Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонандалар Ҳилола Ҳамидова ҳамда Ҳамдам Собиров ижросидаги «Боролмасам» деб номланган қўшиққа ишланган клипда туркиялик актёр Бурак Ўзчивитнинг қиёфадоши Бурак Хон суратга тушди.

31 март куни собиқ «Уммон»чи Шоҳрух 32 ёшни қарши олди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Собиқ хонанда дўстлари томонидан тайёрланган сюрпризни кузатувчиларига кўрсатди.

Даврон Кабулов оила аъзолари акс этган суратни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Сенаторга келин бўлган актриса Саида Саидбекова кузатувчиларига ҳашаматли хонадонини кўрсатди. Актрисанинг хонадонида янги сериал суратга олинмоқда.

«Аллоҳнинг режаси ҳамиша бизникидан яхшироқдир», деб ёзмоқда Шаҳзода.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Зиёданинг «У мени деб» қўшиғига клип суратга олинмоқда.

Шаҳло Аҳмедова кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Жигар саратони ташхиси қўйилгач, Туркияда даволанган актриса Раъно Шодиева олти ой деганда илк марта машина рулига ўтиргани ҳақида сўзлаб берди.

Зарина Низомиддинова муборак ойда рўзадорлар сафига қўшилишини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова Севара Назархоннинг концерт дастурига ташриф буюриб, у ҳақда илиқ фикрлар билдиргани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Шаҳзода Матчонова айни дамда Европада оиласи билан ҳордиқ чиқармоқда. Актриса мухлисларига бошидан кечирган кўнгилсиз ҳолат ҳақида сўзлаб берди. Актрисанинг айтишича, у бегона мамлакатда телефонини йўқотиб қўйган. «Фарзандимнинг қандай дунёга келгани, биринчи йиғиси, биринчи суратлари, биринчи марта ‘дада’ дегани ҳамда биринчи марта турли меваларни татиб кўргандаги реакцияси акс этган расм ва видеоларнинг ҳаммаси телефонимда эди, оналар менинг ҳолатимни яхши тушунади», дейди актриса.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шаҳзода кейинроқ саҳифасига музқаймоқнинг суратини жойлаб, «Худди болаликдаги каби қайғуни музқаймоқ билан даволаймиз», дея изоҳ қолдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Феруза Норматова муқаддас Рамазон ойига ўзгача тайёргарлик кўриб, уйини байрамона тарзда безатди.

31 март куни яна бир хонанда — Жасур Умиров туғилган кунини яқинлари даврасида нишонлади.

Ёш келинчак Асал Абдуллаева турмуш ўртоғи Жаҳонгир Хўжаевнинг «бетартиблиги» ҳақида қисқа видео тайёрлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар