• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Бундай бўлмади. Буни биз қилмадик. Улар ўзини ўзи ўлдирди. Аслида ҳақиқий жабрдийда бизмиз». ХХ асрда кўплаб давлатлар ўз жиноятини шу каби «аргументлар» билан хаспўшлаган. Мана бунга учта мисол

    Россия Мудофаа вазирлиги Киев яқинидаги Буча шаҳрида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг сурат ҳамда видеолари «навбатдаги провокация» ва «Киев режимининг Ғарб ОАВлари учун уюштирган янги томошаси» экани ҳақида расмий баёнот берди. Бу Россия томоннинг нафақат Киев баёнотларига, балки мустақил журналистлар хабарига ҳам стандарт муносабати эди. Россия ҳукумати уруш вақтида бундай «аргументлар»дан фойдаланишни ихтиёр қилган ягона ҳукумат эмас. «Meduza» ХХ аср тарихидан шунга ўхшаш айрим воқеаларни эслаб ўтди. «Дарё» бу материални ўзбек тилига ўгирди.

    1995 йилги Сребреница қирғини қурбонларининг 613 тобути. Умумий ҳисобда саккиз мингга яқин одам унинг қурбони бўлган, лекин бу 613 жасад фақат 2011 йилда аниқланган 

    1995 йилги Сребреница қирғини қурбонларининг 613 тобути. Умумий ҳисобда саккиз мингга яқин одам унинг қурбони бўлган, лекин бу 613 жасад фақат 2011 йилда аниқланган 
    Фото: Sean Gallup / Getty Images

    Испаниядаги фуқаролар уруши

    1937 йил 26 апрелда Гитлер буйруғи билан қўмондон Франциско Франко бошчилигидаги миллатчи кучларни қўллаб-қувватлаш учун юборилган «Кондор легиони» самолётлари Герника шаҳрига — басклар қаршилик қилаётган марказга ҳужум уюштиради.Бу қирғин шаҳарга олиб борувчи кўприкни ва республикачиларнинг ҳарбий-саноат инфратузилмасини йўқ қилиш баҳонасида амалга оширилганди, бироқ ҳужум вақтида айнан ўша объектлар зарар кўрмаган. Шаҳарнинг қолган қисми эса кунпаякун қилинган.

    Герниканинг ҳаво ҳужумидан кейинги аҳволи

    Герниканинг ҳаво ҳужумидан кейинги аҳволи
    Фото: Universal History / Universal Images Group / Getty Images

    Гарчи ундан аввал ҳам франкочилар ва уларнинг иттифоқчилари республика шаҳарларига ҳаводан туриб зарбалар йўллаган бўлса-да, айнан Герниканинг вайрон бўлиши Пабло Пикассонинг шу номдаги асари туфайли катта шов-шувларга сабаб бўлган.

    «Герника» асари

    «Герника» асари
    Фото: Getty Images

    Шаҳарни вайрон қилган ҳаво ҳужуми ва ёнғиндан сўнг Герникани эгаллаб олган миллатчилар ҳужум оқибатларини — бомба қолдиқлари ва портламаган снарядларни кўздан йўқотишга киришади. Улар, шунингдек, Герника вайрон бўлишида республикачиларнинг ўзини айблашни ният қилиб, турли жойларга ёнилғи бочкаларини қўйиб чиқади.

    Журналистлар жонбозлиги туфайли дастлабки кунлардаёқ Герникага уюштирилган ҳужумда Германиянинг қўли борлиги фош бўлади. Лекин шахсан Франконинг буйруғи билан, генерал Гонсало Кейпо де Ляно, матбуот котиби Луис Болин ва бошқа шахслар франкочилар назорати остидаги радиостанциялар ва газеталарга баёнот билан чиқади. Улар Герникага франкочилар томонидан вайрон қилингани ҳақидаги хорижий хабарлар «калтабин ёлғончилар» ўйлаб топган уйдирма эканини таъкидлайди. Уларга кўра, барча далиллар шаҳарни аслида чекинаётган республикачилар йўқ қилганидан далолат берарди.

    Франкочилар буни қандай қилган?

    Эускади Республикаси (Басклар мамлакати) еткачиси Хосе Антонио Агирре биринчи марта ёлғон гапираётгани йўқ. Агирре бугун хорижий авиация баскларнинг нафсониятига тегиш учун Герникага зарба бериб, кулини кўкка совургани ҳақида хабар қилди. Агирре ёлғон гапиряпти, алдаяпти; буни ўзи яхши билади.

    Биринчидан, Испанияда ҳеч қандай немис ёки бошқа хориж авиацияси йўқ. Фақат испан авиацияси, олижаноб ва мард испан учувчилари бор. Улар қизил самолётларда руслар ва французлар билан, штурвални чет элликларга бериб, тинимсиз парвоз қилади.

    Иккинчидан, Герникага биз ўт қўймадик. Франко Испанияси ҳеч қаерга ўт қўймайди. Олов — бу Ирунни ёқиб юборганларнинг, Эйбарга ўт қўйганларнинг, Толедодаги Алказар ҳимоячиларини тириклайин ёқиб юборишга уринганларнинг монополияси (бу ерда Испания фуқаролар урушидаги бир нечта тўқнашувлар эслатиб ўтилган. Масалан, Ирун шаҳри учун бўлиб ўтган жанг — Meduza изоҳи).

    Агирре майда қаллоб каби ёлғон гапираётганидан ўзи хабардорлигини билмаганимизда эди, унга Бискай фронтида жанг қилаётганлар билан бир қаторда астуриялик кончилар, олов ва бензин, марксистик зўравонликка хос аёвсиз динамит билан йўқ қилиш бўйича устаси фаранглар ҳам борлигини эслатиб ўтган бўлардик. Агирре ўшаларнинг ёрдами билан тахтда қолишни ният қилган.

    Лекин биз Герникани қадрлардик. Биз Испания тасарруфидаги ҳамма нарсани қадрлаганимиз каби уни ва баскларни ҳам ҳурмат қилардик. Буларнинг барчаси тез орада умрбоқий, ягона ва ҳақиқий Испанияга айланиши керак.

    Франкочиларга қарашли Проа газетасидаги мақоладан иқтибос, 1937 йил 29 апрель

    Босния уруши вақтида Сараеводаги Маркале бозорининг ўққа тутилиши

    1994 йил 5 февралда Сараевонинг ўққа тутилиши қамал шароитида танқис бўлган озиқ-овқат учун навбатда турган 68 кишининг ҳаётига зомин бўлади. Шаҳарни қамал қилган серблар боснияликларнинг «Ғарбнинг раҳмини келтириб, улардан ёрдам олиш» учун ўзига қарата атайин ўқ узганини даъво қилади.

    Сараеводаги қабристон, 1994 йилнинг февраль ойи. Урушдан олдин бу ерда Олимпия ўқув-машқ базаси мавжуд бўлган 

    Сараеводаги қабристон, 1994 йилнинг февраль ойи. Урушдан олдин бу ерда Олимпия ўқув-машқ базаси мавжуд бўлган 
    Фото: Kevin Weaver / Getty Images

    Собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал (СЙХТ) прокурорлари Маркале бозорига Серб Республикаси қуролли кучлари позицияларидан 120 миллиметрли снаряд отилганини аниқлайди. Бироқ Слободан Милошевич, Радован Кадаржич ва бошқа Серб етакчилари ва Серб ОАВлари Сараеводаги Маркале бозорига боснияликларнинг ўзи миномётдан ҳужум уюштирганини айтади. Шу билан бирга, улар бу даъвони тасдиқлаган ягона серблик баллистика мутахассисининг гапини ушлаб олганди.

    Масалан, 2005 йилда Серб Республикаси RTRС давлат телерадиокомпаниясининг Pečat кўрсатувида бозорда 68 кишининг ўлимига сабаб бўлган снаряд Серб позицияларидан отилган бўлиши мумкин эмаслиги айтилади. Бундан ташқари, кўрсатувда таъкидланишича, зарба натижасида атиги бир неча киши ҳалок бўлган, қолган қурбонларнинг жасадлари пропаганда таъсирини кучайтириш учун воқеа жойига олдиндан олиб келинган.

    Шунингдек, теледастурда айтилишича, ушбу аввалдан тайёрланган провокацияни ҳужжатлаштириш учун тўртта суратга олиш гуруҳи гўё воқеа жойига муддатдан олдин етиб келган.

    Маркале воқеаларининг ушбу конспирологик тафсилоти Сербияда ва Серб Республикасида ҳали ҳам жуда машҳур.

