4 апрель куни Тошкент шаҳрида ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси баёнот билан чиқиб, қўлга олинган шахс ҳакамлик суди судьяси эканини рад этди, деб хабар беради ЎзА.
«Тошкент шаҳар Ҳакамлик судининг судьяси 2,5 минг долларни пора тариқасида олаётганда ушланди, деган хабарлар оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Тошкент шаҳар ҳакамлик судининг судьялари пора билан ушланган эмас. Жиноят устида пора билан ушланганлар халқаро арбитраж судининг судьяларидир», — дейилади раддияда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўзи тарқатган хабарга қўшимча тузатиш киритган: «Фирибгарлик жинояти устида ушланган М.К.нинг шахсига аниқлик киритилганда, у ‘Ҳ.А.’ МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро арбитраж суди судьяси экани аниқланди. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда».
Бундан олдин Андижонда жиноят иши бўйича тергов жараёнини ижобий ҳал этиш учун 8 минг доллар олган шахс ушлангани, Сирдарёда икки маҳкумни 136 миллион сўм эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилган шахс аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Қашқадарёда нефть маҳсулотлари йўқолганини текшираётган терговчига 1,3 минг доллар пора берган корхона оператори ушланди
- Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)
- Самарқандда уйида фоҳишахона сақлаган аёл жавобгарликдан қочиш учун терговчига 3 минг доллар пора бераётганида ушланди
Изоҳ (0)