Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни бўлиб ўтган IТ соҳасига доир йиғилишда вазирлик ва ташкилотларга бир қатор вазифалар юклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
«Ахборот технологиялари вазирлиги нафақат ўз таркибидаги корхоналар билан, балки барча тармоқ ва ҳудудларда рақамлаштириш ва ахборот технологиялари билан бевосита шуғулланиши шарт», — дейди президент.
Эндиликда вазирлик раҳбарияти ҳар ҳафта туманга, қишлоққа, маҳаллага, корхоналарга бориб, жойлардаги муаммоларни ўрганади ва ҳал этиб боради. Ҳар бир вазирлик, идора ва ҳокимларнинг IT’га масъул ўринбосари АКТ вазирига бўйсунади, уларнинг иши ҳар чоракда аниқ натижаларга қараб баҳоланади.
Давлат раҳбари Ўзбекистонни минтақавий IТ марказига айлантириш вазифасини қўйган. Бунинг учун:
- IТ экспортини йил якунига қадар камида 100 миллион долларга етказиш;
- ички IТ хизматлари ҳажмини йилига камида 50 фоизга ўсишини таъминлаш;
- жорий йилда қолган 6 та ҳудудда ҳам IT-паркларни тўлиқ ишга тушириш ва малакали кадрлар таъминлаш;
- қолганларида камида 20 тадан компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш ва 5 минг нафар ёшларни юқори даромадли иш билан таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Изоҳ (0)