• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЙПХ ходимининг хизмат вақтида олинган видеоларини унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаган — ИИВ

    Ҳозирги кунда ЙПХ ходимининг хизмат вақтида олинган видеоларини унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ўрганиш жараёнида. Бу ҳақда айни вақтда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Мазкур масала ҳозирда лойиҳа, охирга етказилмаган. Бу бўйича ишчи гуруҳ ишлаяпти. Ушбу масала бўйича хориж тажрибалари ўрганилиб, кейин Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Ҳозирги кунда бу лойиҳа ўрганиш жараёнида, — деган Эрали Бозоров.
    Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ички ишлар вазирлиги ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларни унинг рухсатисиз интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришни тақиқлаш ҳақидаги ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган эди.

    Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова 31 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЙПХ ходимининг хизмат вақтида олинган видеоларини унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларда тарқатиш нотўғри эканлигини айтган эди.

    Шунингдек, аввалроқ жамоатчилик вакиллари, блогерлар мазкур ҳужжат лойиҳаси тўғрисида ўз муносабатларини билдирган эди.

    ЙПХ ўз сафини профессионал бажарсин

    Бу ёпиқликка, орқага ташланган қадам. ЙПХ ходими бюджетдан маош олиб, халққа хизмат кўрсатади. Уни уйида, ишдан бўш вақтида кимдир расмга олса ноқонуний, лекин хизмат вақтида, айниқса, қонунни бузаётган пайти тасвирга олиш ва уни тарқатишни тақиқлаш жамоатчилик назоратига, шаффофликка қарши қадам. Ундан кўра ЙПХ ўз сафини профессионал, ҳалол кадрлар билан тўлдирсин, токи уларга ҳеч қанақа камера хавф бўлмайди, очиқликдан қўрқмайди. Бу ҳолат эса жамоатчилик кўзидан қочишга уринишдан бошқа нарса эмас.

    «Давлетовуз» Telegram-канали

    Конституцияга зид

    Ички ишлар тизимини очиқ ва шаффоф, халққа яқин тизимга айлантириш бўйича кўп гапирилади. Тан олиш керак, анча ишлар қилинди ҳам. Буни айтмаслик инсофдан эмас, албатта.

    Аммо ўша эски даврни қўмсаб, яна ёпиқликни хоҳлаб қолганлар томонидан барча қилинаётган ислоҳотларни орқага қайтарадиган бир қарор лойиҳаси ишлаб чиқилибди.

    Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида фуқароларга ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик мажбурияти юкланмоқда.

    Давлат бюджетидан, яъни халқнинг солиқларидан ойлик оладиган давлат хизматчилари ўз вазифасини бажараётган пайтда солиқ тўловчиларга видео ва фотога олишни ёки уни тарқатишни тақиқлаш Конституцияга ҳам зид. 29-моддага кўра, ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Конституциявий тузумга қарши қаратилган, давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина бу ҳуқуқ қонун билан чекланиши мумкин.

    Бу ерда чеклов фақат қонун билан бўлиши керак, Вазирлар Маҳкамасининг бунга ваколати ҳам, ҳуқуқи ҳам йўқ. Наҳотки лойиҳа муаллифларининг шунга ақли етмаган?

    ЙПХ инспекторининг ва ўзи умуман бошқа исталган давлат хизматчисининг ишдан ташқаридаги шахсий ҳаёти қонун билан ҳимоя қилинади, бунда албатта розилик шарт. Аммо ўз вазифасини бажараётганда чеклашга уриниш — бу орқага қайтиш дегани.

    Бу худди болалигимиздаги бир воқеани эслатади. Мабодо коптокнинг эгаси футболда ютқазиб қўяверса, алами келганидан коптогини уйга олиб кетиб қоларди. Ундан кўра яхшироқ ўйнашни ўрган, шунда ютқазмайсан, дейиш бефойда эди. Ички ишлар вазирлиги ҳам ўзича видеолардан аразлаб, қарор йўли билан буни тақиқлашга уринмоқда.

    Бунақаси илгари ҳам бўлган. Ҳайдовчиларга орқа ён ойнага парда тақишни ноқонуний тақиқлаган вазирлик ҳамда ўша пайтдаги ЙҲХББ судларда кетма-кет ютқазгандан сўнг, ноҳақлигини тан олиш ўрнига секингина ими-жимида ўзларининг фойдаси учун қонунга ўзгартириш киритиб олмоқчи бўлишганди. Бу ҳақда мана бу ерда ёзганман. Лекин хайрият ўшанда уларнинг бу номардларча «юриши» ўхшамай қолганди.

    Етар энди. Қачондир тугаши керак-ку бунақа ишлар. Ҳадеб орқага қайтаверамизми?

    Наҳотки ички ишлар тизимини халқнинг ҳақиқий мададкори ва дўстига айлантиришнинг бошқа бирорта йўли йўқ бўлса?.

    Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев

    Бу қонун билангина тақиқланиши мумкин

    ЙПХ ходимларини фото-видеосуратга олиб, унинг розилигисиз тармоққа жойлаш ва тарқатиш тақиқланмоқчи.

    Бирор ойлар аввал ИИВ вазир ўринбосари ички ишлар ходимларини видеога олиб тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини айтганди. Бунга асос қилиб 118-сонли президент қарорини келтирди. Ўшанда ҳам жамоатчиликнинг норозилиги бўлган, ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов вазиятни юмшатиб, гап «таклиф киритиш» ҳақида кетаётганини айтганди, «ушбу таклиф ишлаб чиқилгач, лойиҳа шаклида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади... Шунда ҳам тўлиқ тақиқ бўлмайди, лекин қандайдир чегаралар қўйилади» деганди.

    Ўшал кун келди.

    Тўлиқ тақиқ қўйишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Энди савол: президент ва ҳукумат қарорлари қонундан устун бўла оладими?

    «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:

    «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир». (29-модда)

    Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонун:

    Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга. (4-модда)

    Очиқлик ва ошкоралик, ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва ҳаққонийлик ахборот эркинлигининг асосий принципларидир. (5-модда)

    Ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборот бундан мустасно (махфий ахборот турлари саналади, ЙПХ ходимлари фаолияти бу рўйхатда йўқ) (9-модда)

    Ўзбекистон Республикасида цензурага ва ахборотни монополлаштиришга йўл қўйилмайди. (8-модда)

    «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига кўра ички ишлар органлари «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгиланган тартибда ўз фаолиятини олиб бориши керак.

    «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принципларидан бири.

    «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунга кўра, жамоатчилик назоратининг асосий принципларидан бири жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг оммавийлиги ва очиқлиги ҳисобланади. ЙПХ ходимларининг  хатти-ҳаракатларини суратга олиш ва жамоатчилик муҳокамасига қўйиш жамоатчилик назорати инструменти аслида.

    Қонунларда шунча рухсат бериб, очиқлик кафолатланиб турган шароитда қонуности ҳужжатлари билан очиқлик ва шаффофликка тақиқ қўйишга уринишни нима деб баҳолаш мумкин?

    Албатта, ИИВ бу ишни амалга оширмоқчи бўлса, қонун билангина тақиқлаши мумкин, лекин амалда парламент бунақа нормани ўтказмаслик эҳтимоли юқори.

    ВМҚ лойиҳаси эса жамоатчилик муҳокамасига қўйилган экан, унга жамоатчилик жиддий қараши керак.

    Умуман, ушбу чекловларни белгилаш ЙПХ ходимлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни исботлаш имконини чеклайди, илгари мавжуд бўлган назоратсизлик, «лимит»ни бажариш учун ёппасига рейдлар орқали жарималарга тортилишлар, протоколлар сонини ошишига хизмат қилади, деб қўрқаман»

    Шаҳноза Соатова

    Шахсий ҳаёт бошқа масала

    Ярани деб бутун аъзо кесиб ташланмайди ёхуд ИИВнинг ЙПХ ходимларини тасвирга олишни чеклаш бўйича ташаббуси ҳақида фикрларимизни билдирдик.

    Аввало айтиш керакки, ахборот тарқатиш ҳуқуқи фуқароларга Конституция ва қонунлар билан берилган бўлиб, фақат қонун билан чекланиши мумкин. Қарор билан эмас.

    Бюджетдан ойлик олиб ишлаётган ва фаолияти давлат ва ўзга сирлар билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳа вакилларини хизмат вақтида тасвирга олиб тарқатиш тақиқланмаганидек ИИВ ходимларини тасвирга олишни ҳам тақиқлаб бўлмайди. Шаън ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги эса бошқа масала, аралаштирманг.

    Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев

    Қонунга риоя қилишни ўрганиш керак

    Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мазкур фикрларга муносабат билдирган эди.
    Масалага ойдинлик киритсак.
    1. Ҳозирги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритишга «ихтисослашиб олган» ижтимоий тармоқ фаолларининг деярли барчасини ҳаракатлари амалдаги «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунга зид. Яъни ҳар қандай маълумот, фақат текширилиб, холислигига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг, ахборот сифатида тарқатилиши шарт.
    Бу қоидага риоя этиляптими? Аксарият ҳолда йўқ. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг фаолияти тасвирланган видеолавҳалар, айнан зиддиятли, шов-шувли ёки ходимни обрўсизлантирувчи шарҳлар билан, иккинчи томоннинг муносабатисиз ижтимоий тармоқларда тарқатилиши давом этмоқда.

    Ҳа, сиз тўғри тушундингиз. Киритилаётган янги нормасиз ҳам нохолис ахборот тарқатиш ноқонуний. Қани айтинг-чи, барча ижтимоий тармоқ фаоллари холисликка риоя қиляпти-ми? Тўғри, ахборотга аниқлик киритиб, уни холис тарқатиш, ушбу контентга омманинг қизиқишини кескин пасайтириб юборади, бу эса томошалар сони қисқаришига, пировардида даромадни камайишига олиб келади. Лекин, ким айтди, давлат органи ходимини обрўсизлантириш орқали даромад топиш, бу очиқлик, деб?

    1. Орқага қайтиш, жамоатчилик назоратини бўғиш бўлаётганлигини иддао қилаётган ижтимоий тармоқ фаолларига савол, сизга ким жамоатчилик назоратини олиб боришингизга тўсқинлик қилмоқда? Ходимнинг фаолиятига халақит бермаган ҳолда тасвирга олинг, ноқонуний ҳаракат бўлди десангиз, муносабат сўранг, шикоят қилинг, холис ахборотни қўлга киритганингиздан сўнг, тарқатиш масаласини кўтаринг. Ким сизга халақит беради? Тўғри озгина кўпроқ ишлаш керак, изланиш керак, суриштириш керак. Лекин, ким айтди, ахборот тарқатиш фаолияти, осон даромад манбаи, деб?
    2. Кўчада атайлаб зиддиятли вазиятларни уюштириш, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаслик, ҳаттоки буни тарғиб қилиш, қоидани бузиб аламзада бўлаётган ҳайдовчиларнинг жазавалари, салбий ёки ноқонунийликка урғу берилган ёзувлар ёҳуд контекстдан юлиб олинган шарҳлар ва ҳоказо салбий контент, очиқликми? Ёки айнан шу мазмундаги видеолавҳаларга «заказ» бериб, уларни сотиб олиш ва тарқатиш, очиқликми? Ким бу саволларга жавоб беради?
    Фикр қилишингиз учун, мана бу рақамларга аҳамият беринг, 2021 йилда ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ 707 та салбий ахборот тарқатилган бўлса, уларни текшириш натижасига кўра, бор-йўғи 55 таси ўз тасдиғини топган. Айтишингиз мумкин, ҳа, буям бир ишда, тасдиқланмаган бўлса, кафтдек муносабат бериб қўйинг, шуни ўзи бўлади-да, деб.

    Лекин бу қонунсизликнинг оқибати-чи? Ҳеч бир фуқаро ҳақиқатни билмасдан туриб ёзган салбий изоҳларни ўчирмайди, ижтимоий тармоқ фаоли ўша ходимни обрўсизлантиришга олиб келган контентини олиб ташламайди, ходимнинг яқинлари ёки фарзандларидан бориб, мен нотўғри қилибман, деб, узр сўрамайди.

    Қани бу ерда очиқликни бўғилиши? Қонунга риоя қилишни талаб қилиш, очиқликни таъминланишини тартибга солиш бўйича норма ишлаб чиқиш, орқага йўлми?

    Янги норма, юқорида баён этилган ноқонуний ахборот тарқатиш фаолиятга барҳам бериб, ҳақиқий шаффофликни таъминлашга қаратилганлиги айни ҳақиқат. Буни инкор этишга ҳаракат қилманг. Очиқлик бу қонунсизлик эмас. Қонунни талаб қилишдан олдин, қонунга риоя қилишни ўрганиш керак.

    Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов

    18.04.2022, 16:39   Изоҳ (0)   10178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги банкоматларда нақд пул йўқлиги, «обналчи»лар эса катта фоиз эвазига ишлаётгани айтилмоқда (видео)

    18.04.2022, 16:28

    Тошкент вилоятида Isuzu билан тўқнашган Lada-Largus’нинг икки йўловчиси ҳалок бўлди (видео)

    18.04.2022, 16:14

    Ўзбекистонликлар йил бошидан бери қанча валюта сотиб олгани ва сотгани маълум бўлди

    18.04.2022, 15:53

    Самарқанднинг Қўшработ туманида кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу Ўзбекистонда туман миқёсида ўтказилган биринчи амалиёт ҳисобланади

    18.04.2022, 15:40

    Сирдарёда юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди

    18.04.2022, 15:05

    Тошкентда «Амир Темур хиёбони» ёнидаги бино ижараси 66 млрд сўмга аукционга қўйилди

    18.04.2022, 14:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БААда ажрашиш учун рекорд миқдорда товон пули белгиланди 

    Дунё | 12 май, 12:10

    Мбаппе “Реал”нинг 30 йиллик натижасини такрорлади

    Спорт | 12 май, 11:47

    Ўзбекистонда ногиронлиги борларни ишга қабул қилганларга 1 июндан субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 12 май, 11:43

    Конго ДРдаги сув тошқинларида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

    Дунё | 12 май, 11:38

    “Сумерки” юлдузи Тейлор Лотнер ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    Кино | 12 май, 11:24

    Ўзбекистонда 13 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 11:15

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб Uzbekistan Airways парвозларида мажбурий ўзгаришлар бўлади 

    Ўзбекистон | 12 май, 10:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.