• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Андижонкабель» ишчилари тўпланди: Улар ишдан бўшатиш бошланганини айтмоқда, масъуллар буни Россия—Украина уруши сабаб қўшма корхона маҳсулотлари экспорти камайгани билан изоҳламоқда

    Ижтимоий тармоқларда «Андижонкабель» қўшма корхонасида ишчилар иш ташлашга чиққани, корхонада ишлаб чиқариш тўхтаб, ишчиларга яна икки ой дам олиш берилиши айтилган хабар эълон қилинди. «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Хонобод шаҳрида бўлди.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Андижонкабель» Ўзбекистон—Россия қўшма корхонаси вакиллари аввалига мухбир саволларига жавоб беришни истамаган. Бироқ такрорий уринишлардан сўнг мухбир корхона бош инженери Шуҳрат Нуриллаев билан суҳбатлашган.

    Шуҳрат Нуриллаевнинг «Дарё»га билдиришича, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия, Украина ва Беларусга экспорт қилинади. Айни пайтда Украинада юз бераётган воқеалар қўшма корхона фаолиятига жиддий таъсир ўтказиб, иш ҳажми камайишига олиб келган.

    «Қўшма корхонамизда 1100 нафардан ортиқ ишчи ишлайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда корхонамизда гўёки иш ташлаш ва бошқа ҳолатлар бўлгани кўрсатилган. Аслида ундай эмас. Маҳсулотларимиз асосан Россия, Украина ва Беларусга экспорт қилинар эди. Ҳозирги кундаги вазият сабаб айнан шу давлатларга маҳсулотларимизни юбориш, яъни экспорт қилиш оқсаб қолди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биз фақат ички бозорга чиқараётган маҳсулотларимиз орқали корхонанинг бугунги ҳолатини ушлаб туришни мақсад қилганмиз ва ишчиларимизнинг ҳаммасини доимий иш билан таъминлаш, келгусида фаолиятимизни тўлиқ давом эттириш мақсадида иккита таклиф ишлаб чиққан эдик. Биринчи таклифимиз — барча ходимларни ҳисобга олганда иш ҳажми камлик қилаётганлиги сабабли тўртта сменада эмас икки сменада 12 соатдан иш ташкил қилиб, ходимларнинг маълум қисмига ихтиёрий тарзда дам олишга рухсат бериш эди. Иккинчиси эса танаффуслар билан ишлашни йўлга қўйишдан иборат эди. Аммо биринчи таклифимиз ходимлар томонидан қабул қилинмади. Сабаби ишчилар мақсадимизни нотўғри тушунишибди», — дейди Шуҳрат Нуриллаев.

    Шуҳрат Нуриллаев шу йўл билан корхона ишчи ва мутахассисларини ушлаб туришни мақсад қилганини айтиб, айни кунда корхона ишлаб чиқаришда лозим бўладиган хом ашёларни сотиб олишга ҳам қийналиб қолганини айтмоқда.

    «Мисол учун, дастгоҳлар, эҳтиёт қисмлар ва, бундан ташқари, ишлаб чиқаришда, яъни технологик жараёнда қатнашадиган импорт маҳсулотларимиз ҳам кўп. Ҳозирда шуларни сотиб олиш учун ҳам пул тушуми камайиб кетган. Май ойига келиб, жараён ўнгланса, шунга қараб ҳаммани ўз жойига қайтариб, тўрт сменада ишлашни йўлга қўйиш, экспортни тиклаш мақсадимиз бор эди. Жараённинг ўнгланиши 15—20 майларга прогноз қилинган эди», — дейди суҳбатдош.

    Шуҳрат Нуриллаев.

    Шуҳрат Нуриллаев.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Қўшма корхона масъулининг айтишича, май ойида ҳам вазият ўнгланмаса ва маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилмаса, масъуллар иккинчи вариант — танаффуслар билан ишлашни режалаштирмоқда.

