Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Сенати президент Жо Байденга Украинага қурол ва бошқа ёрдамлар етказиб беришни тезлаштириш учун ленд-лиз дастуридан фойдаланишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Қонун лойиҳаси Сенатга 2022 йилнинг январида, Россиянинг Украинага босқини бошланишидан бир ой олдин, Россия ҳужумга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар фонида тақдим этилганди. 6 апрель куни сенаторлар қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ҳужжат АҚШ президентининг стандарт бюрократик тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда Украинага қурол-яроғ ва бошқа муҳим юкларни етказиб бериш бўйича битимлар тузиш ваколатларини кенгайтиради.

Бошқача айтганда, қонун АҚШга Украинага қуролларни ҳақини кейин тўлаш шарти билан бепул етказиш имконини беради.

Энди ҳужжат Вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилиши керак. У ерда маъқулланса, имзолаш учун президентга юборилади.

Ленд-лиз дастури Иккинчи Жаҳон уруши пайтида яратилган бўлиб, АҚШга иттифоқчиларига қурол, озиқ-овқат ва стратегик хом ашёни тезроқ жўнатиш имконини берган. Politico уни низонинг йўналишини ўзгартирган омиллардан бири деб атайди.

Ленд-лиз тўғрисидаги қонун 1941 йилдан 1945 йилгача амалда бўлган, аммо Буюк Британия ва Хитой ленд-лиз бўйича ёрдам етказишни қонун тугатилгандан кейин ҳам давом эттиришга келишган. Ушбу тўрт йил давомида Қўшма Штатлар иттифоқчиларга умумий суммаси 50 миллиард доллардан ортиқ ленд-лиз ёрдамини ўтказди, шундан 11 миллиардга яқини СССРга тўғри келади.

Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, Жо Байден президентликка келганидан бери Қўшма Штатлар Украинага 2,3 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўрсатган, шундан 1,6 миллиард доллари уруш бошланганидан кейин берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади