Ҳафтанинг биринчи ярмида иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёз фасли каби қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарилиб, чоршанба кунига келиб кундузи 30-33 даражага етади. Бу иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқоридир.
4—5 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйича юқори ва ўрта қават булутлари кузатилади, аммо қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида 7 апрелда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 23-28 даражагача пасаяди.
Изоҳ (0)