«Реал»нинг бугунги кундаги асосий юлдузи Карим Бензема жамоани Чемпионлар Лигасининг ярим финалига олиб чиқди. Карим «Челси»га қарши Лондонда кечган дастлабки баҳсда нақ 3 та гол уриб, «аристократлар»ни тиз чўктирган бўлса, «Сантьяго Бернабеу»да том маънода «қироллик клуби» учун қутқарувчи вазифасини бажариб берди.
Бензема юқорида қайд этилганидек, бугунги «Реал»нинг асосий фигураси ҳисобланади. У нафақат «Челси»га қарши баҳсларда, балки бутун бошли мавсумларда мадридликларнинг жонига ора кириб келмоқда. У йиллар давомида, «уйқудаги аждар» бўлиб келганини, заррача ишонч билдирилган тақдирда эса буни ортиғи билан оқлашини исботлаб қўйди. Бунгача эса унга худди иккинчи даражали ҳужумчига бўлгани каби муносабат қилинган. Айниқса, бу нарса унинг «Реал»даги илк йилларида яққол сезилиб турарди. Қуйида Бенземанинг ёрқин ва ортиқча мақтовларга эҳтиёж сезмайдиган ҳозирги кунлари ҳақида эмас, балки унинг қай тарзда «Реал»да пайдо бўлиб қолгани ҳақида ҳикоя қилинади.
Бензема «Бернабеу»га илк бор 2005 йилнинг ноябрида, «Реал» Чемпионлар Лигаси доирасида «Лион»ни қабул қилганда келган. Жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жерар Улье уни маҳаллий чемпионат доирасидаги «Ренн» ва «Аяччо»га қарши ўйинлардаги голли узатмалари эвазига Мадридга олиб келганди.
«Лион» у вақтлар бир ҳужумчи билан ўйнарди ва бу позицияга Фред (15,6 миллион евро) ва Жон Карю (7,6 миллион евро) сотиб олинганди, шу боис 18 ёшли Бензема захирада қоларди.
2005 йилнинг кузида 17 ёшгача бўлган Франция терма жамоаси Европа биринчилиги ғолиблигини қўлга киритади. Ўша жамоанинг етакчилари Самир Насри ва Жереми Менез ўз клубларида ўйнаб келаётганди. Шунинг учун Каримни Франциянинг энг яхши клубида бўлса ҳам захира ўйинчиси ролида бўлиш умуман қониқтирмасди. Аммо Мадрид ўйинидан сўнг Улье ва «Лион» президенти унга Роналдонинг имзоси туширилган либосни тақдим этиб, Каримниг руҳиятини кўтаради (ўша ўйинда «сўйлоқ» «Реал» қайдномасига киритилмаганди).
«Унутилмас оқшом бўлганди, бошим кўкка етган. Роналдони болалигимдан яхши кўрганман. ‘Бернабеу’ни тарк этаётганимда, ўзимга бир кун келиб у ерда ўйнашимни айтганман», — деганди Бензема.
Бензема катта бўлган ҳудудда болалар ё футбол билан шуғулланган, ё гиёҳванд моддалар савдоси билан
Уч ярим йилдан сўнг, 2005 йилда Флорентино Перес Лион чеккасидаги Бронга келиб, Бенземанинг уйига ташриф буюради. Каримниг оиласи у ерда ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бери истиқомат қилиб келарди.Мени «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Милан» ва «Интер» таклиф қилган, аммо Мадрид ўзига хос — ҳамма у ерга боришни хоҳлайди. Бронга келган президент Перес мен билан француз тилида гаплашди ва ҳақиқатан ҳам уларга кераклигимга ишонтирди. Буни рад эта олмадим. «Реал»га ўтиш орзум эди.Каримнинг «Брон-Terraёна»даги биринчи мураббийи Анри Баяда ўз офиси ойнасидан Перес Бенземанинг уйига келганини кузатиб турган. У буни қуйидагича эслайди:Бензема
«Перес бу ерга қора машина, қоп-қора костюм ва кўзойнакда келганди».
Каримнинг футболчи бўлишида Анрининг хизмати жуда катта. 1994 йилда Ҳафид Бензема Анрининг олдига келиб, 8 ёшли ўғлини туман клубига олишмаганидан нолийди: у вақтга келиб, мавсум қизғин паллага кирган ва таркиб шаклланиб бўлганди.
