Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралаши доирасида 12 апрель, сешанба куни Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистон устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Даврон Чориев иккита, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов ва Акбар Усмонов ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, Тожикистон терма жамоаси сафида Дилшод Саломов ва Файзали Сардоров биттадан гол муаллифига айланди.
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳда 9 очко билан 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик футзалчилар 2-турда муддатидан аввал Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган эди.
Ўзбекистон гуруҳ босқичининг дастлабки турида Непал терма жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонган эди. 2-турда Афғонистон 5:1 ҳисобида тор-мор этилганди.
Футзал, Осиё Кубоги саралаши
3-тур баҳси
12 апрель, сешанба
Ўзбекистон — Тожикистон 5:2
Голлар: 1:0 — 7 Ҳусниддин Нишонов, 1:1 — 11 Дилшод Саломов, 2:1 — 20 Даврон Чориев, 3:1 — 23 Дилшод Раҳматов, 4:1 — 32 Акбар Усмонов, 4:2 — 34 Файзали Сардоров, 5:2 — 40 Даврон Чориев.Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Захира: Аббос Элмуродов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Дилшод Раҳматов, Хайрулла Солиҳов, Элбек Тўлқинов, Давлат Ибрагимов, Акбар Усмонов, Музаффар Аҳаджонов.
Изоҳ (0)