• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Энди божхона расмийлаштируви 1 соат ичида амалга ошади» — «Яллама»да божхона терминали ишга туширилди (видеорепортаж)

    Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган «Яллама» чегара божхона постига туташ ҳудудда янги божхона терминали ишга туширилди. Бу ҳақда 16 апрель куни иншоот очилишига бағишланган тадбирда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Тадбирда 20 гектар майдонни эгаллаган «Яллама» божхона терминалида божхона, банк, логистика, тезкор лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, мувофиқликни баҳолаш хизматлари кўрсатилиши айтилди.

    Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторовнинг таъкидлашича, янги терминал товарларни чегара орқали экспорт-импорт қилишда катта қулайлик яратади.

    Илҳом Мухторов

    Илҳом Мухторов
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Яллама» республикамиздаги энг йирик автомобиль ўтказиш пункти ҳисобланади. Бунақа терминаллар дунё амалиётида мавжуд бўлиб, уларни юкларни вақтинча сақлаш омборлари деб аташади. Тасаввур қилинг, чет элдан Тошкент шаҳрига қанча миқдорда юк кириб келади. Шу ердан барча юкларни эркин муомалага чиқариш имкони пайдо бўлди. Яъни терминалнинг ўзида товарлар тўлиқ давлат назоратидан ўтказилиб, тез фурсатда Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига юкларни олиб кетиш мумкин бўлади. Энди божхона расмийлаштирувини ярим ёки бир соат ичида амалга ошириш имконияти бор. Бу каби терминалдан республикамизнинг турли ҳудудларда яна учта очилиши режалаштирилган» — деди Илҳом Мухторов.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Қўмита бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобулов терминалнинг қулайликлари ҳақида гапирди.

    Рустам Қобулов

    Рустам Қобулов
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Бу божхона постидан асосан, Европа, Хитой, Россия ва Қозоғистондан келган юклар кириб-чиқади. Терминал юкларни ортиш, тушириш ва сақлаш учун қурилди. Ҳудудда маъмурий бино ҳам бўлиб, барча давлат хизматлари бир жойда кўрсатилади. Тадбиркор битта жойга келиб ҳужжат топширади, шу ернинг ўзида юкини божхона расмийлаштирувидан ўтказади ва тўғри бозор ёки ўзининг корхонасига олиб кетади» — деди ташкилот расмийси.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Давлат божхона қўмитаси бўлим бошлиғи Аъзамжон Эргашевнинг айтишича, олдинлари чегарада ҳужжатлар расмийлаштириш тадбиркорларнинг кўп вақтини оларди. Янги терминалнинг ишга тушиши ушбу муаммога ечим бўлди.

    Аъзамжон Эргашев

    Аъзамжон Эргашев
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Авваллари импорт товарларни расмийлаштириш муддати 3 кунгача чўзиларди. Жараённи бевосита терминал орқали амалга оширилса, сарфланадиган вақт 1 кунгача қисқаради. Экспортга эса 16 соатдан ортиқ вақт кетарди. Терминал омбори чегарага туташ ҳудудда бўлгани учун бу вақт ҳам 5 баробарга қисқариб, ҳужжатларни расмийлаштиришга 3 соат кифоя қилади. Бундан ташқари, тадбиркорлар харажатлари ҳам камаяди. Чунки бир жойдан туриб барча ҳужжат ишларини битириш қулай. Қолаверса, бу ерда амалга оширилган кўрик ҳамма жойда тан олинади. Мазкур божхона постида бир кунда ўртача 400 та автотранспорт воситаси ҳаракатланади. Лекин бу имкониятни 1000 тагача кенгайтириш мумкин» — деди қўмита вакили.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Яллама» божхона терминали «Euroasia транспортатион логистиcс» хорижий корхонаси томонидан қурилган. Корхона вакили Рауфжон Ҳакимов журналистларга берган интервьюсида иншоот қурилиши учун катта миқдорда инвестиция киритилганини айтди.

    Рауфжон Ҳакимов

    Рауфжон Ҳакимов
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Бизнинг компания логистика хизматлари кўрсатади. «Яллама» божхона терминали компаниямиз ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда, давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилди. Ҳозирда терминалнинг биринчи босқичи якунланган. Айни пайтгача қурилишга 10 миллион доллардан зиёд маблағ сарфланди. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 16 миллион доллардан ошади. Терминалга 240-300 ишчи ўрни ажратилган», — деди у.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Маълум қилинишича, янги терминал бир вақтнинг ўзида 500 та юк автомобилини сиғдириш имкониятига эга. Ҳудудда бепул WиФи, автотураргоҳ, 5 минг квадрат метр майдонда ёпиқ ҳамда 3 минг 836 квадрат метр майдонда очиқ божхона омборлари, расмийлаштирув зали, давлат назорати органлари учун хизмат хоналари, савдо дўконлари ҳамда бошқа бино ва иншоотлар ҳам қурилган.

    16.04.2022, 22:15   Изоҳ (0)   29902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор» — Шавкат Мирзиёев

    16.04.2022, 21:56

    Самарқандда газ баллони чақнаши оқибатида куйган эр-хотин ва уларнинг 10 ёшли қизи вафот этди

    16.04.2022, 21:14

    Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди

    16.04.2022, 20:38

    Бўстонлиқдаги ер майдонини 3 млн долларга сотишга уринган шахслар ушланди

    16.04.2022, 19:59

    Гурбангули Бердимуҳамедов Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзосига айланди

    16.04.2022, 19:40

    Юк автомобилларига йўлнинг четки чап тарафида ҳаракатланиш тақиқланди

    16.04.2022, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.