• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    TashRush ёки «Тошкент васвасаси» — қандай қилиб Ўзбекистон барча IT-мутахассислар талпинадиган маконга айлана бошлади?

    Ўзбекистонга чет эллик IT-мутахассислар келгани ва уларнинг таассуротлари ҳақида маълум қилган эдик.

    Унда баъзи дастурчилар 3 кун ичида шахсий мобил қурилмасини рўйхатдан ўтказиш кераклиги, интернет тезлигининг пастлиги, турар жой қимматлиги ва бошқа сабабларга кўра норози кайфиятда эканини билдирган. Бошқалари эса Тошкент доимий яшаш учун эмас, бироқ ташриф буюришга арзийдиган шаҳар эканини таъкидлаган.

    Умуман олганда, улар нега айнан Ўзбекистонга келди? Уларни бу ерда нима кутмоқда? Ўзбекистонга хорижий дастурчилардан нима наф? Бу ва бошқа долзарб масалалар бўйича IT-парк халқаро бўлими бошлиғи Баҳодир Аюпов «Дарё»га сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мутахассислар нега айнан Ўзбекистонни танлади?

    «Россия, Беларусь ва Украина давлатларидаги мутахассислар фаолиятини давом эттириш учун қайси давлатларни танлаётгани ҳақида IT-парк мутахассислари ўрганишлар олиб борган.

    Таҳлилларда Польша — энг қиммат ва шароити қизиқ бўлмаган, Ўзбекистон эса, қиммат бўлмаган ва қулай шароитга эга давлат сифатида ўрин олган.

    Мамлакатни тарк этаётган фуқаролар асосан, IT-соҳасида яратилган шароитлари билан энг юқори ўринни эгаллаган Ўзбекистонга келмоқда.

    Имкониятлар солиқ, турар жой масалалари, қандай тартибда ишга олиш, фуқаролиги бошқа бўлган мутахассисларга ўзининг валютасида маош тўлаш, Ўзбекистонда ишлаш рухсатини олиш талаби йўқлиги каби қулайликларни ўз ичига олади.

    Ўзбекистонга уруш даврида TashRush дастури доирасида икки мингга яқин, ундан ташқари яна тўрт минг мутахассис келган.

    Бу рақамлар фақат IТ соҳаси бўйича келган мутахассисларнигина ифодалайди. Улардан ташқари, Россия ва Беларусдан келаётган бошқа соҳа вакиллари ҳам кўпчиликни ташкил этади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Европа Иттифоқидаги давлатлар ёки АҚШ иш ва яшаш манзилини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун ҳозир ноқулай мамлакатга айланган. Умумий вазият сабабли, Украина ва Беларусь фуқаролари борган давлатлар мутахассисларни унчалик хурсандчилик билан қарши олмаяпти.

    Дастурчиларнинг Россия ёки Беларусь фуқароси эканлигини билиб, банкларда ҳисоб рақам очишига тўсқинлик қилинмоқда.

    Баъзи мамлакатларда эса, ижарага уй берувчилар мижознинг фуқаролигини билгач, «Йўқ, сенга беролмайман!» мазмунида жавоб қайтармоқда.

     

    Мисол: Россия ва Грузия ўртасида жуда кўп можаролар бўлиб ўтган. Баъзи IT-компанияларнинг сўзларига кўра, у ерга борганлар корхонани рўйхатдан ўтказмоқчи бўлганида ва банкда ҳисоб рақам очаётганида, уларга «Мен Путин юритаётган сиёсатга қаршиман. Мен Абхазия жанубий Осетия ҳудудларини босиб олинганини тан оламан ва бунга қаршиман» мазмунидаги ҳужжатга қўл қўйдириб олмоқда.

    Айнан шунинг учун ҳам, Россия ва Беларусь фуқаролари борадиган мамлакатлар сони кўп эмас. Арманистон, Грузия, Озарбайжонга улар ҳақида маълумотга эга бўлганлари учунгина кетишмоқда.

    Бироқ Ўзбекистонга вақтинчалик ватанидаги муаммолардан қочиш мақсадида келаётганлар ҳам йўқ эмас. Чунки улар бу ерни яхши танимайди. Масалан, бир-икки ҳафта туриб, Грузия ёки Арманистонга учиб кетишни кўзлаганлар бор.

    PR йўналишига кўп куч сарфлаётганига қарамасдан, чет эллик фуқароларда Ўзбекистон тўғрисида маълумот деярли йўқ. МДҲ мамлакатларида ҳам кўпчилик Ўзбекистонни яхши танимайди».

