«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Атлетико»га қарши кечган ўйиндан (0:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан кейинги босқичдаги рақиб «Реал» ҳақида гапириб ўтди.
«Реал» бу мусобақа қироли. Бу биз учун Чемпионлар Лигасидаги учинчи ярим финал.«Манчестер Сити» ЕЧЛ ярим финалида «Реал Мадрид» билан тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги ярим финал дастлабки ўйини 26 апрель санасида бўлиб ўтади.Агар «Атлетико»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимидагидек ўйнасак, бизда умуман имконият бўлмайди.
Манчестердаги биринчи ўйинда қандай ўйнаган бўлсак, шундай ўйин кўрсатишимиз лозим. Шунингдек, сафардаги ўйиннинг биринчи бўлимидаги сингари вазиятларни ярата олишимиз керак.
«Ливерпуль»га қарши ўйиндан сўнг Испанияга келдик ва тайёргарлик кўришга вақт бўлмади. «Атлетико» жуда яхши кўринди. Қийин ўйин бўлди. Биз чидадик.
Пеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)