Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин чиққани тасвирланган видео тарқалди. ФВВ матбуот хизмати содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 6 апрель куни соат 04:12 да Тошкент шаҳар Миробод тумани «Абдулла Авлоний» МФЙ Авлиё ота кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 04:18 да ёнғинга етиб борган ва соат 04:25 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида озиқ-овқат дўконининг 30 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Тошкентда бир-бирига туташ бўлган тўртта уйда ёнғин содир бўлгани, Андижондаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган электр «шит» ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)