UzAuto Motors’нинг Ўзбекистондаги IPO’си 2022 йил 1 августгача ўтказилиши керак. Бу президент фармони билан тасдиқланган.
Ушбу санагача компаниянинг 10% гача акциялари маҳаллий фонд биржасига жойлаштирилиши керак. Бундан ташқари, яна бир IPO халқаро биржада ўтказилиши кутилмоқда.
IPO (Initial Public Offering) — бирламчи оммавий таклиф, акцияларни фонд бозори орқали сотиш жараёни. Бу корхона учун нафақат пул жалб қилиш, балки янги босқичга кўтарилиб, оммавий ва шаффоф бўлиш йўлидир. IPO’дан кейин деярли барча нарса ўзгаради — ҳисобот шаклларидан тортиб ривожланиш режаларигача.
UzAuto Motors’нинг IPO билан боғлиқ режалари биринчи марта 2020 йил бошида маълум бўлганди. Компания ўшанда тайёргарлик жараёни, тахминан, 1,5-2 йил давом этишини айтган. Акцияларни маҳаллий ва энг йирик халқаро фонд биржаларига жойлаштириш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳозирда компаниянинг ягона эгаси давлат ҳисобланади — UzAuto Motors 100 фоиз «Узавтосаноат» акциядорлик жамиятига тегишли, у эса ўз навбатида 100 фоиз Давлат активларини бошқариш агентлиги ихтиёрида.
Аввалроқ Ўзбекистонда IPO’да кимлар ва қандай қилиб компания акцияларини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)