Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тоғли ҳудудларда адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди, дея хабар қилмоқда вилоят ФВБ.
Маълум қилинишича, 1 апрель куни соат 20:25 да Ургут тумани «Хўжайдиқ» маҳалласида жойлашган «Ширбоқ ота» зиёратгоҳи юқори тоғ тизмасида 4 нафар фуқаро саёҳат қилиб, йўлдан адашгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари хабар қилинган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришган.
Қутқарувчиларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида 2 апрель куни соат 04:10 да фуқаролар тоғдан соғ-саломат олиб тушилган.
Изоҳ (0)