«Коко (Каримнинг болаликдаги лақаби) соатлаб ёлғиз тўп ўйнашини кўрдим ва унга ёрдам беришни хоҳладим. Бу ерда (Лион вилоятида жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган ҳудудда) болалар ё футбол ўйнайди, ёки гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади», — деганди Баяда «Бензема тизими» китобида.
«Ҳар хил миллат ва турли табақадаги болаларни клубимизга қабул қилиш учун курашиб, бир қанча душманлар орттирганман. Ўшанда ҳам Коконинг жамоага қабул қилинишини талаб қилгандим».
Бензема ўзини ван дер Сар деб атарди, 15 ёшида эса футболни тарк этиш ҳақида ўйлаган
Мураббий Фредерик Риголе Карим болалигида нафақат дарвозага зарба беришни, балки уларни тўсишни ҳам яхши кўрганини қўшимча қилади: «Ўшанда у ўзини ван дер Сар деб атарди».Бензема асосий жамоага универсал тайёргарлик билан келади: «4—6 ёшларимда кўчада ўзимдан ёши ва жуссаси катта болалар билан ўйнаганман», — дея эслайди Карим болалиги ҳақида гапирар экан. «Улар билан бирга ўйнаш учун техника ва тезлигингизни кескин ошириш керак эди. Бу жуда фойдали тажриба».
Карим Бенземалар оиласининг тўққиз фарзандидан бири эди, аммо бу ота-онасининг эътиборига таъсир қилмаган. «Отам дўстларим хавфли йўлдан кетаётганини кўриб, Брон жамоасига қўшилишимни талаб қилган. Онамнинг етарлича ташвишлари бўлса ҳам, ҳар доим янги бутси сотиб олиш имкониятини топарди», — дейди Карим France Football нашрига берган интервьюсида.
Баъзида ҳатто Малика Бензема дарвозага туриб, Каримнинг узоқ масофадан зарба беришига ёрдам берарди. Бенземалар оиласининг дўсти Каримнинг онасига бўлган муносабати ҳақида шундай дейди: «У Бенземанинг дунёсидаги асосий шахсдир. У ўқитувчиларга, масалан, Каримнинг қиёфаси такаббурлик ёки совуқликни англатмаслигини тушунтириб юрарди».
Бензема 9 ёшида кўчиб ўтган «Лион» академияси мураббийлари билан алоқа ўрнатиш қийин кечади, трансферга клубнинг ёшлар сектори етакчиларидан бири Жерар Боннонинг ўз вақтида Каримнинг амакиси билан бирга ўйнагани ёрдам берган.
Дастлабки йилларда Бензема машғулотлар ва ўйинларга уйдан қатнарди, 14 ёшида эса Лиондаги мактаб-интернатга кўчиб ўтади. Бу қоидаларга зид эди, боиси — фақат Лиондан 40 километрдан узоқроқ масофада яшайдиган болалар интернатга жойлаштирилиши мумкин эди — Брон эса 3 км узоқликда.
«Аммо Ҳафид ўғлининг бундай жиноий ҳудудда қолиши хавфли эканлигини айтиб, Каримни у ердан чиқариб олишимизни сўради», — деб эслайди «Лион»нинг болалар мураббийи Роберт Валет «Бензема тизими» китобида.
«Лион» академиясида Каримнинг одамовилиги (интроверт) ҳаммага ҳам ёқавермасди. 15 ёшида тез-тез захирада қолиб кетарди. Шунда у футболдан кетиш ҳақида ҳам ўйлаган.
Бензема қамоқдан чиққан дўстини ўз компаниясига ишга олиб, ойига 4 минг евро маош тўлаган
16 ёшида, мураббий Арманд Гарридонинг қўлига тушганида Бензема учун ҳаммаси ўзгаради, унинг ишончи Каримни руҳлантириб, уни профессионал футболга олиб киради. 2016 йилнинг январь ойида Бензема L’Equipe нашрининг Гарридо ҳақидаги мақоласини «Ёшларнинг кумири» сарлавҳаси билан ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бўлишади.Каримга, шунингдек, «Лион» академиясининг жисмоний тарбия мураббийи Гиём Тора ҳам ёрдам берган, Карим 16—17 ёшида бир йилда 12 сантиметрга ўсиб, 6 килограмм вазн олади, мураббий у учун тўғри машқларни танлаб беради. Бензема кескин ўсишга эришган кўплаб ўсмирлар каби майдонда ўзини йўқотиб қўймайди, аксинча янада ишончли ҳис қилишни бошлайди.
