Сирдарё туманида тадбиркорнинг қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ў.Т. тадбиркор Ш.нинг савдо дўконидаги электр энергиясидан 5 миллион сўм қарздорлигини танишлари ёрдамида йўқ қилиш ва янги электр ҳисоблагич ўрнатиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у тадбиркордан 2,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижондаги савдо мажмуаси электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, қарийб 2 млрд сўм зарар етказгани, Жиззахда 45 мингдан ортиқ аҳоли хонадонининг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)