Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Абдулла Қаҳҳор кўчасидаги меҳмонхона кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, меҳмонхонада 958 квадрат метр ҳужжатсиз қурилма мавжуд. Шунингдек, бино ичидаги мол-мулклар сотилмайди. 5 қаватли меҳмонхона 93 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,10 гектар. Умумий ер майдони — 2039 квадрат метр. Бинода газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган меҳмонхонaнинг бошланғич баҳоси — 6,25 млрд сўм.
Аризалар 10 май 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади. Лот кимошди савдосига фуқаролик ишлари суди билан Тошкент шаҳар Миробод тумани МИБ томонидан қўйилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги ҳовли МИБ томонидан 1,6 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)