• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Реклама ролиги, фильмдаги иштироки ва қўшиғи орқали танилган болалар. Улар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    Уч ёшли боланинг катта саҳнага чиқишини ёки беш ёшида фильмда асосий ролни ижро этишини тасаввур этиш қийин. Аммо баъзи болалар бу ишни уддалашади. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова болалигидан санъатга талпинган ва халқ меҳрини қозонган болакайларнинг айни кунларда нималар билан банд эканлигига қизиқди.

    Шоколад пастаси рекламасидаги болакай

    Фото: Темур Муродуллаев архивидан.

    Фото: Темур Муродуллаев архивидан.

    Темур Муродуллаев 5 ёшида шоколад пастасининг рекламасида суратга тушиб, томошабинлар эътиборини тортганди. Ундан кейин «Дада», «Иншо» ва «Сенсиз» каби фильмларда катта-кичик ролларни ижро этди. Ўн олти ёшни қаршилаган Темур айни кунларда инглиз тили ва математикадан қўшимча дарсларга бормоқда. Бундан ташқари, у бир неча йилдан буён бокс билан ҳам шуғулланади.

    Фото: Темур Муродуллаев архивидан.

    Фото: Темур Муродуллаев архивидан.

    — Беш ёшимда кутилмаганда омад кулиб реклама ролигида суратга тушганман. Ундан кейин фильмларга таклиф қилишди. Санъатни ёқтираман, аммо келажагимни у билан боғлаш ниятим йўқ. IТ бўйича мутахассис бўлишни ва бир нечта тилларни ўрганишни истайман. Мен суратга тушган реклама ролигини ҳалигача намойиш этишади. Баъзан уяламан, ўша пайтдаги хатти-ҳаракатларим ғалати туюлади, — дейди Темур Муродуллаев.

    Дилноза Кубаеванинг ўғлини гавдалантирган бола

    Фото: Камрон Саидмуродов архивидан.

    Фото: Камрон Саидмуродов архивидан.

    Камрон Саидмуродов 7 ёшидан санъатга қадам қўйган. У «Тантана» гуруҳида қўшиқ куйлаб, кўплаб байрам томошаларида иштирок этган. Илк ролини эса 2014 йили суратга олинган «Фарзандим-2» фильмида ижро этган. У Дилноза Кубаева, Адиз Ражабов, Муяссар Бердиқулова, Саида Саидбекова каби маҳоратли ижодкорлар билан рол ижро этган.

    Фото: Камрон Саидмуродов архивидан.

    Фото: Камрон Саидмуродов архивидан.

    — Ҳозир Россия кинематография институтида таҳсил оляпман. Президентимизнинг қарорларига кўра, юртимиздаги 15 та энг иқтидорли ёшлар Россияга ўқишга юборилди. Бизга Ўзбекистон томонидан давлат стипендияси ажратилган. Бундан ташқари, институт томонидан ҳам стипендия берилади. Актёрлик бўйича ўқиб, Ўзбекистонга қайтаман, — дейди Камрон Саидмуродов.

    «Чол ва набира»даги йигит тадбиркор бўлмоқчи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Маъруф Шарипов «Чол ва набира» фильмидаги Ғанишер роли билан томошабинларга яхши маълум. Болаликдан қўшиқ айтишга қизиққан Маъруф бобоси сабаб «Томоша» гуруҳига қатнайди. Бир куни машғулотга «Ўзбеккино»дан бир гуруҳ ижодкорлар келиб, 5-6 ёшдаги болалар билан суҳбатда бўлишади. Чунки драматург Рихсивой Муҳаммаджонов илк режиссёрлик иши — «Чол ва набира» фильмини суратга олиш ниятида эди. Маъруф Шарипов кастингдан ўтиб, 6 ёшида Пўлат Саидқосимов билан суратга тушади. Ундан сўнг «Энагалар», «Умид» ва «Тубанлик» каби фильмларда кичик ролларни ижро этди.

    Фото: Instagram / @maruf_sh

    Фото: Instagram / @maruf_sh

    — Йигирма ёшга тўлганман. Айни дамда тадбиркорлик сирларини ўрганяпман. Иқтисод ва хориж тилларига қизиқаман. Санъатга иштиёқим бор, аммо фақат актёр бўлиб қолиш ниятим йўқ, — дейди Маъруф Шарипов.

    Тили чиқмай қўшиқ айтган Абдулҳаким

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Абдулҳаким Тоштемиров 3 ёшида санъат оламига кириб келган. У «Томоша» болалар жамоасига қатнаб, концертларда иштирок этган. Илк ролини беш ёшида «Ўгай она» фильмида ижро этган. Фильмда отаси ролини Алишер Узоқов ижро этганди. Ундан кейин «Уй бекаси», «Севги бу жаннат» фильмларининг икки қисмида суратга тушган.

    Фото: Instagram / @abdulhakiym.т

    Фото: Instagram / @abdulhakiym.т

    — Бу йил 16 ёшга тўлдим. Айни дамда Вестминстер университети қошидаги академик лицейда таҳсил оламан. Санъаткор бўлиш ниятим йўқ. Инглиз тили ва математикани ўрганиб, халқаро тоифадаги тадбиркор бўлмоқчиман, — дейди Абдулҳаким Тоштемиров.

    Тўрт ёшида интернет юлдузига айланган Жўрабек

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Жўрабек Жўраев илк қўшиғини тўрт ёшида ижро этган. «Чаки-чаки» қўшиғи шу кунгача YouTube тармоғида 6 миллиондан ортиқ марта томоша қилинган. Ундан кейинги «Араб тангоси» қўшиғи ҳам тингловчилар эътиборига тушган. Жўрабек Жўраев 6 ёшида Андрей Малахов шоусида ўзбекистонлик интернет юлдузи сифатида иштирок этган. Ҳозирда 14 ёшни қарши олган Жўрабек профессионал санъаткор бўлишни ният қилган.

    Фото: Instagram / @jurabek_jurayev_official_

    Фото: Instagram / @jurabek_jurayev_official_

    — Ҳозирги кунда таҳсил олиш билан бандман. Устозим режиссёр Саъдулла Абдуллаевнинг концерт дастурларида иштирок этаман. Тўй тантаналарга ҳам таклиф этишади. Келажакда халқнинг севимли хонандаси бўлишни орзу қиламан, — дейди Жўрабек Жўраев.

    Хадича актрисалик эмас, опера хонандалигини танлади

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хадича Имомназарова хусусий фильмлардаги катта-кичик роллари билан томошабинларга яхши таниш. У илк ролини 2007 йил суратга олинган «Зумрад ва Қиммат» фильмида ижро этган. Ундан сўнг «Нортой», «Ошиқлар» ва «Мен юлдузман» каби фильмларда суратга тушган. Аммо у актриса бўлишни истамади ва академик хонандалик йўналишини танлади. У бир неча йилдан буён опера ижрочилиги билан шуғулланади. 2019 йилда «Ниҳол» номидаги давлат мукофотини ҳам қўлга киритган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Йиғламагин»даги Мурод режиссёр бўлди

    Фото: Instagram / @mirafzal_mirakbarovich

    Фото: Instagram / @mirafzal_mirakbarovich

    Режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Йиғламагин» фильми 2009 йилнинг энг омадли картиналаридан бири бўлган. Мирафзал Шофайзиев «Йиғламагин», «Эътиқод» ва «Осий банда» каби фильмларда ва бир қатор клипларда суратга тушди. Мирафзал Шофайзиев шу кунгача қатор режиссёрларнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Ҳозирги кунда режиссёр сифатида реклама роликлари ва клипларни суратга олади.

    Фото: Instagram / @mirafzal_mirakbarovich

    Фото: Instagram / @mirafzal_mirakbarovich

    — Илк ролимни ўн икки ёшимда ижро этганман. Ундан аввал Рустам Саъдиевнинг «Келгинди келин» фильмининг кастингида иштирок этгандим. Афсуски, унда омад кулиб боқмаган. Ўшанда Рустам ака кейинги фильмидан рол беришни кўзлаб қўйган экан. Тўрт йилдан сўнг «Йиғламагин» фильмига таклиф этганди, — дейди Мирафзал Шофайзиев.

    Мавзуга доир:

    • «Кичкина табиб»даги Нигора, «Чол ва набира»даги Ғанишер: болалигиданоқ томошабинлар эътиборини қозонган актёрлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)
    • «Муҳаббат синовлари»даги Рухшона, «Опа-сингиллар»даги Насиба ва кинода «ярқ этиб», кейин кўринмай қолган бошқа қаҳрамонлар ҳозир қаерда? (фото)
    • «Тубанлик»даги Дилроз — актриса Зиёда Худойқулова нега кинони тарк этди? (фото)
    • «Келинлар қўзғалони»даги Аббос — туғруқхонадаги учрашув сабаб кинога қадам қўйгани ҳамда болалигидаги роллари учун катталарникидек гонорар олгани ҳақида
    • Эпизод роллари билан эътибор қозонган ёш актёр Мирафзал Шофайзиев ҳозир қаерда? (фото)

    11.04.2022, 15:40   Изоҳ (0)   55530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга тақиқ, овқатланиш учун «пора». Машҳурлар фарзанд тарбиялашда амал қиладиган ноодатий қоидалар

    11.04.2022, 12:50

    Instagram: Лутфулла Саъдуллаевнинг армони, Озода Нурсаидовадан ранжиган Лиил Хуррамов, туғуруқхонадан чиқиши байрамга айланган Дилсўз

    10.04.2022, 22:10

    Актёр Уилл Смит 10 йилга «Оскар» мукофоти маросимида иштирок этишдан четлатилди

    10.04.2022, 13:31

    Instagram: Ёрдамчисига машина совға қилган Каниза, Сайёра Қозиева хонадонида ифторлик, Мадина Мумтозни судга беришди

    08.04.2022, 22:12

    Саксофон чалиш, қушлар овозига тақлид қилиш, тўқиш: Голливуд юлдузларининг севимли машғулотлари

    08.04.2022, 14:26

    «Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Марям Узерли янги лойиҳа билан экранларга қайтмоқда

    08.04.2022, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.