• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш миллий дастури тасдиқланади

    Қурилиш вазирлиги «Уй-жой-коммунал хўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳамда бино-иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳужжат билан «Ижтимоий, тижорат ва маъмурий-маиший бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш» миллий дастури тасдиқланади. Дастурни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:

    • бино ва иншоотлар эгаларининг ўз маблағлари;
    • тижорат банклари, халқаро молия институтлари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар;
    • давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек субсидиялар ажратилиши;
    • амалга оширилган энергия тежаш чора-тадбирлари натижасида тежалган маблағларни қайта молиялаштириш;
    • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.
    Қарорга мувофиқ Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қурилиш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилади:
    • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда кўп квартирали ва кўп қаватли уй-жойларни фойдаланишга топширилишида кичик қуёш фотоэлектрик станциялари, гелио қуёш ускуналари каби электр ва иссиқлик энергиясини тежовчи қурилмалар ўрнатилмаган кўп қаватли уй-жойларни Энергетика вазирлигининг келишувисиз фойдаланишга қабул қилмаслик;
    • қурилиш ташкилотлари томонидан бинолар ва иншоотларни энергиясамарадорлиги талабларига ва уларни оптимал меъморий, функционал технологик, конструкторлик ва техник-муҳандислик ечимларини танлаш орқали фойдаланиладиган энергия ресурслари учун ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш талабларига жавоб беришини, шунингдек, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш пайтида уларни тўғри амалга оширилишини ва стандартларни, техник дизайн ечимлари каталогларини мунтазам янгиланишини таъминлаш;
    • бино ва иншоотларнинг алоҳида элементларига, конструкцияларига ва уларда фойдаланиладиган ускуналар ва технологияларга қўйиладиган талаблар, шунингдек, қурилиши, қайта қуриш, мукаммал таъмирлаш жараёнида ҳамда эксплуатация қилиш жараёнида энергия ресурсларининг исрофгарчилигини бартараф этиш имконини берувчи қўлланиладиган ва лойиҳа ҳужжатларига киритиладиган талабларни жорий этилишини ташкил қилиш;
    • корхона ва ташкилотларнинг бино ва иншоотлари учун сарфланаётган энергия ресурсларининг 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан қоплаш;
    • ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва маъсул ходимларига қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилишида кўрсатган ташаббускорликларини рағбатлантириш;
    • бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини оширишда энергия сервис компаниялари хизматларини йўлга қўйиш.
    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ кўмитаси, Энергетика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуни ҳамда «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга эга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига мувофиқ бино ва иншоотлар энергия самарадорлигини оширишни молиялаштириш манбалари ва механизмларидан фойдаланиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    Бунда ер участкасини сотиб олиш учун сарфланадиган маблағларни, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилардан ушбу қурилмаларни сотиб олиш ва ўрнатиш учун ҳамда энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши назарда тутилиши керак.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда уч ой ичида 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди
    • Ўзбекистон 2050 йилга бориб табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларидан ёқилғи сифатида фойдаланишни тўхтатади — Энергетика вазирлиги

    12.04.2022, 13:09   Изоҳ (0)   8731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда суд ҳужжатларини ижро этишга аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

    12.04.2022, 12:21

    Фарғоналик эркак аёл ҳайдовчига тегишли Gentra’га тош отиб, унга зарар етказди (видео)

    12.04.2022, 12:06

    Uzbekistan Airways’нинг миналаштирилгани ёлғон бўлиб чиққан рейси Тошкентга етиб келди

    12.04.2022, 11:39

    Ўзбекистонда 13 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    12.04.2022, 11:17

    Нукусда патологоанатом томонидан ёриб кўрилган чақалоқ тирик бўлиб чиқди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    12.04.2022, 10:49

    Самарқандда 22 минг долларга ер сотишга уринган ота-ўғилнинг қилмиши фош бўлди

    12.04.2022, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34

    Суперлига. “Нефтчи” “Навбаҳор”дан, “Динамо” “ОКМК”дан устун келди

    Спорт | 16 август, 21:26

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.