Минск—Тошкент йўналишида парвоз қилаётган Airbus А-320 самолёти 11 апрель куни «миналангани» ҳақидаги хабардан сўнг Россиянинг «Домодедово» аэропортига фавқулодда қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Uzbekistan Airways’нинг маълум қилишича, мазкур рейс 12 апрель куни Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнишни амалга оширган.
«Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Минск—Тошкент HY-710 рейси йўналиши бўйича ҳаракатланган А320 ҳаво кемаси Тошкент вақти билан соат 01:26 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнишни амалга оширди», — дейилади хабарда.
«ТАСС»нинг ёзишича, мазкур самолётда портлаш юз бериши хавфи ҳақида аноним хабар келиб тушган. Шу муносабат билан самолёт «Домодедово» аэропортига қўндирилганди. Uzbekistan Airways’нинг хабарига кўра, самолётнинг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган.
Изоҳ (0)