Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда қимматбаҳо моддаларнинг ноқонуний савдоси, олиб кирилиши ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс 181 қирот ёқут тошларини 250 минг долларга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинган. Экспертизадан сўнг бу тошлар синтетик тош экани маълум бўлган.
Шунингдек, Сурхондарёдаги «Айритом» чегара божхона постида 118 миллион сўмлик қимматбаҳо ва сунъий тошларни яширинча олиб киришга уринган шахс ушланган.
Фарғона аэропортида 1 килограмм 120 грамм оғирликдаги 239 дона тилла тақинчоқни ноқонуний равишда олиб кириш учун самолётдаги йўловчиларга тарқатган шахснинг қилмиши фош бўлган.
Изоҳ (0)