    Дунё бўйлаб IT-мутахассисларга эҳтиёж катта. У «чанқов» яқин 20-25 йиллар ичида ҳам қонмаса керак...

    «Келажак касби эгаларга дунё бўйлаб талаб жуда катта. Бирорта давлат йўқки, мутахассисларимиз етарли даражада деб айта олади. Жумладан, Ўзбекистон ҳам.

    Ҳозир ҳар бир туманда биттадан IT-марказлар ташкил этилган. У ерда 50 мингдан зиёд ёшлар таълим олади. Демак, яқин орада Ўзбекистон IТ бозорида катта армиялар пайдо бўлади. Улардан ҳеч бўлмаганда, 5-10 фоизи яхши мутахассис бўлса ҳам, соҳада сезиларли ўсиш бўлади.

    Хорижий компаниялар, резидентларнинг мутахассисларини кўпроқ таклифлар билан олиб кетаётганидан шикоят қилишади. Бу — бозор. Унда энг кучлиларгина қолади. Рақобат эса ўз ишини қилади, яъни пастроқ, кучи ва даромади камроқларни четга чиқариб юборади. Ишини яхши биладиган мутахассисларга эса талаб ортса ортадики, тушмайди.

    Фото: IStock

    Фото: IStock

    Ҳозирги шароитда 10, 15, ҳатто 20 минг нафар мутахассис ҳам камлик қилади. Яқин 20-25 йил ичида ҳам ҳеч қайси мамлакат «етарлича IT-мутахассисга эгамиз» деёлмайди.

    TashRush дастури асосида жалб қилинган икки мингга яқин  мутахассисларнинг 95 фоизи Беларусдан келган. Россиядан эса бундан-да каттароқ тўлқин келиши бошланмоқда. Сўнгги кунларда камида 30 та Россия компанияси билан учрашган бўлсак, барчаси ўзининг жамоасини Ўзбекистонга кўчириш ниятида эканини маълум қилди.

    Ўзбекистонда Президент имзолаган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси бўйича, мамлакат иқтисодиётининг ҳар бир секторида рақамлаштириш дастурлари йўлга қўйилиши белгиланган.

    Демак, IТ соҳасида қилинадиган ишлар, лойиҳалар жуда кўп. Уларни амалга оширувчи мутахассисларга бўлган талаб ҳам шунга яраша катта. Умуман олганда, яқин 20-25 йил ичида IT-мутахассисларимиз етарли даражада бор, дейдиган мамлакат топилмаса керак».

    Мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этишда яна қандай йўллардан фойдаланилди?

    «Мамлакатда IТ фаолият юритувчилар учун имкониятлар кенглиги ҳақида кўплаб чет эл сайтларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда хабар берилмоқда.

    Масалан Vc.ru сайтида лойиҳа ҳақида маълумот берувчи материал берилган бўлса, Россия, Беларусь ва Украинада машҳур бўлган Telegram-колонкалар, каналларда деярли ҳар куни овозли чатлар ташкил қилинади.

    Суҳбатдаги иштирокчиларнинг кўп қисмини Ўзбекистон ҳақида деярли маълумотга эга бўлмаганлар ташкил қилади. Унда ўзбек бозори бўйича кўплаб саволлар, қизиқишлар билдирилади.

    Олган жавобларидан эса беихтиёр ҳайратга тушишади. Шундан сўнг улар бу чатда қатнашмаган, аммо, соҳага алоқадор яқинларига хабар беради. Шу тариқа, бошқаларда ҳам Ўзбекистонга кўчиб, фаолиятни давом эттириш иштиёқи пайдо бўлади.

    TashRush дастури асосида жалб қилинган  икки мингга яқин  мутахассиснинг 95 фоизи Беларусдан келган. Россиядан эса бундан-да каттароқ тўлқин келиши кутилмоқда. Сўнгги кунларда камида 30 та Россия компанияси билан учрашган бўлсак, барчаси ўзининг жамоасини Ўзбекистонга кўчириш ниятида эканини маълум қилди.
     

    IT-маркет платформаси бор. Унда корхоналар ўзига мутахассис, мутахассислар эса ўзига мос иш топиши мумкин.

    Келаётган деярли барча мутахассислар ва уларни сўраб мурожаат қилаётган компаниялар эълонлари юқоридаги ресурсга жойланади.

