Антонио Конте ҳамкасблари томонидан А Сериянинг 2020/21 йилги мавсуми энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.
«Интер»нинг собиқ устози, ҳозирда «Тоттенҳэм» бошқарувида бўлиб турган Конте «Олтин ўриндиқ» мукофотини қўлга киритди. Антонио фаолияти давомида 6 марта ушбу совринга эга чиқмоқда.
Конте 20 та овоз билан биринчи ўринни эгаллади. «Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли 19 та овоз билан иккинчи, «Аталанта» мураббиийи Жан Пьеро Гасперини эса 8 та овоз билан учинчи ўриндан жой олди.
Антонио Конте 2020/21 йилги мавсумда «Ювентус»нинг 9 йиллик гегемонлигига барҳам бериб, «Интер» билан А Серия чемпионлигини қўлга киритганди.
Аввалроқ, Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини «Олтин тапир» антимукофотига сазовор бўлгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)