• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Тунда уйқу келмаслигининг 6 та асосий сабаби ҳамда уларни бартараф этиш усуллари

    Баъзида инсон жуда қаттиқ чарчаганда ҳам тунда ухлаб қолиши қийин кечади. Уйқуга ётгандан сўнг безоваталаниш ва ухлай олмаслик кузатилади. Шунчаки паст товушдан ҳам уйғониб кетгач, тонгга қадар уйқунинг келмаслиги ҳам таниш ҳолат. Ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабаблари аниқланса, уларга ечим топиш ҳам осонлашади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ўзингиз учун вақт

    Албатта, инсон кун давомида чарчагандан сўнг ва ўзининг хоҳиши билан сарфлаши мумкин бўлган бир неча қимматли дақиқаларга лойиқ. Одатда кундузи ишлайдиган аёллар кечқурун ҳам банд бўлади: кечки овқат пишириш, кечки овқатдан кейин тозалаш, болаларга эртак айтиб бериш, катталар билан уй вазифасини бажариш... Уйда тинчлик бўлиши биланоқ ўқиш, ким биландир телефонда гаплашиш истаги пайдо бўлади ёки шунга ўхшаш бошқа нарса бўлиши мумкин. Инсон ўзи учун ҳам вақт ажратиши зарур, лекин кўпинча шу сабабли уйқуга кеч ётилади.

    Кун давомида ўзингиз учун бир неча дақиқани қатъий ажратиб қўйинг. Ҳатто 5 дақиқалик жисмоний фаоллик ҳам ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради. Худди шундай, одатдаги кун тартибидан ташқари кичик завқланишлар учун дақиқаларни қидиринг. Ишга кетаётганда китоб тинглаш ёки ўқиш; тушлик танаффусида дўстларга қўнғироқ қилиш учун бир неча дақиқа топиш лозим; Кечки овқат тайёрлашни бошлашдан олдин 10 дақиқа медитацияга имкон топишга ҳаракат қилмоқ керак.

    Шунингдек, телефонга таймер ўрнатиш тавсия этилади. Ётишдан олдин қимматли дақиқаларни ютиб юборадиган уй юмушларини бажариш вақтини олдиндан белгилаш керак. Оила аъзоларни ҳам вазифаларни бажаришга жалб қилиш мумкин: ҳатто кичкинтойлар ҳам столни тозалашлари, мактаб ўқувчилари кир ювиш машинасига кир солиши, шунингдек, турмуш ўртоқлар ҳамиша физика ва геометриядан уй вазифаларини яхши бажаради.

    Гаджетлар

    Ўқиш, ўйин ўйнаш, ижтимоий тармоқларда қолиб кетиш ёки фильмларни томоша қилиш учун фойдаланадиган смартфон, ноутбук ва планшетлар уйқу сифатига жиддий таъсир қилади. Биринчидан, ўйин ёки телекўрсатувлардан ўз вақтида чалғиш учун ҳамма ҳам иродага эга эмас. Иккинчидан, гаджетлар уйқу гормони бўлган мелатонин ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилувчи кўк нур чиқаради. Зарарли маҳсулотлар рўйхатида электрон китоблар ҳам бор. Бостон университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, электрон китобхонлар узоқ вақт ухлай олмайди ва ҳатто 8 соатлик узлуксиз уйқудан кейин ҳам эрталаб ўзларини янада ҳорғин ҳис қилади.

    Мониторсиз бир соат. Гаджетларнинг таъсирини камайтириш учун барча электрон қурилмаларни ётишдан бир соат олдин ўчириш лозим. Олимларнинг фикрига кўра, кечқурун порлаб турган экран олдида икки соатдан кўпроқ ўтириш мелатонин миқдорини 23 фоизга камайтиради.

    Фойдали янгиликлар. Кечқурун тез-тез фойдаланадиган барча гаджетларга тўлқинли нурланишни заифлаштиришга имкон берувчи махсус дастурларни ўрнатиш тавсия этилади. Тўлқинли ёруғликни тўсиб қўядиган ҳимоя кўзойнаги ҳам уйқу сифатини яхшилаши мумкин. Америкалик олимларнинг сўзларига кўра, икки ҳафта давомида кечқурун кўзойнак тақиб юрган экспериментнинг иштирокчилари кечалари яхши ухлашларини, кундузи эса ўзларини янада қувноқ ҳис қилишларини қайд этишган.

    Хаёлий режалар

    Болаларни боғчага олиб бориш, туғилган кунга ширинлик тайёрлаш, автомобиль суғуртаси тугашини текшириш... Чироқ ўчирилса ҳам, мия ўчмайди. Келгуси кунларда бажарилиши керак бўлган барча ишларни тартиблайнади, жадвалга иложи борича кўпроқ вазифа киритиш керак бўлади. Нима қилиш ва нима қилмаслик кераклиги ҳақидаги ташвишли фикрлар аёлларда уйқусизликнинг асосий сабабларидан биридир. Ва бу ҳақиқий аёвсиз доирага айланиши мумкин: инсон қанчалик кўп ташвишланса, шунчалик ёмон ухлайди. Афсуски уйқу қанча ёмон бўлса, стресс даражаси шунчалик юқори бўлади. Стресс мияда кимёвий реакцияни келтириб чиқаради, бу эса уйқудан кўра уйғониш учун жавоб берадиган моддаларнинг секрециясини оширади.