    IT-паркнинг хорижий компания ва мутахассисларни Ўзбекистонга кўчиришда ёрдам бераётганини кўрган маҳаллий компания ва давлат идоралари биздан мутахассислар сўрамоқда.

    Ўзбекистонга келаётган дастурчилар одатда иш қидирмайди. Ўз компанияси доирасида фаолиятини давом эттиради. Якка тартибда келаётган мутахассислар эса бирор ташкилотга керак бўлса, йўналтирилади».

    Тошкент барча IT-мутахассислар талпинадиган маконга айланмоқда

    «Ҳозир келаётган мутахассисларни қўшмаганда, IT-паркнинг беш юз элликка яқин резидент компанияларида саккиз мингдан зиёд мутахассислар ишлайди. Беларуснинг йирик компаниялари бир-икки йилдан бери резидентлар орасида бўлган.

    Беларусь компаниялари маҳаллий ёшлар иштирокида  IT-мутахассислар жамоасини шакллантириб, экспорт фаолиятини олиб боради. Шунинг учун ҳам, бу компанияларнинг Беларусдаги жамоасини Ўзбекистонга олиб келишига ёрдам берилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    TashRush дастури айнан шунинг учун ишлаб чиқилган ва Tashkent Руш, яъни «Тошкент васвасаси» деган қиёсий ном танланган.

    Бу ўз вақтида Калифорнияда юз берган «Олтин васвасаси»ни эслатади. Ўша вақтда Калифорнияда олтин кони топилгани ҳақида шов-шув тарқалиб, ҳамма у ерга ошиқа бошлаган бўлса, ҳозир Тошкент кўплаб IT-мутахассислар талпинадиган маконга айланди.
     

    Дастурнинг асосий мақсади — хорижий компаниялар ўз жамоасини Ўзбекистонга релокация қилишида кўмаклашишдир. Ушбу лойиҳа бир неча бепул ёрдамларни ўз ичига олади. Хусусан, мутахассисларни аэропортда кутиб олиб, ҳамёнбоп турар жой топишигача ёрдам бериш ҳам унинг ичига киритилган.

    Компания Беларусдан фалон куни маълум нафар мутахассислар учиб келиши ҳақида хабар беради. Биздаги мутахассислар уларни аэропортда кутиб олади. Меҳмонларга маҳаллий сим-карта топширилади. Яна уларга банкларда шахсий ҳисоб рақам очишга, миллий валюталар учун UzCard, хорижий валюталар учун виза карталарини олишига ёрдам берилади.

    Мутахассислар оиласи, ёш фарзандлари билан келадиган бўлса, турар жой учун рўйхатдан ўтказиш, болаларни мактаб ва боғчаларга жойлашда кўмаклашилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кузатувларга кўра, хориждан кўплаб аҳоли келгани сари, турар-жой нархлари ҳам сезиларли даражада ўсиб бормоқда.

    Ўзбекистон мутахассислар учун қиммат давлат сифатида тасаввур уйғотмаслиги учун, IT-парк вакиллари имкон қадар уларга тўғри келадиган нархда, сифатли ижара уйлар топишга ёрдам берилмоқда.

    Хориждан келган мутахассислар билан тез-тез учрашиб, уларни қийнаётган масалаларга ечим, қизиқтирган саволларига тегишли соҳа вакилларидан жавоб олишга ҳаракат қилинмоқда».

     

    Агар биз шундай йўллар билан хорижий мутахассисларни жалб этишга ҳаракат қилмасак ва орада озгина узилишлар бўлиб қолса, улар бошқа ғарбий мамлакатлардан вариант кўра бошлайди.

    Мутахассисларни Ўзбекистонга кўчиришдан нима наф?

    «Бизнинг тахминий ҳисоб-китобларимизга кўра, хорижий мутахассислар камида 9 ой қолса, Ўзбекистоннинг IТ салоҳиятида сезиларли ўсиш кузатилади.

    Барча имкониятлар уларни мамлакатда узоқроқ ушлаб қолиш учун амалга оширилмоқда. Масалан, тўққиз ой, бир йил, умуман қанча узоқ муддат биз билан қолса, шунча фойда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Юқори малакали мутахассислар ўз фаолиятини шу ерда давом эттирса, биздаги ёш дастурчиларни жалб этиб, ўз жамоасини кенгайтираётганида, ўзбекистонлик мутахассисларни ишга олади ва салоҳиятини оширишга ҳаракат қилади.

    Биздаги бозорнинг асосий қисмини junior’лар ташкил этади. Улар хорижий мутахассислар билан ишлаб, турли лойиҳаларда малакасини ошириб боради. Шу тариқа, кейинчалик middle ва senior’лар ҳам кўпайиб боради.

    Дастур доирасида, энг аввало, одамийлик нуқтайи назаридан чет элликларга ёрдам бериш кўзда тутилган. Кейинги мақсад эса — мамлакат манфаати, маҳаллий аҳолининг IТ салоҳиятини оширишдан иборат.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

     

    Ўзбекистонда IT-мутахассислар кўпайиши — макроиқтисодий нуқтайи назардан

    • юқори малакали маҳаллий мутахассислар шаклланишида;
    • IТ хизматларининг сифати ошишида;
    • IТ соҳаси билан бутун дунёга машҳур бўлишимизда;
    • юқори стандартларга жавоб берадиган сифатли маҳсулотлар яратишда

    ўз самарасини кўрсатади.

     

    Украина ва Россиядаги беларуслик IT-мутахассисларни бутун дунё танийди. «IT-мутахассис беларуслик экан», деган таърифнинг ўзи унинг бу борада савияси юқорилигини белгилайди.

    Худди шундай, Ўзбекистон ҳам ўз мутахассис ва маҳсулотларининг сифати билан дунёга танила бошлайди. Оддий аҳоли учун ҳам иш ўринлари кўпайиб, чет эллик компаниялар бизнинг кадрларга таянадиган бўлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хориж компаниялари Ўзбекистонда IТ ривожланган экан, деб бизнинг мамлакатга талпина бошлайди.

    Ва табиийки, хорижликлар билан бирга, валюта оқими ҳам кенгаяди. Иқтисодий ривожланиш юқорилаб, ўзбек сўмига ҳам талаб ортиб боради. Оддий аҳолининг ойлик даромади ошиб, яшаш шароити яхшиланади.

    Масалан, кундан кунга электрон ҳукумат тизими ривожланиб бормоқда. Бугунга қадар, тахминан 300 га яқин давлат хизматлари рақамлаштирилиб, онлайн фойдаланиш имкони яратилган».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Яъни, энди фуқаро тегишли масалаларни узоқ навбатда туриб, қоғозбозлик билан эмас, телефон ёки компьютер қаршисида, интернетга уланган ҳолда ҳал эта олади.

    Ана шулар, юқори малакали мутахассисларнинг бутун ўзбек жамияти учун келтир(ади)ган фойдасини кўрсатади. Соҳа вакиллари кўпайиб, сифат ортиб боргани сари, оддий аҳолининг кичик мурожаатидан то паспорт ёки метрика каби ҳужжатларни ҳам ташкилотга бормасдан туриб расмийлаштириш ёки тиклаш хизматларини содда ва қулай кўринишда амалга ошириш имкони пайдо бўлади.

    06.04.2022, 18:57   Изоҳ (0)   44574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон санкциялар туфайли Россияга автомобилларни сотишни тўхтатди

    06.04.2022, 12:21

    Forbes дунёнинг энг ёш миллиардерларини эълон қилинди

    05.04.2022, 21:24

    Forbes Марказий Осиёнинг энг бой одами кимлигини эълон қилди

    05.04.2022, 18:22

    Алишер Усмоновнинг бойлиги 7 млрд долларга камайди — Forbes

    05.04.2022, 16:58

    Forbes 2022 йилда дунёнинг энг бой одамларини эълон қилди

    05.04.2022, 16:36

    «50 минг доллар инвестиция қилдик ва яна 250 минг доллар киритмоқчимиз» — Россиянинг етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозори ҳақида

    05.04.2022, 16:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кунг-фу ҳақидаги 100 та фильм сунъий интеллект ёрдамида тикланади

    Кино | 25 июн, 15:20

    Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилинди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 15:15

    Мозамбикда 120 нафар бола исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилди

    Дунё | 25 июн, 15:10

    Путин 2027 йилгача урушни давом эттира олади — НАТО разведкаси

    Дунё | 25 июн, 15:00

    Витамин ва минераллар танқислигини қандай тўлдириш мумкин? Мутахассисдан 5 тавсия

    Саломатлик | 25 июн, 14:50

    Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:38

    Юришдан ҳам яхшироқ: олимлар мия учун энг фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади

    Лайфстайл | 25 июн, 14:35

    Ўзбекистонда айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.