Машҳурликка эришган Карим болаликдаги дўстларини ҳам унутиб қўймайди. 2015 йилда Карим дўконларни ўмариш ва гиёҳванд моддаларни сақлаш учун қамалган дўсти озодликка чиққанидан сўнг уни ўзининг медиа ва шартномалар билан шуғулланувчи Best of Benzema компаниясига ишга олади, ва ойига 4000 евродан маош тўлайди.
Яна бир мисол, 2013 йилда Каримнинг «Брон-Терраён» болалар жамоасидаги дўсти Эди Беладе автоҳалокат оқибатида вафот этади, Бензема эса Жазоирдаги дафн маросими учун пул тўлаб беради.
Ўша йилларда Бензема агентини ҳам ўзгартиради. Дастлаб унга Фредерик Гуэрра воситачилик қилади, аммо у «Лион» академиясининг асосий истеъдоди Ҳатем Бен Арфага кўпроқ эътибор қаратган, бу эса Каримнинг ота-онасини қониқтирмайди, бу томонлар ҳамкорликни тўхтатишига олиб келган. Карим шундан кейин ҳозирги кунгача ҳамкорлик қилиб келаётган Карим Жазири билан ишлай бошлайди.
«Ҳатем жуда эрта эътибор марказига тушди. Атрофдагилар унга зарар етказди. Масалан, унинг онаси Ҳатемни Каримдан икки баравар иқтидорли эканини айтарди», — деганди Жерар Бонно.
Ўша вақтда «Лион»да Бен Арфа ва Бензема ўртасида аҳмоқона рақобат пайдо бўлади. Ўзининг характери туфайли Карим бу вазиятдан кучлироқ бўлиб чиқади, Ҳатем эса ўзини «Лион»га керак эмасдек ҳис қилади.
Улье Каримнинг «Тоттенҳэм»га кетишига йўл қўймайди ва уни жамоавий ўйинчига айлантиради
21 ёшида Бен Арфа дўстона бўлмаган кайфиятда «Марсель»га кетиб қолади. Карим эса ўлчови каттароқ йўлни танлашга қарор қилади.2005 йилнинг январида Карим биринчи марта Лига 1 да, «Лион» таркибида майдонга тушади. «Мец»га қарши баҳснинг 78-дақиқасида фамилияси туширилмаган футболкада чиқиб, голли узатмани амалга оширади. Ўша йилнинг декабрь ойида, Мадридда Роналдонинг формасини олганидан 2 ҳафта ўтиб эса Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Русенборг»га қарши ўйинда ўз номига гол ёздиради.
«У Роналдони кумирига айлантирди ва унинг ўйин услубини кўчиришга ҳаракат қиларди. У тажрибали футболчилардан маслаҳатлар олар ва зарбаларини мукаммаллаштириш учун соатлаб дарвозабонлар билан бирга машқ қиларди. Мен эса унда жамоавий футбол ўйнаш қобилиятини ривожлантирдим.
Унинг отаси Ҳафид билан ҳам яхши муносабатлар ўрнатилганди. 2006 йилда Каримни «Тоттенҳэм» олмоқчи бўлади. Ҳафидга «Ливерпуль»га кўплаб ёшларни олиб борганим ва нима ҳақида гапираётганимни тушунтирдим: Карим ҳали Англияда ўйнашга тайёр эмасди ва сабр қилиш зарур эди. Натижада, у қолди ва қўл остимдаги иккинчи йилда сезиларли даражада ўсишга эришди.
Карим тактикага жиддий қизиқиб қолганди, гапларимни иштиёқ билан тингларди. Уни чап қанотга (Тьерри Анри каби) қўйганимни тушунтирдим, шунда у тез-тез ўнг оёқ билан зарба бериш имкониятига эга бўларди», — дея эслайди Улье.
2006 йилнинг ноябрида Бензема илк бор Франция терма жамоасига чақирилади. Бироқ Каримга дебют қилиш насиб этмайди — сонидаги жароҳат туфайли у фақат жамоа шифокорлари кўригида бўлади, холос. Аммо у ерда узоқ вақт давомида хорижда ўйнаб келган Николя Анелка билан танишади. У Карим ҳақида аввал ҳам биографи Арно Рамсейдан эшитганди.
Айнан у учун Жазири Карим билан биринчи катта интервьюни уюштирган. «У уятчанлик ва ишончни уйғунлаштирганди. Карим ёшлигида деворга Роналдо тасвирланган плакатларни ёпиштиргани ҳақида кўп гапирар. Ва ‘Олтин тўп’ни орзу қиларди», — дея ёдга олганди Арно Бензема ҳақидаги илк таассуротларини.
Изоҳ (0)