    «Апрель ойига тўлиқ режаларимиз борлиги учун ой охирига қадар эски жадвалда ишлаб турамиз. Раҳбарият томонидан сотиш ва маркетинг бўлимимизга вазиятдан келиб чиқиб ички ва ташқи бозор географиясини кенгайтириш бўйича қўшимча топшириқ берилган. Улар ишни бошлашган. Вазият яхши томонга ўзгаришига ишончимиз комил. Бироқ вазият ўзгармаса, май ойидан иккинчи вариантга — танаффус билан ишлашга ўтишимиз ҳам мумкин. Яъни беш кун иш, икки кун шанба ва якшанба дам олиш тартибида ишлаш эҳтимолимиз бор. Май ойидан экспорт ҳажми пасайиши ҳисобига иш ҳажми ҳам пасаяди. Бу ҳолат ойлик маошларига ҳам таъсир қилади. Мисол учун 1,5 миллион олаётган одам 1 миллион олиши мумкин. Ушбу таклифимизни айтганимизда кўпчиликка маъқул келди», — дейди Шуҳрат Нуриллаев.

    «Дарё» мухбири ишчи-ходимлар билан ҳам суҳбатлашишга ҳаракат қилган.

    Ишчиларнинг айтишича, корхона маъмурияти томонидан иш ҳажми камайиб кетгани сабабли ходимларга навбат билан икки ой ишлаб, кейинги икки ойда ўз ҳисобидан таътил олиш таклифи берилган.

    «Хуллас, буларнинг муддаоси амалга ошмоқда. Яъни ишчилар ишдан олиниб, икки ой дам олиб туради. Қолган ярим ишчи эса ишда қолади. Булар эски ва яхши ишлайдиган, ўзини кўрсатадиган ишчилардир. Шунда уларга ким ўзини ўрнини бўшатиб беради, деган саволни берганимизда, келишув асосида ишланади, дейишди. Кейин душанбадан жумагача ишланиб, шанба ва якшанба дам олинишини айтишди. Маҳсулотларимиз сотилмаяпти, омборда турибди. Заводда ҳақиқатан ҳам пул йўқ. Давлат томонидан заводларни юргизиш ва ички бозор учун пул бериларкан, лекин шу ҳам ажратилгани йўқ, дейишди. Шунингдек, Россиядаги уруш туфайли четга ҳам чиқолмаяпмиз, деган фикрларни айтишди», — дейди исмини айтмаган ходимлардан бири.

    Хонобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тожибоев ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан сўнг сектор раҳбарлари билан бирга корхонага бориб, корхона директори ва айрим таклифлардан норози бўлган ишчи-ходимлар билан учрашган. Қайд этилишича, иккала томон ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Натижада ходимлар томонидан норозилик билдирилган.

    Хонобод шаҳар ҳокимлиги масъулларининг қўшимча қилишича, шаҳар ҳокими ташаббуси билан 14 апрель куни ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан вақтинча ишсиз қолиши мумкин ёки бошқа жойда ишлаш истагида бўлган ходимларга маълум муддатдан сўнг яна ўз иш жойига қайтиш шарти билан иш ўринлари таклиф қилинган.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    14.04.2022, 19:22   Изоҳ (0)   13012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Январь–март ойларида 543 та ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди — Олий суд

    14.04.2022, 19:09

    Ўзбекистон ахборот тизимларига йилнинг биринчи чорагида четдан 200 дан ортиқ киберҳужум уюштирилди

    14.04.2022, 18:57

    Тошкент вилоятида 1 сентябрга қадар юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади

    14.04.2022, 18:50

    Ўзбекистонда йил якунигача давлат хизматларига доир мобил иловалар сони 150 тага оширилади

    14.04.2022, 18:41

    Ўзбекистонга йил бошидан буён 3 мингга яқин хорижий IТ мутахассиси келди

    14.04.2022, 18:29

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни минтақавий IТ марказига айлантириш вазифасини қўйди

    14.04.2022, 18:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.