Аввалроқ Ўзбекистонда давлатнинг «олтин акция» ҳуқуқи бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди.
«Олтин акция» – акцияларнинг озига хос бир тури бўлиб, ўз эгасига, одатда давлатга, хусусийлаштирилган корхоналар назоратини сақлаб қолиш имконини беради.
Давлат активларини бошқариш агентлигида айтишларича, Ўзбекистон ҳукумати сўнги 10 йил ичида ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаган, аммо «олтин акция» мавжудлигининг ўзи инвесторлар қизиқишининг тушиб кетишига сабаб бўлган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам Ўзбекистонга «олтин акция» ни олиб ташлашни тавсия қилган.
Ушбу ҳуқуқнинг бекор қилиниши давлатнинг жамиятларни бошқаришда бошқа мулкдорлар билан тенг равишда иштирок этишини, бошқа акциядорлар манфаатларининг бузилмаслигини билдиради.
«Олтин акция» нинг бекор қилиниши потенциал инвесторларнинг хусусийлаштирилган корхоналарга бўлган қизиқишини ошириши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда Mobiuz ва иккита банк хусусийлаштирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)