Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ижтимоий тармоқларда сиёсатшунос 15 суткага қамалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Facebook / Камолиддин Раббимов

Фото: Facebook / Камолиддин Раббимов

Қайд этилишича, 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида фуқаро Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашган.

Раббимов уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-(майда безорилик), 194-(ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддалари (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

Миллий масс-медиани ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов ҳолат юзасидан хавотирда эканини маълум қилди.

«Камолиддин Раббимов атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Фонд бу масалани ўрганяпти. Ўйлайманки вазият тез фурсатда ойдинлашади», – деб ёзган Алламжонов ўз Telegram каналида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар