• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Банк ходимлари бурнимдан ип ўтказиб судрашди». Юлдуз Усмонова клиника очишда ўзи дуч келган қийинчиликлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 11 апрель куни пойтахтда ўз тиббий клиникасини тантанали равишда очди.  «Chotki TV» журналисти очилиш маросимига ташриф буюриб, Юлдуз Усмонова билан суҳбатлашди.

    Фото: «Чотки тв»

    Фото: «Чотки тв»

    — Клиникамизга келган шифокорлар унинг техникалари ва бино дизайнини кўриб, ҳайрон қолишяпти. «Киритилган шунча сармояни қандай қилиб чиқариб олади?», деган савол кўпчиликни ўйлантиряпти. Гап фақат даромадда эмас. Яратилган қулайликларнинг бари халқ учун қилинди. Шу ерлик аҳоли соғлиғини тиклаш учун шаҳар марказига бориб ҳам анча пулини ташлаб келяпти. Ҳам пули, ҳам вақти кетади. Шу пулни уйининг ёнгинасидаги клиникага сарфлашнинг нимаси ёмон?!

    Туман аҳолисининг деярли барчаси уй-жойга муҳтож бўлган ва қандайдир имтиёз билан уйли бўлган одамлар. Уларнинг орасида илмли, айниқса тиббиёт ходими бўлганлари жуда кўп. Янги клиниканинг ташкил этилиши уларга ҳам қулайлик туғдиради. Кўплаб ходимлар туманидан иш билан таъминланади, — дейди Юлдуз Усмонова.

    Юлдуз Усмонованинг айтишича, клиникани очиш осон бўлмаган.

    — Мен илгари ашуламни айтиб юраверар эканман. Бизнесменларни фақат бой одам деб билар эканмиз. Бечора бизнесменларнинг қанча муаммоси борлигини ўзи билар экан, холос. Ҳокимлик-ку, якка ўзи қарор қабул қилишга қўрқади. Туманга ариза берсангиз, шаҳарга жўнатади, ундан кейин бошқасига юборади, хуллас, ҳаммаси асаббузарлик. Ҳокимликдагилар клиника очишга рухсат бергунига қадар бир йилдан ортиқроқ вақт ўтди.

    Ундан кейин банк бурнимиздан ип ўтказиб судрашди. Юлдуз Усмонова ва Мансур Агалиев неча йилдан бери солиқ тўлайди. Наҳотки, шу вақтгача ишончга кирмаган бўлсак, деб хафа бўлдим. Масалан, бу йилги концертнинг ўзидан 600 миллион сўм солиқ тўладик. Нафақат «Халқлар дўстлиги» бошқа ерлардаги концертлар учун ҳам солиқ тўлаймиз.

    Банк ходимларидан қаттиқ ранжидим. Мен-ку майли, бошқа ёшлар ҳам бизнес ғояси билан банкка борса, шундай бўлаверадими? Кредитни ҳам 22 фоиздан беришди, бу кичкина маблағ эмас. Юлдуз Усмонова бўлиб шунча қийинчилик билан кредит олсам бу кетишда биз ҳеч қачон ўсмаймиз.

    Банк бошқарувчилари 2-3 йилда ўзгариб турса ҳам бурни осмон-у, фалакда экан. Уларда муомала йўқ. Энди шуларни кўрмай, деб ўтирибман.

    Бунақада ўсиш бўлмайди. Ёшларга йўл беринглар. Уйини тикиб, машинасини тикиб иш бошлайман деётганларга имкон бериш керак-ку. Имкон берилса, яна Алишер Усмоновлар пайдо бўлади, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.

    Хонанда суҳбат давомида клиникага лицензия олишда ҳам таниш-билишчиликка йўл қўймай, эл қатори қонун доирасида йўл тутгани ҳақида гапирди.

    «Очиғи, клиниканинг рухсатномасини бир-икки сўм бериб ёки Юлдуз Усмоноваман деб олганим йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан таниш-билиш қилсам ҳам бўларди. Атайин устига бир тийин пул бермай, ҳаммасини қонун доирасида қилдим. Бу ўзимизга ҳам яхши бўлди. Аммо ишни анча судрашди», — дейди хонанда.

    Янги очилган клиника Юлдуз Усмонованинг биринчи тадбиркорлик иши эмас. Ўзбекистон халқ артистининг Сергели туманида тикув фабрикаси ҳам бор. Интервьюлардан бирида Юлдуз Усмонова фабрикадан катта даромад олмаса-да, ёпа олмаслиги ҳақида айтиб ўтганди.

                   Мавзуга доир:

    • «Онанинг вафоти осмон қулашидек мусибат экан». Юлдуз Усмонова концертида она ҳақидаги янги қўшиқни куйлаётганида йиғлаб юборди (видео)
    • Саҳнани қўриқлаётган Ҳалима ва Мансур Агалиевнинг кўз ёшлари. Юлдуз Усмонованинг концертидан репортаж (видео

    12.04.2022, 15:24   Изоҳ (0)   29740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд Барбисининг фожиаси: ҳинд актрисаси Парвин Баби қандай қилиб машҳурлиги ва гўзаллигидан айрилди?

    12.04.2022, 13:54

    Instagram: Пойтахтда клиникасини очган Юлдуз Усмонова, 46 минг долларлик машина олган Dili.me, иккинчи бор ота бўлган Ҳамдам Собиров

    11.04.2022, 22:12

    Демет Ўздемирдан Ханде Эрчелгача: Туркиянинг энг гўзал актрисаларидан юз парвариши бўйича тавсиялар

    11.04.2022, 19:34

    «Кимгадир тарсаки туширмасимдан олдин кинодан кета қолай». Жим Керри Голливудни тарк этгандан кейин нима қилиши ҳақида гапирди

    11.04.2022, 16:36

    Реклама ролиги, фильмдаги иштироки ва қўшиғи орқали танилган болалар. Улар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    11.04.2022, 15:40

    Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга тақиқ, овқатланиш учун «пора». Машҳурлар фарзанд тарбиялашда амал қиладиган ноодатий қоидалар

    11.04.2022, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.