўлмайди-ку», — дейди ҳокимлик вакили.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    18.04.2022, 18:13   Изоҳ (0)   20611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси таниши томонидан уриб ўлдирилди

    18.04.2022, 17:24

    Республика сув омборларида йиғилган сув захираси етарли эмас — Сув хўжалиги вазирлиги

    18.04.2022, 17:11

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пасайди

    18.04.2022, 16:58

    ЙПХ ходимининг хизмат вақтида олинган видеоларини унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаган — ИИВ

    18.04.2022, 16:39

    Қашқадарёдаги банкоматларда нақд пул йўқлиги, «обналчи»лар эса катта фоиз эвазига ишлаётгани айтилмоқда (видео)

    18.04.2022, 16:28

    Тошкент вилоятида Isuzu билан тўқнашган Lada-Largus’нинг икки йўловчиси ҳалок бўлди (видео)

    18.04.2022, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10

    Европа ва АҚШ Украина масаласида келишмовчиликка дуч келди 

    Дунё | 26 июн, 20:00

    Кечки овқатни тановул қилиш учун энг мақбул вақт қачон эканлиги айтилди

    Лайфстайл | 26 июн, 19:50

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 19:45

    Сурия Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун воситачилар орқали ҳаракат қилмоқда

    Дунё | 26 июн, 19:40

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Реклама | 26 июн, 18:00

    Нега эркаклар кийимидаги тугмалар чапдан ўнгга, аёлларникида эса аксинча — ўнгдан чапга қадалади?

    Мода | 26 июн, 19:31

    Трамп “Америка овози”ни йўқ қилишга чақирди

    Дунё | 26 июн, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.