    Дам олиш техникаси. Медитация безовта қилувчи фикрлар циклини бузишга ҳамда хотиржамлик ва тинчликка эътибор беришга ёрдам беради. Чуқур нафас олишга асосланган ҳар қандай техника дам олишга ва ухлаб қолишга ёрдам беради. Кечаси уйғониб кетганда ҳам худди шу усул чуқур уйқуга қайтишга имкон беради ва бир неча соат давомида инсон безовта бўлмайди. Кўпгина аёллар вақт йўқлиги сабабли бундай усулларни эътиборсиз қолдиради, лекин аслида, ҳатто 5 дақиқалик тўғри медитация ҳам ётишдан олдин чарчоқни енгиллаштиради.

    Мусиқа. Агар безовта қилувчи фикрлардан чалғиш қийин бўлса, ёқимли оҳангдор мусиқани тинглашга ҳаракат қилиш лозим. Бунда ёқимли қўшиқларни юклаб олиш ва ётишдан олдин уларни қоронғуда тинглаш тавсия этилади.

    Аллергия

    Ётиш уйқуни қийинлаштирадиган аллергиянинг нохуш аломатларини кучайтиради. Аллерген яллиғланишни қўзғатганда, шиллиқ қават секрецияси кучаяди. Бу йўтални келтириб чиқаради ва бурун тиқилиши нафас олишга халақит беради. Натижада ухлаб қололмаслик, у ёқдан бу томонга ўгирилиб, тонгда бутунлай чарчоқни ҳис қилиш мумкин.

    Шифокорга ташриф буюриш. Аллергия хуружига нима сабаб бўлганини аниқлашга ёрдам берадиган аллергист билан маслаҳатлашишни унутмаслик лозим. Агар бу мавсум билан боғлиқ бўлса, фаол гуллаш даврида кун давомида деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш керак. Агар организм уй ичидаги нарсаларга (чанг, уй ҳайвонлари, моғор) муносабат билдирса, уларни бартараф этиш лозим. Ёстиқ, кўрпа-тўшак ва матраслар учун аллергияга қарши ҳимоя қопламаларини сотиб олиш тавсия этилади. Бундай қопламалар нафақат аллергенларни ташқарига чиқармайди, балки моғор ва бошқа заррачаларнинг тўшакка кириб боришига йўл ҳам қўймайди. Иложи борича тез-тез ётоқхонада нам тозалашни ташкил қилиш ва аллергияни олдини олиш учун мўлжалланган махсус ускунаси бўлган чангюткичдан фойдаланиш керак.

    Дори воситалари. Қоида тариқасида, бурун спрейи муаммони ҳал қилишга ёрдам беради — уни кун давомида ва ётишдан олдин ишлатиш мумкин. Агар нохуш аломатлар давом этса, шифокордан бошқа воситани танлашни сўранг керак.

    Жиғилдон қайнаши

    Асосий симптом — ётганда ёмонлашадиган безовта қилувчи йўтал. Бундан ташқари, томоқ ва кўкрак қафасидаги оғриқ ҳисси, бу ҳам ухлаб қолишга тўсқинлик қилади. Қоида тариқасида, бундай шикоятлар рефлюкс эзофагитини кўрсатади, бунда ошқозон таркибининг бир қисми қизилўнгачга қисман кириб, жиғилдон қайнаши, қичишиш, сурункали йўтал ва оғизда нордон таъм пайдо бўлишига олиб келади. Оддий турмуш тарзини ўзгартириш вазиятни енгиллаштиришга ёрдам беради. Ортиқча вазнга эгалар озишга ҳаракат қилиши лозим. Оз-оздан  кунига 4-5 марта овқатланиш муҳим.Спиртли, газланган ичимликлар, аччиқ чой, қаҳва, шоколад, аччиқ ва ёғли овқатлардан воз кечиш керак. Қорин бўшлиғи босимини оширмаслик учун асабийлашмаслик ва ошқозон атрофини қисиб қўймайдиган кийим кийиш тавсия этилади.

    Кечки овқатни эртароқ қилиш. Овқат ҳазм қилишга вақти бўлиши учун ётишдан 3 олдин кечиктирмасдан овқатланиш керак. Ёғли овқатлар, иссиқ ва нордон соуслар,, цитрус мевалари ва кофеиндан миқдорини камайтириш фойдалидир.

    Қулай ётоқ. Ётганда ошқозон ва қизилўнгач зўриқмаслиги учун ётоқни бурчак остида жойлаштириш тавсия этилади. Бунинг учун махсус қия ёстиқ сотиб олиш мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Нотинч уйқу: нима учун тунда уйғонамиз ва муаммони қандай ҳал қилса бўлади?
    • Тунда ухлай олмайдиганлар учун тавсиялар
    • 7-8 соатдан кам ухлаш чиндан ҳам вазн ортишига олиб келадими?
    • Хуррак отишнинг сабаби нима ва ундан қандай қутулиш мумкин?
    • Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган усуллар 
    • Пишлоқ, ширинлик ва кечаси истеъмол қилинганида уйқу сифатига таъсир кўрсатадиган бошқа маҳсулотлар
     

    01.04.2022, 09:10   Изоҳ (0)   40591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуритилган мевалар организм учун чиндан ҳам фойдалими?

    31.03.2022, 18:41

    Фақат балиқ эмас: таркибида омега-3 ёғ кислотаси кўп бўлган ҳамёнбоп маҳсулотлар

    31.03.2022, 16:47

    Қон босими паст эканлигидан дарак берувчи ҳамда эътибор қаратиш талаб этиладиган симптомлар

    31.03.2022, 13:57

    Кўкрак бези саратони профилактикаси: касаллик ҳақида ҳар бир аёл билиш керак бўлган 10 та факт

    30.03.2022, 18:44

    Қаҳва ичишни вақтинча тўхтатиш кераклигини билдирувчи 3 аломат

    29.03.2022, 21:58

    Узоқ умр кўрувчилар парҳези: ёшликни сақлаб қолиш учун қандай овқатланиш керак?

    29.03.2022, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.