    Туркиядаги арман геноциди

    1915 йил 24 апрелда Усмонли ҳукумати Константинополда (Истанбул) 800 нафарга яқин арман зиёлисини ҳибсга олиб, сўнгра ўлдириб юборади. Бу, тахминан, 1922 йилгача давом этган Усмонли Туркиянинг насроний аҳолисини (шу билан бирга, юнонлар ва оссурияликлар ҳам жабр кўрган) мақсадли йўқ қилиш кампаниясини бошлаб берганди.

    Туркиядаги геноцид қурбонлари. 1915 йил

    Туркиядаги геноцид қурбонлари. 1915 йил
    Фото: Universal History Archive / UIG / Getty Images

    Арманлар шу қадар жадаллик билан қувғин қилиниб, қирилганки, ўша вақтда асосан арманлар истиқомат қилган шарқий Туркиянинг баъзи ҳудудларида бирорта ҳам арман қолмаган. Турли маълумотларга кўра, ҳаммаси бўлиб, ўша йиллар давомида ҳалок бўлган арманлар сони ё 800 мингга етган, ё бир миллиондан ортган. Ҳозирда дунёнинг кўплаб мамлакатлари, шу жумладан, Россия ҳам бу воқеаларни геноцид деб тан олади.

    Бу воқеалар давом этаётган вақтда ёш туркларнинг миллатчи ҳукумати «арманлардан қутулиш» заруриятини улар гўё I Жаҳон урушида Туркия душманларига, биринчи навбатда, Россияга кўмаклашаётган хоинлар экани билан изоҳлайди. Кейинги юз йил давомида Туркиянинг Камол Отатуркдан Ражаб Тоййиб Эрдўғонгача бўлган ҳукумати ва етакчилари ҳам бу борада сукут сақлаб, геноцидни давлат даражасида инкор этмоқда.

    2014 йилда Туркиянинг ўша пайтдаги бош вазири (ва ҳозирги президенти) Эрдўғон кутилмаганда «ХХ аср бошларидаги воқеаларда ҳалок бўлган» арманларнинг невараларига ҳамдардлик билдирган бўлса-да, Туркияда арманлар геноцидини тан олиш «турк халқи ва унинг давлатчилигини ҳақорат қилгани учун» жавобгарликка тортувчи қонун бўйича расман жиноят саналади. Арман геноцидидан омон қолганлар ёки Ғарб дипломатларининг Туркия давлат архивида ҳавола этилмаган барча гувоҳликлари «сохталаштириш» деб аталади. Шу билан бирга, АҚШнинг Туркиядаги элчихонасидан дипломатик равишда сиздирилган маълумотга кўра, ушбу архивда геноцид ҳақидаги маълумотлар мунтазам йўқ қилиб борилади.

    Туркия ҳукумати ҳалигача геноцид ҳақидаги фактни инкор этибгина қолмай, туркларнинг ўзини «геноциднинг ҳақиқий қурбонлари» сифатида кўрсатмоқда. Масалан, Туркиянинг шарқий қисмидаги Иғдир шаҳрида геноцид ёдгорлиги ва музейи бор, лекин у ХХ аср бошларида гўё «арманлар томонидан геноцидга учраган турклар»га аталган. Ўша йиллар ҳақиқатан ҳам туркларнинг арманлар томонидан ўлдирилиши ҳолатлари бўлган, лекин унинг кўламини турклар томонидан амалга оширилган «тозалаш» билан таққослаб бўлмайди.

    Мавзуга доир: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар ҳақида

    07.04.2022, 15:16   Изоҳ (0)   48323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг Украинадан ташқарига ҳам “кўз тикканини” истисно этмади

    Дунё | 26 июн, 11:23

    Бу исмларни бутун дунё танийди, аммо улар ҳақиқий эмас: тахаллуси билан ижод қилувчи юлдузлар

    Кино | 26 июн, 10:56

    Ўзбекистонда “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади  

    Ўзбекистон | 26 июн, 10:53

    Индонезияда Қозоғистоннинг икки фуқароси ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июн, 10:35

    Қимирламай ўтириш ва оғриққа чидаш: оёқлар саломатлигига путур етказадиган зарарли одатлар

    Саломатлик | 26 июн, 10:26

    Элдор Шомуродов А Серияда қолади — манба

    Спорт | 26 июн, 10:25

    Жанубий Корея собиқ биринчи хоними илмий даражаларидан маҳрум бўлади

    Дунё | 26 июн, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.