Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида жойлашган маҳаллалардан биридаги хонадонларни сув босди, деб хабар беради вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 11 апрель куни соат 06:05 да Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига «Соҳил» маҳалла фуқаролар йиғини Ниҳол-2 массив кўчасидаги аҳолидан 4 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларини сув босаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Зудлик билан Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими хизматлари куч ва воситалари воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда сув босган хонадонларда сувдан тозалаш ишларини амалга оширмоқда.
Ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат хонадонларга туташ бўлган фермер хўжалигига тегишли, ҳозирда ижарага 15 сотихдан аҳолига ажратиб берилган дала майдони ижарачилар томонидан нотўғри суғорилиши натижасида рўй бергани аниқланган.
Изоҳ (0)