Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) ирландиялик ноқонуний наркотик савдоси билан шуғулланадиган гуруҳ раҳбари Дэниэл Кинахан билан алоқалари борлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Фьюри шерик сифатида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Кинахан Фьюри шартнома имзолаган MTK Global промоутерлик компанияси раҳбари ҳисобланади. Боксчи февраль ойида Кинахан билан Дубайда дам олган эди.
Ирландия наркокартели раҳбарининг 5 миллион доллар миқдоридаги барча активлари музлатилган. Дэниэлни қўлга олишда ёрдам учун Буюк Британия махсус хизматлари 5 миллион доллар мукофот пули ваъда қилган.
Фьюри 23 апрель куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион Диллиан Уайтга (28-2, 19 КО) қарши жанг ўтказиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри сўнгги жангини 2021 йил октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдерга қарши ўтказиб, 11-раундда рақибини нокаутга учратган эди.
Аввалроқ Хорхе Масвидал Колби Ковингтонга ҳужум қилгани учун 15 йилга қамалиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)